Сўз туркумлари
Download 0.74 Mb.
|
Суз туркумлари 1
Ўзлик нисбати. Ўзлик нисбати асосан [-(и)н], баъзан [-(и)л] кўрсаткичи ёрдамида ўтимли феълдан ҳосил бўлади. [-(и)ш] аффикси ўзлик нисбати ҳосил қилишда каммаҳсулдир: (керишди), (жойлашди), (қоришди) каби сўзшакллардагина буни кузатиш мумкин. Ўзлик нисбати УГМси – «ҳаракатнинг субъекти ва объектини бирлаштириш, ўтимли феълни ўтимсиз феълга айлантириш».
Айрим ҳолда грамматик шакл ўзлик нисбатиники бўлса-да, бу шакл ҳаракатнинг бажарувчига қайтишини, бажарувчи ҳам ҳаракат объекти эканини билдирмайди: Бир маҳал Ғуломжон туйнукдан эриниб чиқаётган тутунга қараб сўзланди. (М.Исм.) Сўнг узун дўнглик ортига ўтиб, кўринмай кетди. (П.Қод.) Йигит кўзини яширишга жой тополмай қийналди. (С.Аҳм.) Давлатбековнинг туғилган қишлоғи Бодомзор бу ердан ўн бир чақирим пастда. (П.Қод.) Ўзлик нисбати шакли ўтимли феълни ўтимсиз феълга айлантиради. Ўзлик нисбати шакли ҳар қандай ўтимли феълдан ҳам ясалавермайди. Масалан, (ўқи), (ҳайда), (кес), (эк), (мин), (тик), (суғор) каби феълдан ўзлик нисбати ҳосил қилинмайди. Шунингдек, орттирма нисбатдаги ўтимли феълдан ҳам ўзлик нисбати ҳосил қилинмайди. Семантикасида маъновий силжиш рўй бераётган ўзлик нисбати шаклига эга феъллар бу нисбатдан холи қаралиши лозим: Юзлари семизликдан тирсиллаган Араббой керилган бир ҳолда сўради. (П.Тур.) Бу қишлоқда Авазнинг энг очилиб гаплашадиган тенгдоши шу Замонали эди. (П.Қод.) Бундай ҳол айрим муаллифларнинг баъзан нисбатни сўз ясалиши сифатида қарашига, баъзан изоҳли луғатларда бош сўз (лексема) сифатида беришларига сабаб бўлади. Шаклнинг тўлақонли ўзлик нисбати эканлиги ёки эмаслигини аниқлашда бошқариладиган сўз ёрдам беради. Аслида ўзлик нисбатдаги феъл ўтимсиз бўлганлиги сабабли тушум келишигидаги феъл билан боғланмайди. Айрим ҳолларда бу шаклдаги феъл билан бошқача ҳол кузатилади. Масалан, чопонини ёпинди бирикувида ўзлик нисбат шаклидаги феъл тушум келишигидаги феълни бошқармоқда. Демак, бунда нисбат шакли бўлса-да, мазкур нисбатга тегишли маъно мавжуд эмас. Маъно ва шакл яхлит эмас экан, бу бирикувда ўзлик нисбатини қидириш маъқул эмас. Хулоса сифатида айтиш мумкинки, ўзлик нисбатида ҳаракат субъекти «субъект-объект» қиёфасига кириб, аввалги объект йўқолади. Қиёсланг: Ҳалим кийимини кийди – Ҳалим кийинди. Биринчи гапда Ҳалим субъект, кийим объект, иккинчи гапда объект йўқ, Ҳалим эса «субъект-объект»дир. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling