Сўз туркумлари


Сўзларнинг семантик таснифи


Download 0.74 Mb.
bet2/70
Sana17.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1549881
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70
Bog'liq
Суз туркумлари 1

Сўзларнинг семантик таснифи. Бунда сўзлар қуйидаги гуруҳларга ажралади:
а) мустақил луғавий маъноли сўз (феъл, от, сифат, сон, равиш, тақлид);
б) номустақил луғавий маъноли сўз (олмош ва сўз-гап);
в) луғавий маъносиз сўз (кўмакчи, боғловчи, юклама).
Олмош англатадиган маъно у алмаштираётган сўзнинг маъноси. Шу боисдан у номустақил луғавий маъноли сўз сифатида баҳоланиши лозим. Сўз-гап (тасдиқ-инкор, таклиф, ундов ва модал сўз) эса ҳатто бир бутун гап вазифасида ҳам кела олади. Бу – унинг луғавий маъносиз сўздан фарқи, бироқ контекст ёрдамида луғавий маъно англатади. Масалан, - Уйга бор. –Майли. гапида майли сўз-гапи бораман сўзи англатган луғавий маънога тенг нутқий маънога эга. Бироқ бу маъно мустақил эмас.
Сўзларнинг морфологик таснифи. Бу таснифга биноан, сўзлар, айтилганидек, икки гуруҳга ажралади:
а) ўзгарувчи лексема;
б) ўзгармас лексема.
Ўзгарувчи лексема луғавий шакл ҳосил қилувчиларни қабул қила олади. Ўзгармас сўз эса бундай хусусиятга эга эмас. Бу таснифда сўзларнинг ўрни қуйидагича (22-жадвал):
22-жадвал

Лексемалар

Ўзгарувчи

Ўзгармас

Феъл

Тақлид

От

Равиш

Сифат

Кўмакчи

Сон

Боғловчи


Юклама




Сўз-гап

Ўзгарувчи туркум учун таснифловчи грамматик шакл мавжуд. Масалан, отларда сон, субъектив баҳо шакллари, феълларда нисбат, ўзгаловчи, ҳаракат тарзи, сифатларда даража. Ўзгармас сўз бундай шаклга эга эмас.
Бу таснифда олмошга ўрин берилмаган, чунки у ўзи ишора қилувчи барча мустақил сўз туркумига хос ўзгариш тизимига эга. Шунинг учун олмошнинг от-олмош, феъл-олмош, сифат-олмош, сон-олмош каби тури мавжуд. От-олмош сонланади (сон категориясига эга бўлади), феъл-олмош нисбатланади, тарзланади, ўзгаланади, сифат-олмош даражаланади, сон-олмош сон шаклларини қабул қилади.
Лексемаларнинг синтактик таснифи. Лексемаларнинг синтактик таснифида, асосан, уларнинг нутқда бошқа лексемалар билан боғлана олиш-олмаслиги, гап бўлаги бўлиб кела олиш-олмаслик хусусияти ўз аксини топади:

  1. гап бўлаги бўлишга хосланмаган сўз: ундов, модал, сўз-гап;

  2. гап бўлаги бўлишга хосланган сўз: феъл, от, сифат, сон, равиш, тақлид, олмош;

  3. синтактик алоқа воситаси бўлишга хосланган сўз: кўмакчи, боғловчи, юклама.

Сўз-гап бошқа сўз билан синтактик алоқага киришмайди, ўзи мустақил гап бўлиб келиш қобилиятига, яъни ажралганлик хоссасига эга. Мустақил ва ёрдамчи сўз эса боғланиш хусусиятига эга бўлиб, булардан ёрдамчилар гапда алоҳида бўлак бўлиб кела олмайди, балки синтактик жиҳатдан боғлаш вазифасини бажаради. Мустақил лексема эса мустақил равишда гап бўлаги бўлиб кела олади.
Ўзбек тили лексемаларининг семантик-морфологик-синтактик белгилар мажмуидан иборат серқирра моҳиятини жадвалда қуйидагича бериш мумкин (23-жадвал):
23-жадвал



Лексема
Турлари

Маъновий белгилари

Морфологик белгилари

Синтактик
белгилари

Ажралишнинг
асосий белгиси

1

Феъл



Ҳаракат-ҳолат-ни аташ мус-тақил лексема-
лари

Нисбатланувчи, ўзгаланувчи, тарзланувчи

Чекланмаган гап бўлаги
бўлиб кела олиш

Морфологик ва
Маъновий

2

От

Предмет ва предметликни
аташ мус-тақил лексема-лари

Сонланувчи

Чекланмаган гап бўлаги
бўлиб кела олиш

Морфологик ва
Маъновий

3

Сифат

Белгини аташ мустақил лексемалари



Даражаланувчи

Чекланмаган гап бўлаги
бўлиб кела олиш

Морфологик ва
Маъновий

4

Сон

Миқдорни аташ мустақил лексемалари

Тартибланувчи

Чекланмаган гап бўлаги
бўлиб кела олиш

Морфологик ва
Маъновий

5

Равиш

Ўрин-пайт, тарз-тусни
аташ
мустақил лексемалари

Ўзгармаслик

Чекланмаган гап бўлаги
бўлиб кела олиш

Морфологик ва
Синтактик

6

Тақлид

Товуш ёки кўринишга
тақлид муста-қил лексема-лари

Ўзгармаслик

Чекланмаган гап бўлаги
бўлиб кела олиш

Маъновий

7

Олмош

Ишора қилувчи
мустақил лексемалар

Ўзгарувчи

Чекланмаган гап бўлаги
бўлиб кела олиш

Маъновий

8

Кўмакчи




Ўзгармаслик

Сўзни сўзга боғловчи, гап
бўлаги вазифасида кела олмай-диган сўзлар

Маъновий ва cинтактик

9

Боғловчи




Ўзгармаслик

Сўзни ва гапни боғловчи, гап бўлаги вазифа-
сида кела олмай
диган сўз

Синтактик

10

Юклама




Ўзгармаслик

Гап бўлаги вазифасида
кела олмай-диган сўз

Маъновий

11

Сўз-гаплар

Модал

Муносабатни аташ
лексемалари

Ўзгармаслик

Ажралувчилик (гап бўлаклари
билан муноса-батга кириша
олмаслик)

Маъновий ва
синтактик

Ундов

Ҳис-ҳаяжонни тасвирлаш лексемалари

Ўзгармаслик

Ажралувчилик (гап бўлаклари
билан муноса-
батга кириша
олмаслик)

Маъновий ва
Синтактик

Тасдиқ ва инкор
Сўзлар

Тасдиқ-инкор маъноли
лексемалар

Ўзгармаслик

Ажралувчилик (гап бўлаклари билан муноса-батга кириша олмаслик)

Маъновий ва
Синтактик

Таклиф сўзлар

Таклиф маъноли лексемалар

Ўзгармаслик

Ажралувчилик
(гап бўлаклари билан муноса-батга кириша олмаслик)

Маъновий ва
Синтактик

Ўзбек тилида сўз туркумлари мазкур белгилари асосида қуйидаги кўринишда тартибланади:
I. Мустақил сўзлар.

1. Феъл.
2. От.


3. Сифат.
4. Сон.
5. Равиш.
6. Тақлид.
7. Олмош.
II. Ёрдамчи сўзлар.
8. Кўмакчи.
9. Боғловчи.
10. Юклама.
III. Оралиқ сўзлар.

  1. Сўз-гаплар.



Сўз туркумлари транспозицияси

Маълумки, назарий ёндашувда лексеманинг аташ (денотатив) семаси деганда борлиқдаги ҳаракат/ҳолат, нарса-предмет, миқдор, белги хусусиятини атовчи, номловчи сема тушунилади. Бу семанинг ҳар бирини мустақил сўз туркуми – феъл «ҳаракат/ҳолатни аташ» семаси, от «нарса-предметни аташ», сон «миқдорни аташ», сифат ва равиш «белгини аташ» семаси сифатида бевосита хусусийлаштиради. Аташ семаси объектив борлиқ парчасига мувофиқ келгани боис лексема семемаси таркибидаги бошқа семалар (вазифа, ифода)дан муҳимроқ аҳамиятга эга. Ҳар бир сўз туркумининг муайян аташ семаси мутлақ ва доимийми ёки мустақил сўз туркумлари орасидаги сўз туркумларининг бир-бирига кўчиш ҳодисаси (транспозиция) нинг бунга дахли борми?


Сўз туркумининг кўчиши – транспозиция деганда, маълум бир туркумга мансуб сўзнинг ўзига хос бўлган аташ, вазифа семасини кучсизлантириб, бошқа сўз туркумига хос семантик ва грамматик белгига эга бўлиши тушунилади. Туркий тилларда сўз туркуми бир-биридан қатъий чегараланмайди, улар узвий алоқада, бир бутун системани ташкил этади. Бу система қисмлари диалектик мантиқдаги «оралиқ учинчи» қонуниятидан келиб чиққан ҳолда г и б р и д сўз сифатида баҳоланадиган, ҳар икки сирага хос семантик-грамматик белгини ўзида сақловчи, бир туркумдан иккинчи туркумга кўчиш босқичида турувчи сўзлар билан узвий боғланади.
Мустақил сўзлар орасидаги ўзаро муносабат ва уларнинг бир-бирига кўчиши лексема семемасидаги тараққиёт натижасида юзага келиб, кўчишнинг нутқий ва лисонийлашган кўриниши фарқланади. Нутқий кўчишда нутқий кўчма маъно ифодаланади. Масалан, Бирни кўриб фикр қил, бирни кўриб шукр қил гапида сон туркумига мансуб (бир) сўзи вақтинча от туркуми вазифасида келмоқда ва бу ўткинчи, нутқий ҳодиса. Лисоний кўчишда сўз бир туркумдан бошқа туркумга бутунлай ўтиб кетади, транспозиция ҳодисаси юз беради. Транспозиция деярли барча мустақил сўз, ҳатто мустақил ва ёрдамчи сўзлар орасида ҳам кузатилади:
1) [одам], [киши], [инсон] отлари (зерикиб кетди одам (мен), ҳайрон қоласан киши (мен), дардимни эшитадиган инсон (ҳеч ким) топилмади), [бир] сони (бир киши (кимдир)), [баъзи] сифати (баъзилар (аллакимлар) ундай дейди, баъзилар бундай) олмошга;
2) [йигит], [қиз], [ўғил], [қари], [эр], [хотин], [кўр], [иссиқ-совуқ] (иссиқ-совуғидан хабар олмоқ) сифатлари, [борди-келди], [келди-кетди], [олди-берди], [ур-йиқит] жуфт феъллари, [ўқиш], [ёзиш], [ўтмиш], [қилмиш], [қидирув] ҳаракат номи шакллари, [ўқитувчи], [боғловчи], [кузатувчи] сифатдошлари, [уч], [етти], [йигирма], [қирқ] сонлари отга;
3) [келажак], [бўлажак] сифатдошлари, [тилла], [кумуш], [тахта] (тилла узук, асал бола) отлари сифатга;
4) [чарчамасдан] (ишлайсан), [ўйламасдан] (гапирди), [индамасдан], [билинар-билинмас] сифатдошлари, [оша], [ўта], [ура], [қайта], [қўярда-қўймай], [ура-сура] равишдошлари, [эрта], [индин], [кеча], [кеч], [кечқурун], [сават-сават], [навбатма-навбат] отлари равишга;
5) [бир] сони, [якка], [ёлғиз] сифатлари юкламага;
6) [ҳақиқатдан], [чамаси], [мазмуни] отлари, [яхши], [сўзсиз], [тузук], [тўғри], [табиий] сифатлари, [қани], [қалай] олмошлари модал сўзга;
7) [бир] сони, [баъзан] равиши, [ҳам] юкламаси, [билан] кўмакчиси боғловчига;
8) [ост], [уст], [олд], [орқа], [томон], [таг], [тепа], [ич], [ора], [қош], [лаб], [ёқа], [оғиз] отлари, [қараб], [бошлаб], [кўра], [дея], [деб], [ўхшаб] равишдошлари, [бошқа], [бўлак], [ўзга] сифатлари, [аввал], [олдин], [илгари], [кейин], [сўнг] равишлари кўмакчига кўчганлиги тегишли адабиётларда қайд этилган. Саналганларнинг айрими бугунги кунда лисонийлашган, айрими ҳали ўтиш босқичида - нутқий ҳодиса сифатида қаралмоқда. Масалан, мавжуд грамматикаларда сон туркумининг таснифий белгилари саналар экан, предметнинг саноғи, тартибини билдириши, (қанча), (нечта), (нечанчи) сўроғидан бирига жавоб бўлиши, от туркумига мансуб сўз билан эркин алоқада бўлиши ва гапда, асосан, сифатловчи-аниқловчи вазифасида келиши таъкидланади. Сон луғавий мазмун гуруҳига кирувчи жамловчи сон шаклида сон умумий грамматик маъносидан четлашиш кузатилади.
Айни пайтда жамловчи соннинг [-ов], [-ала], [-овлон], [-овлаб], [-овлашиб] шакллари ажратилади. Қайд этилганлардан [-овлаб], [-овлашиб] шакллари, бизнингча, жамловчи сон шакли эмас, балки жамловчи сон ўзагидан ясалган равишдош шакли: икки+ов+лаш+иб.
Демак, сўнгги икки шакл жамловчи сон шакллари сирасидан чиқарилади. Асосий шакл сифатида [-ов], [-ала], [-овлон] кўрсаткичи ажратилиши мумкин. Маълумки, бундан [-ов], [-ала] шакли бошқа сон маъно туридан фарқланиб, деярли ҳар доим эгалик шакли билан қўлланади. [-овлон] шаклли жамловчи сон аташ семаси бугунги кунда миқдор эмас, балки «қанчадир миқдордаги шахс» деб қаралади: Олтовлон ола бўлса, оғзидагин олдирар. [-ов], [-овлон] шаклли сон от билан бирикмайди, гапда сифатловчи аниқловчи вазифасида келмайди, соннинг сўроқларига жавоб бўлмайди, ҳатто мазкур шакл ҳосил бўладиган қолип ҳам ниҳоятда унумсиз бўлиб, барча сон ўзакларидан жамловчи сон шакли ҳосил қилинмайди. Улар кўпроқ отга хос таснифий белгини ўзига қабул қилмоқда. [-ала] шакли эса сонлик белгиcини ҳам ўзида бирмунча сақлаб турибди: учала бола ҳам қўшни қишлоқдан экан. Жамловчи сон шаклларидаги семик тараққиётни чизмада қуйидагича акс эттирамиз:
[-ала] - [-ов] - [-овлон]
Кўриб ўтилганидек, ушбу шакллар орасида [-ала] шаклида сонлик белгилари бирмунча сақланган, [-овлон] шаклида отлик белгиcи яққол, [-ов] шаклида ҳар икки жиҳат уйғун бўлиб, мазкур шаклларга гибрид бирлик сифатида қараш мумкин. [-ов] шакли жамловчи сон шакли орасида, жамловчи сон шаклли сўз эса от ва сон сўз туркуми орасида «оралиқ учинчи» мақомига эга бўлади.
Демак, айтиш мумкинки, сўз туркуми орасида мунтазам алоқа мавжуд, бу алоқа тил тизимининг доимий ўзгариш, тараққиётдаги жонли жараён эканлигидан далолат беради. Шу боисдан айрим сўзларнинг қайси туркумига мансублиги уларнинг семантик, морфологик ва синтактик хусусиятларини тегишли тадқиқ усуллари билан тадқиқ қилиш асосида белгиланиши лозим. Бу тилшунослигимиз олдида турган долзарб вазифалардан ҳисобланади.



Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling