Сўз туркумлари


Феълда сўзшаклнинг турлари


Download 0.74 Mb.
bet6/70
Sana17.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1549881
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70
Bog'liq
Суз туркумлари 1

Феълда сўзшаклнинг турлари. Феълда ҳам, бошқа туркумда бўлгани каби, сўзшакллар ноль шаклли, синтетик, синтетик-аналитик, такрорий кўринишда бўлади.
Нутқда феълнинг моддий (ноль кўрсаткичдан бошқа) грамматик шаклдан холи қилинган қисми ҳар доим келаси замон, буйруқ майли, аниқ нисбат, иккинчи шахс, бирлик маъносини ифодалайди: (бор), (кел), (ўқи), (ёз), (сев), (айт), (ишон) каби. Бундай сўзшакллар ноль шаклли дейилади. Юқорида айтилганидек, ноль шакл масаласи ўзбек тилшунослигида ўз ечимини кутаётган муаммолардан.
Грамматик шакли қўшимча тусида бўлган феъл синтетик шаклли сўзшакл дейилади: (ўқийман), (бордим), (келяпман), (ёзаётирман), (шошиб), (келгач), (келган) каби. Бунда грамматик шакл феъл ўзак-негизига «ёпишган» ҳолда бўлади.
Феъллар номустақил феъл билан шаклланганда, албатта, синтетик-аналитик кўринишда бўлади. Масалан, (ўқиб чиқди), (айта бошлади), (борган экан) каби. Бунда ҳам «ёпишган», ҳам «ажралган» грамматик шакл яхлитликни ташкил қилганлиги учун у синтетик-аналитик шакл атамаси билан юритилади.
Такрорий шаклларни фақат такрорий дейиш унчалик тўғри эмас. Чунки бунда такрорланаётган феъл аввал синтетик шакл қиёфасига киради, сўнгра такрорий шаклга айланади. Масалан, (айтди-айтди), (ўқиди-ўқиди), (борди-борди) каби. Мисол: айтиб-айтиб чарчади, чопиб-чопиб ўйнади ва ҳ. Бунда такрорланувчи феъл нисбат, ўзгаловчи, кесимлик шаклини олган ва ундан кейин такрорланган.
Айрим манбаларда феълнинг жуфт сўзшакл тури ҳам ажратилиб, унга (айтди-қўйди), (топширди-қўйди) типидаги мисол киритилади. Бунга қўшилиб бўлмайди. Чунки жуфтланаётган феълнинг иккаласи ҳам мустақил бўлса ва уларнинг жуфтланишидан янги грамматик маъно уқилсагина, уни сўзшаклларнинг жуфтлиги дейишга асос бўлур эди. Бунда эса жуфтликнинг иккинчи қисми кўмакчи феъл сифатида грамматик маъно ифодалаш учунгина хизмат қилмоқда.



Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling