Сўз туркумлари


Феълнинг асосий ЛМГлари. ЛМГда марказ ва қуршов лексемалари


Download 0.74 Mb.
bet4/70
Sana17.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1549881
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70
Bog'liq
Суз туркумлари 1

Феълнинг асосий ЛМГлари. ЛМГда марказ ва қуршов лексемалари. Феъллар англатган қатор маъноларига кўра турли мазмуний гуруҳларга бўлинади. Бунда ҳаракатга хос яратиш, бузиш, ўзгартириш, сўзлаш, сезиш, йўналтириш, ҳолатга хос руҳий-психологик, тафаккур билан боғлиқ феъллар фарқланади. Булардан характерлиларини кўриб ўтамиз.
Ҳаракат феъли жонли ва жонсиз предметга хос ҳаракатни ифодалайди. Улар юриш, таъсир этиш, зарб бериш каби кўринишда бўлиши мумкин. Қўл, оёқ, юз, оғиз, гавда билан боғлиқ ҳаракатда ҳаракатланувчи объект яққол кўриниб туради. Оёқ билан боғлиқ ҳаракатни ифодаловчи феъл: [юрмоқ], [кезмоқ], [йўрғаламоқ], [пилдирамоқ], [лапангламоқ], [гандиракламоқ], [дўконгламоқ,] [тентирамоқ], [тепкиламоқ], [тепмоқ], [топтамоқ], [депсинмоқ], [тисарилмоқ]; қўл билан боғлиқ ҳаракатни ифодаловчи феъл: [урмоқ], [солмоқ], [ушламоқ], [силамоқ], [тирнамоқ], [шапалоқламоқ], [чимчиламоқ], [уқаламоқ], [қитиқламоқ], [чангалламоқ], [муштламоқ], [чертмоқ], [ҳовучламоқ], [чапак чалмоқ], [пахса қилмоқ];
Юз, гавда, оғиз, лаб, қулоқ, бурун ва ҳ. билан боғлиқ ҳаракат ҳам мавжуд.
Нутқ феъллари инсоннинг гапириш фаолияти билан боғлиқ ҳаракатларни ифодалайди: [гапирмоқ], [сўзламоқ], [айтмоқ], [демоқ], [бидирламоқ], [тўнғилламоқ], [ғўлдирамоқ], [вайсамоқ], [вақилламоқ], [жаврамоқ], [бобилламоқ], [жавоб бермоқ], [вағилламоқ] каби.
Ҳолат феъллари. Инсон табиатига хос жисмоний ва руҳий ҳолат турли хусусиятга эга. Ҳолатни тўртга бўлиш мумкин:
а) ички ҳолат (руҳий кечинмалар билан боғлиқ): [эслаш], [унутиш], [ёдлаш], [тубанлашмоқ];
б) ташқи ҳолат (ички ҳолатнинг намоён бўлиши билан боғлиқ): [хафа бўлмоқ], [шодланмоқ], [эсанкирамоқ], [довдирамоқ],[ғазабланмоқ];
в) жисмоний ҳолат (инсон танаси билан боғлиқ: [ҳолсизланмоқ], [куймоқ], [кучланмоқ], [заифлашмоқ];
г) ижтимоий ҳолат (жамият билан боғлиқ): [бойимоқ], [камбағаллашмоқ], [кўтарилмоқ], [урилмоқ], [қувғин бўлмоқ].

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling