Сўз туркумлари


[равишдош шакли+кўмакчи феъл]


Download 0.74 Mb.
bet15/70
Sana17.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1549881
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   70
Bog'liq
Суз туркумлари 1

[равишдош шакли+кўмакчи феъл] қолипи барча ҳаракат тарзи шакллари учун ягона лисоний морфологик қолип бўлса-да, ички бўлинишларда эса кичик қолипларга ажралади:
1) бирикиш доираси тор ҳаракат тарзи шакллари: [-а/й+бор], [-(и)б+бит (битир)], [-(и)б+eт], [-а/й+кeт], [-(и)б+ўл], [-а/й+кўр], [-(и)б+боқ], [-(и)б+бошла], [(и)б+ур], [-а/й+тур], [-(и)б+туга];
2) бирикиш доираси кeнг ҳаракат тарзи шакллари: [-а/й+бошла], [-(и)б+ёт], [-(и)б+тур], [-(и)б+юр], [-(и)б+ўтир], [-(и)б+бор], [-(и)б+кeл], [-(и)б+бўл], [-(и)б+чиқ], [-(и)б+ўт], [-а/й+ол], [-(и)б+ол], [-(и)б+бeр], [-(и)б+қол], [-а/й+қол], [-(и)б+қўй], [-(и)б+кeт], [-(и)б+юбор], [-(и)б+ташла], [-(и)б+сол], [-а/й+сол], [-(и)б+туш], [-(и)б+кўр], [-(и)б+қара], [-а/й+бил], [-а+ёз], [-а/й+бер].
Энди эса ўзи бирикувчи феъл лексемаларга қўшилиб, соддалашиш ҳолатидаги ҳаракат тарзи шаклларини кузатамиз:
1) қўшимчалашаётган ҳаракат тарзи шакллари: [-а/й+бeр], [-а+ёз], [-а/й+ол], [-(и)б+юбор];
2) қўшимчалашган ҳаракат тарзи шакли: [-а/й+ёт]. Шунингдек, нутқда етакчи феълларга равишдош шаклларисиз жуфтлашган ҳолатда бирикувчи кўмакчи феъллар сони 6 та бўлиб, улар қуйидагилар: [ол], [бер], [қол], [қўй], [кет], [ташла]. Нутқда (ёзди-олди), (айтди-қўйди) жуфтлашувчи шакллари билан биргаликда ташлади-ворди каби кўмакчи феъл ҳам учраб туради. Бундай мисоллар, асосан, сўзлашув услубига хос.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling