Сўз туркумлари


Download 0.74 Mb.
bet23/70
Sana17.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1549881
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   70
Bog'liq
Суз туркумлари 1

1. Тасдиқ-инкор категорияси (қисқ. ТИК) кесимдан англашилган фикрнинг тасдиқ ёки инкорини ифодалайди. ТИКнинг УГМси – «тасдиқ, инкор маъносини ифодалаш билан гап кесимни шакллантиришда иштирок этиш, унинг ҳол валентлигига таъсир қилиш».
Тасдиқ-инкор маъносини ифодалашда ноль шакл (тасдиқ), [-ма] бўлишсизлик шакли, [эмас], [на], [йўқ] сўзи (инкор) иштирок этади. Мисоллар: Мажлис ярим кечагача чўзилди. (О.Мух.) Узоқдан Навоийнинг қораси кўрингунга қадар у амирнинг келишига ишонмаган эди. (Ойб.) На хотин, на фарзанд кўрмаган, кимсасиз бечора бир йигит. (Уйғ.) Менинг фарзандим йўқ, гулбоғларим йўқ. (С.Нур.)
Бўлишли-бўлишсизлик категориясини ТИКдан фарқлаш лозим. Бўлишли-бўлишсизлик феълга хос ва унинг нокесимлик шакли. Бунда бўлишсизлик шакли бўлган [-ма] кўрсаткичининг ўрнини аниқ билиш лозим. Бу шакл бошқа (масалан, [-ган] шакли сифатдош шакли сифатида бошқа парадигмадан, кесимни шакллантириши билан бошқа парадигмадан жой олганлиги каби) грамматик шакллардек кўп вазифали (полифункционал). У гап кесими таркибида кесимлик категориясининг УГМсидаги «гап кесимини шакллантириш» маъносини хусусийлаштирганлиги билан бўлишли-бўлишсизлик категориясидагидан бошқа бир қиррасини намоён қилади. Бу серқирра моҳиятли, кўп функцияли лисоний бирликлар каби [-ма] шакли ҳам бирдан ортиқ парадигмадан ўрин олишини кўрсатади.
2. Майл категорияси. Майл категорияси (қисқ. МК) «кесимдан англашилган воқеликнинг борлиққа муносабатини ифодалаш ва гап кесимини шакллантиришда иштирок этиш» УГМсига эга. МК УГМсида майл категориал маъносига ҳар доим замон категорияси маъноси ёндош.
МК ифодалаётган муносабат ранг-баранг бўлиши мумкин. Шунинг учун унинг қуйидаги тури ажратилади:
а) хабар майли;
б) шарт майли;
в) буйруқ-истак майли;
г) мақсад майли.
Хабар майли ҳаракат/ҳолат ёки ҳодисани унинг бажарилиш вақти билан ифодалайди. Унда бажарилиш ҳақида хабар мавжуд. Шунинг учун бу майлдаги феъл, албатта, бирор замон шаклида бўлади: келди, келяпти, келади.
Хабар майли бирор кўрсаткичга эга эмас. У феълнинг замон кўрсаткичи орқали юзага чиқади. Хабар майли ва замон маъноси йиғиқ ифодаланишга эга.
Шарт майли [-cа], [-cа эди], [-ганда эди], [-ган экан] шакллари орқали ҳосил қилинади: борсам, борсанг, борса, борсангиз, борсаларингиз, борсангизлар, борсалар; борганда эди ва ҳ. Мисоллар: Мана бу канал битса, янги ер очилса, пахта ҳам кўпаяди. (А.Қаҳ.) Эртоев бир нимани сезмаса, бунчалик талвасага тушмас эди. (О.Ёқуб.) Бизнинг бундай улуғ кунга эришганимизни отамиз ҳам кўрганда, қандай қувонар эди. (Ибохон.) Мен ҳам доим қишлоқда турганимда, машинани ўрганиб олардим. (Ҳ.Наз.) Тузалса эди, одамлардек юра олса, бошига кўтарарди. (С.Аҳм.) Қаердаки маънавий-маърифий ишлар яхши йўлга қўйилган экан, у ерда муваффақият қўлга киритилади. («Ўзб.ов.» ) Ишлаб чиққан мебелларимиз уйларингизни қанчалик яхши безатар экан, биз шунчалик хурсанд бўламиз. («Қарши универс.») Истиқлол мендан фермер бўлишни талаб қилган экан, мен бу вазифани аъло даражада уддалашга ваъда бераман. («Қашқ.»)
[-cа] шаклининг «шарт» маъносидан ташқари ифодалайдиган яна қатор маънолари («пайт», «истак», «илтимос», «сабаб», «тўсиқсизлик» каби) мавжуд, улар шарт майли доирасида қаралмайди.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling