Сўз туркумлари
Download 0.74 Mb.
|
Суз туркумлари 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- пойлаб турибди
- Келаси замон.
- бордигу , нимаям қилдик
Ҳозирги замон. Замоннинг бу тури ЗК УГМсини «ҳарактнинг нутқ моментида юз бераётганлигини ифодалаш» тарзида хусусийлаштиради. Маънолардаги «давомийлик», «тугамаганлик» унсурлари ундаги бошқа категория тажаллиси бўлиб, замоннинг субстанциал маъносига дахли йўқ. «Давомийлик», «тугалланмаганлик» УГМдаги категориал маъно билан зич ҳолатдаги ёндош маъно.
Бу замон маъноси: [-яп-]; [-ётиб-]; [-ётир]; [-моқда] аффикслари билан ифодаланади. Шакллар орасидаги фарқ соф услубий асосда. Аниқроғи, [-яп-] умумуслубий ва кенг истеъмоллилиги, [-ётиб-] ва [-ётир] диалектал ва поэтик хусусияти билан, [-моқда] шакли китобий услубга хослиги билан характерланади. Уларда замонни ифодалашда фарқ сезилмайди. Қиёсланг: (ўқияпман), (ўқиётирман), (ўқиётибман), (ўқимоқдаман). [Ёт], [тур], [юр], [ўтир] бирликлари кўмакчи феъл вазифасида келиб, ҳозирги замон шаклининг аналитик кўринишини ҳосил қилади: Ҳали душманларимиз тинчигани йўқ, ҳушёрликни қўлдан бердинг, каллангга соламан деб пойлаб турибди. («Қашқ.») Ҳали келишгани йўқ, ўзим ҳам хавотир олиб ўтирибман. (А.Қаҳ.). Қуёшки фалакда кезиб юрибди, умримиз боқийдир, умримиз боқий.(Ғ.Ғул.) Бўлиқ ер «тайёрман» дегандек кўпчиб ётибди. («Қашқ.») Ҳозирги замон шакллари кесимнинг пайт валентлигини ҳозирги замон маъноли сўзшакл билан тўлдиради: [бугун], [ҳозир] каби. Бу сўзшакллар гапда ҳол бўлиб келади. Келаси замон. Мавжуд дарсликларда грамматик иллюзия натижасида келаси замоннинг икки кўриниши фарқланади: а)келаси замон аниқлик шакли; б)келаси замон гумон шакли. Юқорида айтилгани каби, маъно турларидаги «аниқлик» ва «гумон» унсурларининг замон субстанциал моҳиятига тегишли жойи йўқ. Бу ҳам бошқа категория субстанциал моҳиятининг келаси замон УГМсидаги тажаллиси. Келаси замон ЗК УГМсини «нутқ моментидан кейин юз берувчи ҳаракатни ифодалаш» тарзида хусусийлаштиради. Бу замон: а) [-а], [-й] (Ўзбек қизлари севгисини айтмайди, бир умр пинҳон тутади. (Сайёр) Боланг уч-тўрт қийналади, кейин ўрганиб кетади. (А.Қаҳ.); б) [-(а)р/масс] (Балки завод қуриш учун овора бўлишга тўғри келмас. (Ойб.) Шу атрофда юргандир, келиб қолар. (С.Ан.)) аффикслари орқали ифодаланади. (Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, дарсликларда замон шакллари саналганда, ундан кейин албатта шахс-сон шакллари келиши таъкидланади. Бу ўринда ЗК кесимликнинг диалектик боғланган бир таркибий қисми бўлганлиги учун ҳадеб замон шаклидан кейин шахс-сон шакли бўлишини таъкидлаб ўтиришни ортиқча деб билдик. Чунки улар ажралмас.) Келаси замон феълининг [экан], [эмиш] тўлиқсиз феъли билан ясалган эшитилганлик, кейин билганлик маъносини ифодаловчи шакли гумон маъносини ифодаламаслиги таъкидланади: (ишлар экан), (келар экан); (ишлар эмиш), (келар эмиш) каби. Бунда тўлиқсиз феълларда замон маъноси йўқ. Замон шаклнинг [-ар] қисми орқали ифодаланади. Умуман олганда, тўлиқсиз феъллар феълдан бошқа сўзлар кесим вазифасида келганда уларга замон ва модал маъноларни биргаликда беради. Феълларни шакллантирганда эса синтетик-аналитик шаклнинг аффикс қисми замон ифодалаб, тўлиқсиз феъл зиммасига модал муносабат ифодалашгина юклатилади. Қиёсланг: ишчи экан – ишчи бўлган экан, ўқиган эмиш. Кейинги икки мисолда [-ган] шакли замон, тўлиқсиз феъллар модал муносабат ифодалаган. Келаси замон шакллари кесимнинг пайт валентлигини келаси замон маъноли ҳол вазифасидаги сўзшакллар билан тўлдиради: эртага, келаси йил, келажакда каби. Аффикслар кўчма маъноларда ишлатилиши ҳам мумкин. Ҳозир қоронғида қаёққа бордигу, нимаям қилдик (келаси замон). (П.Тур.) Шундан сўнг, билмадим, қанча вақт ширин хаёллар осмонида қанот қоқиб юрдим (ҳозирги замон). (Сайёр.) Кеча далада чунонам чеканка қиляптики, бамисоли уста сартарош ғўзани тарашлаяпти дейсиз (ўтган замон). (С.Аҳм.) Буларни бошқа қисмга юбораяпмиз (келаси замон). (А.Убай.) Бундай маъно кўчиши нутқий табиатли. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling