Сўз туркумлари


Download 0.74 Mb.
bet25/70
Sana17.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1549881
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   70
Bog'liq
Суз туркумлари 1

Ўтган замон. Ҳозирги ўзбек тилида ўтган замон феъли бир неча шакл ёрдамида ифодаланади:
[-ди] (ўқидим, ўқидинг, ўқиди);
[-ган] (ўқиганман, ўқигансан, ўқиган);
[-(и)б-] (ўқибман, ўқибсан, ўқибди);
[-эди/экан/эмиш] (ёзган эдим, ишлаётган эди, ишлаган эдинг, ишлар эдилар, ишламоқчи эдим).
Мазкур шаклларни қабул қилган феъл турли маъно ифодалайди. Масалан:
а) [-ди]: «сўзловчи кўрган, билган ҳаракатнинг нутқ моментигача бажарилганини аниқ, қатъий тарзда ифодалаш»: Барно йўқ экан, бир оз кутди, келавермагач, ўтиришга сабри чидамай, идорадан чиқди. (О. Ёқ.);
б) [-ган]: «сўзловчи ва тингловчи ўзаро суҳбатлашиб турган пайтда бўлмаган ҳаракатни ифодалаш»: Капалагини учириб юборган. (Ҳ.Наз.); «ҳаракатнинг бажарилганлиги ва унинг ҳозир ҳам мавжудлиги»: Ўринда ҳам гаплашаверамиз, сен жуда чарчагансан. (И.Раҳ.);
в) [-(и)б-]: «ҳаракатни бевосита кузатмаганлик, ундан кейин хабардор бўлганлик»: Ўзим кўрдим, тош чап елкасига тушибди; «тўсиқсизлик»: Устидан ошириб ўқ отибман-у, киприк қоқмайди-я! (А.Қаҳ.)
г) [эди]: «ҳаракат ҳолатнинг ҳозир эмас, балки ўтган, аввалги вақтга оидлиги»: Сув энди ерга сингмай, музлаб қолган эди. (А.Қаҳ.)
Бундай маънолар қаторини яна анча давом эттириш мумкин. Бироқ келтирилган қўштирноқ ичидаги маъноларга диққат қилинса, улардаги умумийлик «ҳарактнинг ўтган замонга оидлиги» бўлиб, қолган фарқларнинг бирортаси замон УГМсига дахлдор эмас. Масалан, «тўсиқсизлик», «бевосита кузатмаганлик», «ўзаро суҳбатлашиб турган пайтда бўлмаганлик» кабиларнинг замон маъносига мутлақо тегишли жойи йўқ. Демак, уларни замон доирасида таҳлил этиш ортиқча. Шу боисдан ўтган замон ҳикоя феъли, ўтган замон давом феъли атамаларидаги “ҳикоя”, “давом” унсурларини замонга дахлсиз ҳодисаларнинг ЗКни мураккаблаштирувчи ҳодиса сифатида қараш мақсадга мувофиқ.
Замон маъносига бошқа маънонинг қоришувини ҳам грамматик иллюзиянинг бир кўриниши сифатида баҳолаш мумкин.
Ўтган замон шакли кесимнинг пайт валентлигини ҳол вазифасидаги ўтган замон маъноли сўзшакллар билан тўлдиради: кеча келди, ўтган йили ўқиган, бултур бажарган эдим каби.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling