Сўз туркумлари
Download 0.74 Mb.
|
Суз туркумлари 1
Шахс-сон категорияси. Шахс-сон категорияси кесимлик категорияси УГМсини «эга валентлигини муайянлаштириш орқали гап кесимини шакллантиришда иштирок этиш» тарзида хусусийлаштиради. Ҳозирги ўзбек тилида шахс-сон кўрсаткичларининг қуйидаги турлари мавжуд:
1. a)
б)
в)
2. a)
б)
3. а)
б)
4.
Нутқда шахс-сон шаклларининг кўчган маънода қўлланиши ҳам кўп учрайди. Буларни қуйидагича тартиблаш мумкин: а) учинчи шахс шакли биринчи шахс маъносида: Камина айтди – Мен айтдим; б) учинчи шахс кўплик шакли иккинчи шахс бирлик («сизлаш») маъносида: Нима истасалар бор; в) иккинчи шахснинг бирлик шакли ва бирлик маъносида «сизлаш» учун қўлланувчи шакли умумшахс маъносида қўлланади: Қайта-қайта ҳидлаганингда ер меҳрига тўйгандай бўласан (Сайёр); г) гап ичида одам ёки киши сўзи қўлланганда учинчи шахс шакли ҳам умумшахс маъносида қўллана олади: Ташаббускор ёшларни кўриб одам қувонади («Қашқ.»); Бундай қўлланиш соф нутқий табиатга эга. Эгалик категорияси. Айтилганидек, ЭК – барча мустақил сўз туркуми учун умумий категория. Унинг феъл туркумида юзага чиқишига мисоллар: унинг айтгани, бизнинг бормаганимиз, қизларнинг келгани. Феълда ЭКнинг «кейинги мустақил сўзни олдинги мустақил сўзга боғлаш» УГМсини «кейинги феълни олдинги мустақил сўзга боғлаш» тарзида хусусийлаштиради. Қуйида ЭКнинг феълда воқеланиш хусусиятидан айримига тўхталамиз. ЭК иккинчи аъзоси [-ган] сифатдош шаклида келувчи қурилмалар таркибида воқеланади: нималар бўлаётганини, шабада юрмаётганидан, кимдир келаётганини. Мисоллар: Унинг замирида катта тарбия ётганини билмай қоламиз. (Ж.Абд.) Бу гап асосан қайси мақсадда айтилаётганини тушунишга уринарди. (Ж.Абд.) Манноп билан Нодир ҳам тунги сменага тушганлигини билгандан кейин... (Ж.Абд.) Бунда тобе бирлик бош келишикда: катта тарбия ётгани, гап айтилаётганини, Манноп билан Нодир тушганлигини. Бу қурилмаларни унга ўхшаб кетувчи режа бажарилганида кўринишидаги қурилмадан фарқлаш лозим: биринчи тур қурилмаларда бош келишикни қаратқич келишигига айлантириш мумкин: йигит келганини – йигитнинг келганини. Иккинчи тур қурилмани бундай шаклга келтириб бўлмайди: режа бажарилганида – режанинг бажарилганида. Бунда [-нинг] шакли ортиқча; биринчи тур қурилмада эгалик аффиксидан олдин -лик субстантив шакл ясовчисини қўшиш мумкин (демак, бунда бош келишик эмас, балки қаратқич келишиги қатнашади): йигит – йигитнинг келганлигини. Иккинчи тур қурилмада [-лик] субстантив шакл ясовчисини қўшиб бўлмайди; биринчи тур қурилмада объект маъноси ифодаланиб, у тўлдирувчи ёки эга бўлиб келади: келгани – нима?, келганини – нимани?, келганидан – нимадан? Иккинчи тур қурилмадан эса пайт, шарт маънолари ифодаланади, шунга кўра у ўрин келишикларидан бири шаклини олиб, ҳол бўлиб келади: режа бажарилганида. Иккинчи узви ҳаракат номи бўлган қурилмалар: Душман самолётлари ўқ ёғдириб туришига қарамай, ҳаммаси рўёбга чиқишига, қалб бошқача ҳиссиёт билан тепишини каби. Мисоллар: Буларнинг ҳаммаси кейин дилрабо қўшиқдай бўлиб қолишини ҳали билмайдилар. (Ж.Абд.) Кўз олдида аскарлар душман устига бало-қазодай ёпирилишлари кеча бошлади. (Ж.Абд.) Бу қурилмани ҳам унга ўхшаб кетувчи сув қайнаши билан каби қурилмадан фарқ қилиш лозим. Чунки бу бирикмаларда ҳам бош келишиги мавжуд: биринчи тур қурилмаларда бош келишик шаклини қаратқич келишиги шаклига алмаштириш мумкин: самолётларнинг ўқ ёғдириб туриши, қалбнинг ҳиссиёт билан тепиши, ҳаммасининг қўшиқдай бўлиб қолиши каби. Иккинчи тур қурилмани бундай шаклга келтириб бўлмайди. Бунда [-нинг] шакли ортиқча бўлади; биринчи тур қурилмада объект маъноси ифодаланиб, у тўлдирувчи ёки эга бўлиб келади: тургани – нима?, турганини – нимани?, турганидан – нимадан? Иккинчи тур қурилма сув қайнаши биланда таъкидланган хусусият йўқ. Эслатма. Мен айтганим йўқ, у боргани йўқ типидаги қўлланишларга назар ташланса, унда эгалик маъноси йўқолиб, шахс-сон маъноси кучайганлиги кўринади. Афтидан, эгалик қўшимчалари бу ўринда бошқа омиллар ва воситалар билан биргаликда кесимни шакллантиришга хизмат қилган. Бу мисоллардаги (мен), (у) сўзларида [-нинг] аффикси бордек туюлади. Аммо қолипнинг синхрон ҳолатида эга ва кесим орасида уни қидириш маъқул эмас. Шунинг учун уни ЭКга нисбат бериб бўлмайди. Келишик категорияси. КК феълларда ЭК билан диалектик яхлитликда воқеланади. Яъни КК кўрсаткичини қабул қилувчи феълда ундан олдин эгалик аффикси бўлиши шарт: ўқиганимни, ўқиганимдан, ўқиганимга, боришимга, боришимда каби. КК феълнинг, асосан, тусланмаган шаклларида юзага чиқади. КК даги феъллар бир қарашда тусланган феълдек тасаввур уйғотади. Масалан, Барча айб менинг борганлигимда. Бунда эгалик қўшимчаси қаралмиш феълни қаратувчига боғламоқда, эгага эмас. Гапнинг эгаси айб сўзи бўлиб, кесимда шахс-сон категориясининг III шахс, бирлик шакли мавжуд. ЭКнинг шакли эса I шахс бирлик. КК даги феъл гапнинг барча бўлаклари вазифасида кела олади: эга: Менинг борганим – сенинг борганинг; ҳол: Аччиғи чиққанидан йиғлади; тўлдирувчи; Борганидан уялди; аниқловчи: Боришининг сири нимада? кесим: Ҳамма гап ишламаганида. КК даги феъл матндан келиб чиқиб: а) «ҳаракатнинг объектлашиши»; б) «пайт»; в) «сабаб»; г) «эваз» каби маъноларни англатади: а) Ҳалимнинг борганини айтмоқ, ўқувчининг ўқиганини сўрамоқ; б) келганида гапирди, юрганида ўйламоқ; в) аччиғи чиққанидан йиғлади, қувонганидан гапиролмай қолди, гапирганига уялди; г) ишламаганига гап эшитди; бормаганига афсусланди. Бу сирани бирикувчи сўзлардан англашилган воқеликларнинг муносабатига қараб анча давом эттириш мумкин. КК УГМсидаги «олдинги сўзни кейинги сўзга боғлаш» категориал маъно феъл туркумида «олдинги феълни кейинги сўзга боғлаш» тарзида хусусийлашади. От От ва унинг УГМси. Ким, нима, қаер сўроқларига жавоб бўлиб, мавжудот, нарса, жой, воқеа, жараённи атовчи лексик бирлик – от. «Борлиқ ёки унинг парчасини предмет сифатида аташ» - от туркумининг УГМси. Бунда предмет тушунчаси мантиқий эмас, балки грамматик моҳиятга эга. Мантиқан жонсиз ва бевосита сезги аъзоcига таъсир этувчи нарса предмет дейилади. Грамматикада эса у кенг маънода тушунилади, «мавжудлик» моҳиятига эга деб қаралади. От сўз туркуми сифатида ўзига хос морфологик парадигмага, ясалиш тизимига, хосланган синтактик позицияларига эга. Отнинг УГМ парчаланишига кўра турлари. Отни маъно жиҳатидан турлича тасниф қилиш мумкин. Бу ўринда уларнинг грамматик хусусиятини муайянлаштирувчи семантик белги асосга олинади. От қуйидаги хусусиятига кўра тасниф қилинади: Бир турдаги предметдан бирининг номини ёки шу турдаги предметларнинг умумий номини билдиришига кўра. Ким ёки нима сўроқларига жавоб бўлишига кўра. Саналиш-саналмаслигига кўра. От борлиқдаги бир турдаги предметдан бирининг ёки шу турдаги предметларнинг умумий номини билдиришига кўра атоқли ва турдош отга бўлинади. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling