Сўз туркумлари
Download 0.74 Mb.
|
Суз туркумлари 1
Кесимлик категорияси. Боғлама. Кесимлик категорияси от туркумида ўз моҳиятини чекланган даражада намоён қилади. У бу туркумда икки кўринишга эга бўлади:
а) ҳозирги замон кўриниши; б) ўтган ва келаси замон кўриниши. Кўп ҳолда от туркумида кесимлик категорияси боғлама воситасида юзага чиқади. Боғлама кесимлик категориясини от ва бошқа кесимлик вазифасига унчалик мослашмаган сўзда юзага чиқарувчи восита. Тўлиқсиз феъл [бўлмоқ], [ҳисобланмоқ], [саналмоқ], [дейилмоқ] каби мустақил феъл боғлама вазифасини бажаради. Кесимлик категориясининг от туркумидаги ҳозирги замон кўринишида қуйидаги тусга эга бўлади: ишчи+ман ишчи +миз ишчи+сан ишчи +сиз ишчи+0 ишчи +(лар) [-ман], [-сан], [-миз], [-0], [-лар] кесимликнинг барча маъноcини йиғиқ ҳолда бир аффиксда ифодалайди. Бўлишсиз шакли аналитик усулда юзага чиқади: (ишчи эмасман), (ишчи эмассан). Эгага урғу берилганда, кесимликнинг барча маъноcи ноль шакл орқали ифодаланади: Мен ишчи (0). Мен яҳудий (0) каби. Ўтган замонда кесимлик маъноси боғлама вазифасида келувчи тўлиқсиз феъллар ва боғламалашган сўз билан кесимликнинг аналитик ифодасини ташкил этади: ишчи+эдим ишчи +эдик ишчи+эдинг ишчи +эдингиз ишчи+эди ишчи +эди(лар) Бунда икки шакл (эди ва шахс/сон) кесимликнинг тўрт тип маъносини ифодалайди. Тўлиқсиз феъл замон, тасдиқ, майл маъноcини яхлит юзага чиқаради. Бўл феъли боғлама вазифасида келиб уч замонни ҳам кўрсатиши мумкин: ишчи+бўламан (бўлдим). Мисоллар: Мен шу заводда уч йил ишчи бўлдим (ўтган замон). Мен шу заводнинг тажрибали ишчиси бўламан (ҳозирги замон). Сен шу заводда ишчи бўласан (келаси замон). саналади, ҳисобланади сўзлари ҳам боғлама вазифасини бажариб отга кесимлик категориясини мослайди. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling