Сўз туркумлари


Отнинг хусусий луғавий шакллари: кичрайтириш, шахсий муносабат шакллари


Download 0.74 Mb.
bet32/70
Sana17.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1549881
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   70
Bog'liq
Суз туркумлари 1

Отнинг хусусий луғавий шакллари: кичрайтириш, шахсий муносабат шакллари. Отдаги яна бир луғавий шакл – кичрайтириш-эркалаш шакли. Кичрайтириш-эркалаш парадигмаси [-ча], [-гина], [-(а)лоқ] шаклларидан иборат бўлиб, улар қуйидаги маънони ифодалайди:
[-ча]:
а) шахс ва предметнинг кичик эканлигини: (китобча), (қаламча);
б) эркалаш маъносини: (ўғилча), (қизча);
в) камситиш маъносини: (домлача), (одамча).
[-гина]:
а) кичрайтириш: (қизгина), (болагина);
б) ачиниш: (бечорагина);
в) эркалаш: (болагинам).
[-(а)лоқ] қўшимчаси айрим отларга қўшилиб, эркалаш маъносини билдиради: (бўталоқ), (қизалоқ), (тойлоқ).
Шахсий муносабат (эркалаш) шакллари ([-жон], [-хон], [-ой], [-бону]) шахс билдирувчи атоқли ва турдош отга қўшилиб, эркалаш, суйиш маъноcини ифодалайди: (Аҳмаджон), (холажон), (Гулнорахон), (Ширинабону)
Отнинг тузилишига кўра тури. От тузилишига кўра содда ва мураккаб бўлади. Содда от бир ўзакли бўлади: (китоб), (дафтар), (одам), (ишчи). Мураккаб от ўз ўрнида учга бўлинади: а) жуфт от; б) такрорий от; в) қўшма от.


Отда алоқа-муносабат категорияларининг воқеланиши

От туркумида синтактик категориялар кенг қўлланишга эга. Хусусан, КК ва ЭК воқеланиши учун бу туркумда чекланмаган имконият мавжуд. Аммо унда кесимлик категориясининг воқеланиши нисбатан чегараланган.


Эгалик категорияси. От туркуми ЭК УГМсини «кейинги отни олдинги сўзга боғлаш» тарзида хусусийлаштиради. Матн ва бирикувчи сўзнинг семантикасига боғлиқ равишда турли-туман грамматик маъно ифодаланиши мумкин. Лекин «кейинги отни олдинги сўзга боғлаш» категориал маъно хусусийлашмаси сифатида ўзгармай қолаверади. От туркумининг ЭК УГМсини хусусийлаштиришидаги ўзига хосликларни кўриб ўтамиз.
От туркумида ЭК нинг ишлатилишида икки ҳолат бор:

  1. Эгалик аффикси ўзи бириккан сўзнинг бошқа сўз билан боғланишида ишлатилади. Бу вақтда ЭК даги сўз ҚК даги сўз билан келади: менинг китобим, сенинг китобинг, унинг китоби. Кишилик олмоши ва ЭК қўшимчаcи шахс ва сонни ифодалайди. Шу боисдан ҚК даги олмош тушириб қолдирилиши мумкин: (китобим), (нутқинг);

ЭК даги сўз баъзан ЧК даги сўз билан ҳам бирга қўлланилиши мумкин: талабалардан бири. Бунда кўпинча қаралмиш миқдор ёки белги ифодаловчи сўз билан ифодаланган бўлади.

  1. Эгалик аффикси ҚК ни талаб қилмайди. Бунда ҳам икки ҳолат фарқланади:

а) эркин бирикмада бош келишикдаги сўзни бошқаради: Навоий кўчаси, Деҳқонобод тумани;
б) ЭК даги сўзда аффикс маъноси ва вазифаси кучсизланиб, равишга ўтиб кетади: [кечаси], [кундузи]; модалга ўтади: [чамаси], [яхшиси].
ЭК нинг бирлик ва кўплик шакли қўлланилишида фарқ бор. Кўпинча миқдор билдирувчи ўзакка бирлик сон шакли қўшилмайди: (бешовимиз), (барчангиз). Бу жиҳатдан III шахс эгалик аффикси фарқланади: (барчаси), (бешови).

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling