Сўз туркумлари


Download 0.74 Mb.
bet40/70
Sana17.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1549881
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   70
Bog'liq
Суз туркумлари 1

Лексик усул: (сал дуруст), (бир оз яхши), (хиёл очиқ).

  • Морфологик усул: (каттароқ), (кўпроқ), (озроқ);

    Эслатма. Ранг-тус бидирувчи айрим сифатда қўлланувчи [-(и)ш], [-(и)мтир] аффикслари белгининг кучсиз даражасини билдирмайди. Масалан, (оқиш) сўзи оқ рангнинг, (қорамтир) сўзи қора рангнинг кучсиз даражаси эмас, балки оқ, қора бўлмаган, уларга ўхшаш бўлган ранг турлари.


    Сифатда алоқа-муносабат категорияларининг воқеланиши

    Сифат туркумида синтактик категория кенг бўлмаган воқеланишга эга.


    Эгалик категорияси. Сифат туркуми ЭК УГМсини «кейинги сифатни олдинги сўзга боғлаш ва мансублик, хослик маъносини ифодалаш» тарзида хусусийлаштиради. Матн ва бирикувчи сўзнинг семантикасига боғлиқ равишда турли-туман грамматик маъно ифодаланиши мумкин. Лекин «кейинги сифатни олдинги сўзга боғлаш» категориал маъно хусусийлашмаси сифатида ўзгармай қолаверади. Қуйида сифат туркумининг ЭК УГМсини хусусийлаштиришидаги ўзига хосликларни кўриб ўтамиз.
    Эгалик аффикси ўзи бириккан сўзнинг бошқа сўз билан боғланишида ишлатилади. Бу вақтда ЭК даги сўз ҚК даги сўз билан келади: олманинг қизили, одамнинг ақллиси.
    ЭК даги сўз баъзан ЧК даги сўз билан ҳам бирга қўлланилиши мумкин: одамлардан ақллиси.
    ЭК даги сўзда аффикс маъноси ва вазифаси кучсизланиб, равишга ўтиб кетади: (одамнинг) яхшиси.
    ЭК нинг бирлик ва кўплик шакли қўлланилишда фарқ бор. Кўпинча миқдор билдирувчи ўзакка бирлик сон шакли қўшилмайди: ақллингиз, кўпимиз. Бу жиҳатдан III шахс эгалик аффикси фарқланади: нодони, рангдори.
    Келишик категорияси. КК сифатда ЭК билан бирга қўлланади.
    БК даги сифат эга вазифасида келади: 1. Укамнинг кичиги – ўқитувчи. 2. Дарвоза тепасига шохнинг каттаси қўйилганди.

    Download 0.74 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   70




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling