Сўз туркумлари


Ранг-тус билдирувчи сифат


Download 0.74 Mb.
bet38/70
Sana17.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1549881
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   70
Bog'liq
Суз туркумлари 1

Ранг-тус билдирувчи сифат: [оқ], [қора], [қизил], [пушти], [сариқ], [зангор].
Маза-таъм билдирувчи сифат: [ширин], [аччиқ], [нордон], [тахир], [шўр].
Ҳид билдирувчи сифат: [хушбўй], [бадбўй], [қўланса].
Ўлчов билдирувчи сифат: [кенг], [тор], [узун], [яқин], [катта], [оғир].
Ўрин билдирувчи сифат: [ички], [ташқи], [деворий], [қишлоқи].
Пайт билдирувчи сифат: [кузги], [ёзги], [қишки], [чиллаки], [эртапишар].
Сифат деривацияси

Сифатлар икки усул билан ясалади: аффиксация ва композиция.


Аффиксация усули. Ўзбек тилида сифат ясовчи аффиксал деривацион қолип анчагина. Уларни бирма-бир санаб ўтамиз.

  1. [от + -ли = 1) асосдан англашилган нарса/предметга эгалик белгисини билдирувчи сифат; 2) асосдан англашилган нарса/предметга меъёрдан ортиқ эгалик белгисини билдирувчи сифат;] ( 1) [расмли], [дўппили], [масхарали], [гавдали]; 2) [ақлли], [гавдали], [кучли]), [ҳаракат номи + -ли = нарса/предметнинг феълдан англашилган иш-ҳаракат учун жуда мослиги, боплигини билдирувчи сифат] ([ўтиришли], [ейишли], [ичишли]).

2. [от +- дор= 1) асосдан англашилган нарса-предметга эгалик белгисини билдирувчи сифат; 2) асосдан англашилган нарсанинг меъёрдан ортиқлигини билдирувчи сифат] ( 1) [алоқадор], [айбдор], [манфаатдор]; 2) [маҳсулдор], [наслдор], [тўшдор]).
3. [сер + от = асосдан англашилган нарсанинг меъёрдан ортиқлигини билдирувчи сифат] ([серсоқол], [серсув], [сергўшт], [серсомон]).
4. [бе + от = асосдан англашилган нарсанинг йўқ эканлигини билдирувчи сифат] ([бемажол], [бедин], [беғубор]).
5. [ба + от = асосдан англашилган нарсанинг меъёрдан ортиқлигини билдирувчи сифат] ([басавлат], [бақувват], [серсавлат]).
6. [но + от = 1) асосдан англашилган нарсага эга эмасликни билдирувчи сифат; 2 асосдан англашилган белгига қарама-қарши белгини билдирувчи сифат)] ( 1) [ноумид], [ноинсоф], [ноўрин]; 2) [номард], [номаълум], [номуносиб]).
7. [сифат + -чан = асосдан англашилган хусусиятга мойилликни билдирувчи сифат] ([курашчан], [яшовчан], [унутувчан]).
8. [феъл + -чоқ/чиқ/чак = асосдан англашилган ҳаракатни бажаришга мойилликнинг кучлилигини билдирувчи сифат] (эринчоқ, [куйинчак], [тортинчоқ], [қизғанчиқ]).
9. [феъл + -қоқ/ғоқ = асосдан англашилган ҳаракатни бажаришга мойилликнинг кучлилигини билдирувчи сифат] ([уюшқоқ], [тиришқоқ], [ёпишқоқ]).
10. [феъл + -ағон = асосдан англашилган ҳаракатни бажаришга мойилликнинг кучлилигини билдирувчи сифат] ([топағон], [чопағон], [қопағон]).
11. [феъл +-мон = асосдан англашилган ҳаракатни бажаришга мойилликнинг кучлилигини билдирувчи сифат] ([топармон], [билармон], [еярмон]).
12. [феъл/тақлид + -(а) ки(қи) = асосдан англашилган ҳаракатни бажаришга мойилликнинг кучлилигини билдирувчи сифат] ([шартаки], [жиртаки], [йиғлоқи]).
13. [феъл + -к/-қ/-ғ =асосдан англашилган ҳаракат натижаси сифатидаги ҳолат белгисини билдирувчи сифат] ([эгик], [бузуқ], [ёруғ]).
14. [феъл + -кин/қин/ғин/ғун = асосдан англашилган ҳаракатни белгига айлантириш] ([тушкун], [турғун], [озғин/сўлғин]).
15. [феъл + -ма = 1) предметнинг асосдан англашилган ҳаракат усули билан юзага келиш белгисини билдирувчи сифат; 2) феълдан англашилган ҳаракат предметнинг одатдаги, унга хос белгиси эканлигини билдирувчи сифат] ( 1) [қовурма], [ағдарма], [қисқартма], [ивитма], [буюртма]; 2) [кўчма], [бурама], [оғма], [сочма]).
16. [феъл + -(а)рли = шахс/предметнинг асосдан англашилган ҳаракатнинг бажарилишига оид белгисини билдирувчи сифат] ([арзирли], [ачинарли], [зерикарли], [мақтарли], [ажабланарли], [етарли], [тушунарли]).
17. [тақлид + -илдоқ = асосдан англашилган белгига ортиқ даражада эгаликни билдирувчи сифат] ([чийилдоқ], [бижилдоқ], [дирилдоқ], [акилдоқ], [ликилдоқ], [пўрсилдоқ]).
18. [феъл + -ч = асосдан англашилган ҳаракатга боғлиқ белгини билдирувчи сифат] ([тинч], [жирканч]).
19. [от + -ий/вий =1) предметнинг асосдан англашилган нарса/ҳодисага алоқадорлик белгисини билдирувчи сифат; 2) асосдан англашилган тушунчага эгалик белгисини билдирувчи сифат] ( 1) [илмий], [шахсий], [имловий]; 2) [тахминий], [ақлий], [оммавий]).
20. [от/равиш + -ги/ки/қи = предметнинг асосдан англашилган жой ёки вақтга кўра белигисини билдирувчи сифат] ([аввалги], [ҳозирги], [тонгги], [тунги], [кечки], [ички]).
21. [от + -и = шахс ёки предметнинг миллат/вақт/жойга мансублигини билдирувчи сифат] ([қозоқи], [қишлоқи], [баҳори]).
22. [от/сифат + -ча = предметнинг миллат/жой/миқдор/хусусият кабиларга кўра белгисини билдирувчи сифат] ([ўзбекча], [фарғонача], [ортиқча], [эркакча]).
23. [сифат + -намо = бирор шахснинг асос билдирган характер-хусусият белгисига эга эканлигини билдирувчи сифат] ([дарвешнамо], [авлиёнамо], [мажнуннамо]).
24. [от + -симон = асосдан англашилган нарсага ўхшашлик белгисини билдирувчи сифат] ([шарсимон], [кумушсимон], [одамсимон]).
25. [от + -парвар = асосдан англашилган нарсани севишни билдирувчи сифат] ([халқпарвар], [инсонпарвар], [ватанпарвар]).
Кўриб ўтилганлардан ташқари [-аки] ([даҳанаки], [зўраки]), [бад-] ([бадахлоқ], [бадҳазм], [бадбашара]), [-шумул] ([оламшумул], [жаҳоншумул]), [-чил] ([дардчил], [изчил]), [-кай] ([кунгай], [терскай]), [-дон] ([гапдон], [билимдон]), [-мсиқ] ([қаримсиқ], [ачимсиқ]), [-каш] ([дилкаш], [ҳазилкаш]), [-м] ([қарам]), [-лом] ([соғлом]), [-қа] ([қисқа]), [-боп] ([қишбоп], [паловбоп]), [хуш-] ([хушбичим], [хушҳаво]) аффиксли қолиплар асосида ҳам сифат ясалган. Бу аффиксли қолиплар унумсиз бўлганлиги учун уларнинг мазмуний томонини мавжуд ҳосилаларидан умумлаштириб чиқариб бўлмайди.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling