Сўз туркумлари


Download 0.74 Mb.
bet39/70
Sana17.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1549881
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   70
Bog'liq
Суз туркумлари 1

Композиция усули. Композиция усули билан қўшма ва жуфт сифат ҳосил бўлади.
Қўшма сифат. Қўшма сифат қуйидаги қолип асосида ҳосил бўлади:
1. [От+от]: [девсифат], [девқомат], [дилором], [дилозор], [кафангадо], [оташнафас], [соҳибжамол].
2. [Сифат+от]: [хомкалла], [шўрпешона], [калтафаҳм], [ширинсухан], [шўртумшуқ], [баландпарвоз].
3. [От+сифат]: [ёқавайрон], [жиғибийрон], [тепакал], [хонавайрон], [худобезор], [отабезори].
4. [Равиш+от]: [ҳозиржавоб], [камгап], [камсухан], [камсуқум], [камқон], [камхарж].
5. [Равиш+феъл]: [тезпишар], [эртапишар], [чўрткесар].
6. [Феъл+ феъл]: [ебтўймас].
7. [Олмош+от]: [ўзбошимча.
8. [От+феъл]: [тилёғлама], [гадойтопмас], [тинчликсевар].
9. [Олмош+сифат]: [ўзбилармон].
10. [Сон+от]: [иккиюзламачи], [қирқямоқ].
Жуфт сифат. Жуфт сифат таркибидаги сўзнинг хусусиятига кўра қуйидаги турга бўлинади:
I. Ҳар икки қисми мустақил ҳолда ишлатиладиган жуфт сифат:
1. Қисмлари синоним: [ақл-ҳушли], [пишиқ-пухта], [телба-тескари], [соғ-саломат], [якка-ёлғиз].
2. Қисмлари антоним: [аччиқ-чучук], [баланд-паст], [вайрон-обод], [иссиқ-совуқ].
3. Қисмлари маъновий яқин: [мўмин-қобил], [оч-яланғоч], [соя-салқин], [хор-зор], [зма-чурук].
II. Бир қисми мустақил ҳолда ишлатиладиган жуфт сифат: [ралаш-қуралаш], [маст-аласт], [илма-тешик], [туппа-тузук], [хом-хатала], [энтак-тентак], [қари-қури], [қора-қура], [ямоқ-ясқоқ], [ҳаром-ҳариш].
III. Ҳар иккала қисми мустақил ҳолда ишлатилмайдиган сифат: [ажи-бужи], [алоқ-чалоқ], [пойинтар-сойинтар], [ували-жували], [ўпоқ-сўпоқ], [иланг-биланг].
Бошқа туркумга хос сўз конверсия йўли билан сифатга ўтиши мумкин. Бу сифатлашув дейилади. Сифатлашув тарихий жараён бўлиб, бошқа сўз туркуми давр ўтиши билан сифатга айланиб боради. Сифатлашув ҳодисаси лисоний табиатга эга:

  1. Жуфт ва такрорий отнинг сифатлашуви: [мош-гуруч], [йўл-йўл], [ранг-баранг], [хилма-хил].

  2. Ўзак ҳолидаги феълнинг сифатлашуви: [дайди], [қари], [чалкаш], [янглиш], [туташ], [аралаш].

  3. Ҳаракат номи шаклидаги жуфт феъл: [олмоқ-солмоқ].

  4. Кесимлик шаклидаги феъл: [олди-қочди], [куйди-пишди], [туғди-битди], [иликузилди], [ичакузди], [супрақоқди]

Сифатнинг тузилишига кўра турлари. Сифат тузилишига кўра содда ва мураккаб бўлади. Содда сифатлар бир ўзакли бўлади: оқ, ёзги, ақлли, беғубор, тор. Мураккаб сифат ўз ўрнида учга бўлинади: а) жуфт сифат; б) такрорий сифат; в) қўшма сифат.
Жуфт сифат икки сифатнинг жуфтлашишидан ташкил топади: [оқ-қора], [яхши-ёмон], [катта-кичик].
Такрорий сифатда бир ўзак такрорланади: [катта-катта], [баланд-баланд], [оғир-оғир].
Қўшма сифат бирдан ортиқ мустақил сўзнинг қўшилишидан ҳосил бўлади: [ҳаво ранг], [ишёқмас], [эртапишар], [ёқавайрон], [ўзбилармон].
Эслатма. Жуфт ва қўшма сифат ясама. Такрорий сифатда шакл ясалиши, қисман лексемалашув мавжуд. У тараққиёт натижасида янги маъно касб этиши ҳам мумкин: [йўл-йўл]. Бунда янги сўз ясалиши эмас, балки сўзшаклнинг лексемалашуви кузатилади.


Даража сифатнинг таснифловчи категорияси сифатида

Даража категорияси (қисқ. ДК) «сифатда белги даражаси» УГМсига эга. Даража турли (гетероген) шакл ёрдамида ҳосил қилинади: (чиройли) (чиройлироқ)(жуда чиройли).


Аслий сифатда белгининг даражасини ифодалашга кўра уч даража ажратилади:
а) оддий даража; б) орттирма даража; в) озайтирма даража.
Оддий даража ҳеч қандай воситасиз юзага чиқади. Унда ДК УГМси «белгининг ортиқ-камлигига муносабат билдирмаслик» тарзида юзага чиқади: (яхши), (қаттиқ), (семиз), (кенг), (баланд), (тўғри), (юмшоқ) каби.
Орттирма даража белгининг меъёрий ҳолатдан ортиқлиги, кучлилигини ифодалаб, ДК УГМсини «белгининг меъёрдан ортиқлигини ифодалаш» тарзида хусусийлаштиради. Орттирма даража махсус морфологик шаклга эга эмас. ДК ифодаловчисининг гетерогенлиги ушбу даражада яққол кўзга ташланади. Орттирма даража қуйидаги усуллар билан ҳосил қилинади:
1. Фонетик усул. Унинг бир неча кўриниши бор: а) (қоп-қора), (яп-япалоқ), (дум-думалоқ); б) урғули товушнинг чўзилиши: (у’зун), (бала’нд), (чиро’йли).
2. Лексик усул:. (жуда кучли), (ғоятда қўрқинчли), (ниҳоятда баланд).
Белгининг ортиқ даражаси аналитик шаклда ҳам ифодаланади. Бу шакл икки узвли, биринчи узвини чиқиш келишиги шаклида қўллаш орқали ҳосил қилинади: (узундан узоқ), (шириндан ширин).
Озайтирма даража ДК УГМсини «белгининг меъёрдан камлигини ифодалаш» кўринишида хусусийлаштиради. Бу маъно икки усул билан юзага чиқади:


  1. Download 0.74 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling