Сўз туркумлари


ҚК даги сифатда КК УГМси «сифатни қаратқич аниқловчи вазифасида кейинги сўзга боғлаш» тарзида хусусийлашади: Инсон ялқовининг


Download 0.74 Mb.
bet41/70
Sana17.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1549881
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   70
Bog'liq
Суз туркумлари 1

ҚК даги сифатда КК УГМси «сифатни қаратқич аниқловчи вазифасида кейинги сўзга боғлаш» тарзида хусусийлашади: Инсон ялқовининг баҳонаси кўп. (Ж.Абд.)
ТК даги сифат гапда иш-ҳаракатни қабул қилган предметга объект тусини беради ва тушум келишиги аффиксини қабул қилган сифат воситасиз тўлдирувчи вазифасида келади. «Сифатга объект тусини бериш ва уни феълга воситасиз тўлдирувчи сифатида боғлаш» ТК УГМ сининг сифат туркумидаги хусусийлашуви: Гулнинг қизилини ажратди.
ЧК КК УГМсини умуман «олдинги сўзни кейинги феълга ўрин-пайт ҳоли ва воситасиз тўлдирувчи вазифасида боғлаш» тарзида, сифат туркумида эса «олдинги сифатни кейинги феълга ўрин-пайт ҳоли ва воситасиз тўлдирувчи вазифасида боғлаш» кўринишида хусусийлаштиради.
ЧК даги сифатнинг вазифалари:
а) воситали тўлдирувчи: Қарзни одамнинг яхшисидан сўранг. («Саодат».)
б) ўрин ҳоли: Эшиги очиқ нариги хонадан пианино овози эшитилмоқда эди.(П.Қод.)
в) сабаб ҳоли: Пиёзнинг аччиғидан кўзлари қизарди.(М.Муҳ.)
ЖК даги сифат иш-ҳаракат йўналган предметни белгиси билан англатади: оғирига, яқинига.
ЖК даги сифат гапда тўлдирувчи, ҳол каби бўлак вазифасида келади: 1. Қизнинг кўзларининг қорасига ҳавасланиб боқди. 2. Бола ҳовузнинг тўласига югурди.
Кўринадики, ЖК сифат туркумида КК УГМсини «олдинги сифатни кейинги феълга воситали тўлдирувчи ва ҳол вазифасида боғлаш» тарзида хусусийлаштиради.
ЎПК сифат туркумида КК УГМсини «олдинги сифатни кейинги сўзга воситали тўлдирувчи ва ҳол вазифасида боғлаш» тарзида хусусийлаштириб, иш-ҳаракатнинг бажарилиш ўрни, вақти, шароити, ҳолати, сабаби, мақсади каби тажалли маъноларни ифодалайди: Одамнинг писмиғида гап кўп.
Кесимлик категорияси. Боғлама. Кесимлик категорияси сифат туркумида ҳам ўз моҳиятини чекланган даражада намоён қилиб, икки кўринишга эга бўлади:
а) ҳозирги замон кўриниши;
б) ўтган ва келаси замон кўриниши.
Кўп ҳолларда сифат туркумида кесимлик категорияси боғлама воситасида юзага чиқади.
Боғлама кесимлик категориясини сифат ва бошқа кесимлик вазифасига унчалик мослашмаган сўзда юзага чиқарувчи восита. Тўлиқсиз феъл, [бўл], [ҳисобланмоқ], [саналмоқ], [дейилмоқ] каби мустақил феъл сифатда ҳам боғлама вазифасини бажаради.
Кесимлик категориясининг сифат туркумидаги ҳозирги замон кўринишида қуйидаги тусга эга бўлади:
Ёши каттаси+ман Ёши каттаси +миз
Ёши каттаси+сан Ёши каттаси +сиз
Ёши каттаси+0 Ёши каттаси +(лар)
[-ман], [-сан], [-миз], [-0], [-лар] кесимликнинг барча маъноcини йиғиқ ҳолда бир аффиксда ифодалайди. Бўлишсиз шакли аналитик усулда юзага чиқади: Ёши каттаси эмасман, Ёши каттаси эмассан. Эгага урғу берилганда, кесимликнинг барча маъноcи ноль шакл орқали ифодаланади: Мен ёши каттаси ([0]) каби.
Ўтган замонда кесимлик маъноси боғлама вазифасида келувчи тўлиқсиз феъл ва боғламалашган сўзлар билан кесимликнинг аналитик ифодасини ташкил этади.
Ёши каттаси+эдим Ёши каттаси+эдик
Ёши каттаси+эдинг Ёши каттаси+эдингиз
Ёши каттаси+эди Ёши каттаси +эди(лар)
Бунда икки шакл (эди ва шахс/сон) кесимликнинг тўрт тип маъносини ифодалайди. Тўлиқсиз феъл замон, тасдиқ, майл маъноcини яхлит юзага чиқаради.
Бўл феъли боғлама вазифасида келиб, уч замонни ҳам кўрсатиши мумкин: Ёши каттаси+бўламан (бўлдим). Мисоллар: Мен шу заводга ишга кирганларнинг энг ёши бўлдим (ўтган замон). Мен шу завод ишчиларининг тажрибалиси бўламан (ҳозирги замон). Сен шу завод ишчиларининг энг ёши бўласан (келаси замон). Саналади, ҳисобланади сўзлари ҳам боғлама вазифасини бажариб, сифатга кесимлик категориясини мослайди.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling