Сўз туркумлари
«Миқдор сон» ЛМТси ва унинг ЛМГлари
Download 0.74 Mb.
|
Суз туркумлари 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Саноқ сон» ЛМГ
«Миқдор сон» ЛМТси ва унинг ЛМГлари. Миқдор сон предметни санаш, доналаш, тақсимлаб ёки тахминлаб кўрсатиш учун ишлатилади. Унинг қуйидаги ЛМГлари ажратилади: «саноқ сон» ЛМГ, «дона сон» ЛМГ, «чама сон» ЛМГ, «жамловчи сон» ЛМГ, «тақсим сон» ЛМГ.
«Саноқ сон» ЛМГ. Саноқ сон предметни санаш, доналаб кўрсатиш учун ишлатилади: Хатни ўқиётганимда, кампир икки қўлини тиззасига тираб, жимгина қулоқ солиб ўтирди. (С.Аҳм.) Уч дўст ярим тунга қадар суҳбатлашиб ўтиришди.(Ё.Шук.) Саноқ сон морфологик кўрсаткичга эга эмас. Саноқ сон от билан синтактик муносабатга киришганда мустақил ва номустақил синтактик мавқеда бўла олади. Мустақил мавқеда аниқланмишдан айрича сўроққа жавоб бўлиб, алоҳида бўлак мақомига эга бўлади: Беш (аниқл.) киши (эга) сўзлади (кесим). Номустақил мавқеда таркибий қисм сифатида юзага чиқади: Беш киши (эга) келишди (кесим). Саноқ сон қўшма сифат ҳосил қилиши мумкин: беш яшар бола, уч чақиримли йўл. Саноқ сон сирасида бир сўзи қўлланиш ва вазифаси жиҳатидан қатор ўзига хосликка эга. «Миқдор» маъноси: Яна бир гапни айтинг. (С.Нур.) «Ноаниқлик» маъноси: Бир ўзбек йигити сўзлай бошлади. (Ойб.) «Ҳаракат белгиси» маъноси: Машина бир лапанглаб, илгарилади. (С.Аҳм.) «Мўлжал» маъноси: Эртага бир дам олинг. «Бир хил» маъноси: Тилинг билан кўнглингни бир тут. «Кучайтириш» маъноси: Ёмғир бир ёғди. «Навбатма-навбат» маъноси: Бола бир бизга қарайди, бир отасига қарайди. «Ўхшашлик» маъноси: У менинг бирим. ЖК да «биргалик» маъноли равишга ўтади: бирга ишламоқ. ЧК да «тўсатдан» маъноли равишга ўтади: бирдан қичқириб юборди. [-дай] шакли билан равиш бўлиб келади: бирдай. [-ов] аффиксини олиб «гумон» маъноли олмош: Биров келди. [-ор/-он] аффиксини олиб келади: бирорта, биронта. [-гина] юкламаси билан «чегаралаш» маъноси: биргина. Фонетик ўзгарган [ҳам] юкламаси билан «кучайтириш» маъноси: бирам. [-оқ] элементи билан боғловчи вазифасида: бироқ. Шунингдек, [бир] сўзи [ров], [пас], [нафас], [зум], [пайт], [йил], [вақт], [ой], [кун] ([бирров], [бир пас], [бир нафас]), [неча], [мунча], [сидирға], [оз], [мунча], [қадар] ([бир неча], [бир оз], [бир мунча]), [нима], [нарса] ((бир нима), (бир нарса)), [қатор], [талай] ((бир қатор), (бир талай)), [хил] (бир хил), [баъзи], [ҳар], ((баъзи бир), (ҳар bir)) сўзи билан бирга кела олади. Бир сўзи такрорланиб кела олади: (бир-бир) («тартиб билан» маъносида), [бирма-бир] («батафсил» маъносида), [бирдан-бир] («ягона» маъносида), (бир-биридан) («ўзаро» маъносида), (бир-бирига) («бири иккинчисига» маъносида). Ўзбек тилида [бир] сўзи [илк], [якка], [ёлғиз], [ягона] сўзи билан маънодошлик касб этади. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling