Сўз туркумлари
Равишнинг тузилишига кўра турлари
Download 0.74 Mb.
|
Суз туркумлари 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тақлид Тақлид ва унинг УГМси.
Равишнинг тузилишига кўра турлари. Равиш тузилишига кўра содда ва мураккаб турга бўлинади.
Содда равиш бир ўзакли бўлади: [бугун], [индин], [эртага], [эрталаб]. Мураккаб равиш ўз ўрнида учга бўлинади: а) жуфт равиш; б) такрорий равиш; в) қўшма равиш. Жуфт равиш икки сўзнинг жуфтлашишидан ташкил топади: [яна-тағин], [эсон-омон]; [очин-тўқин], [олдинма-кейин], [қишин-ёзин]; [узил-кесил], [ура-сура], [унда-бунда]; [ора-сира], [ора-чора], [рўй-рост], [сал-пал], [чала-чулпа], [эмин-эркин], [оз-моз], [ҳуда-беҳуда]; [азза-базза], [апил-тапил], [эран-қаран], [ўлда-жўлда]. Такрорий равишда бир ўзак такрорланади: [галма-гал], [зинҳор-базинҳор], [тўғридан-тўғри], [эс-эс], [ўқтин-ўқтин], [аҳён-аҳёнда]. Қўшма равиш бирдан ортиқ мустақил сўзнинг қўшилишидан ҳосил бўлади: [бир йўла], [бир мунча], [бир талай]; [бажонудил], [баҳолиқудрат], [бақадриҳол]; [ҳар йили], [ҳар ёқ], [ҳар дам]; [шу заҳоти], [шу аснода]. Тақлид Тақлид ва унинг УГМси. Тақлид ўзбек тилида бир гуруҳни ташкил этади ва мустақил сўз сирасидан ўрин олган. Бунинг бир нечта илмий асоси бор. Биринчидан, туркий тилларда тақлид миқдоран кўп ва маъно жиҳатдан ранг-баранг. Иккинчидан, улардаги товушлар тизмаси маълум объектив воқеликдан хабар бериб туради. Учинчидан, тақлид гап таркибида маълум бир синтактик позиция эгаллайди. Тақлид – ўзбек тилининг муҳим ифода воситаси. Уларнинг ифода томони мазмун томони билан табиий боғланишга эга. Бу қуйидаги сўз қаторини қиёслаш асосида ҳосил бўлади: 1) тақ-тиқ/туқ-туқ/тўқ-тўқ/тақ-тақ; 2) лиқ-лиқ/луқ-луқ/лўқ-лўқ/лақ-лақ; 3) тирс-тирс/тарс-тарс/тарс-турс; Кўринадики, фонетик қиёфаси тор унли ва қаттиқ ундошдан иборат бўлган тақлиддаги белги даражаси кенг унли ва қаттиқ ундошдан иборат тақлид ифодалаган белгидан паст. Бу тақлиддаги шакл ва мазмуннинг табиий боғланишини кўрсатади. Тақлид жамиятнинг ҳар бир аъзоси тушунадиган турли маънога эга. Масалан, тақ-тиқ/туқ-туқ/тўқ-тўқ/тақ-тақ тақлиди орқасида нимадир ётгани ва маълум бир борлиқ ҳодисасини ифодалаётгани шу тил жамиятининг барча аъзолари учун тушунарли. Тақлиддаги маъновий ғайриоддийлик уни бошқа мустақил сўз туркумидан ажратиб туради. Бироқ маъновий ғайриоддийлик фақат тақлидгагина хос эмас. Буни олмошда ҳам кузатиш мумкин. Чунки уларнинг маъноси фақат матн таркибидагина англашилиб, шу боисдан «ичи бўш» сўз сифатида баҳоланади. Аммо «маъновий бўшлик» олмошни мустақил сўз сифатида қарашга монелик қила олмаган. Демак, бу номустақил сўз сифатида қараб келинган тақлиднинг ҳам «мустақиллашуви»га тўсиқ бўла олмаслиги керак. Тақлид морфологик жиҳатдан ўзгарувчан, бу билан тўла маънодаги мустақил сўз бўлган равишдан ҳам устун туради: одамларнинг ғовур-ғувури, эшикнинг тақир-туқуридан каби. Тақлид чекланмаган мучаланувчанликка эга: Кесим: Атроф ғала-ғовур. Эга: Тақир-туқур тинмади. Ҳол: Шабада ғир-ғир эсади. Тўлдирувчи: Одамларнинг вағир-вуғуридан қулоқлар битгудек. Аниқловчи: Маҳаллада дув-дув гап. Демак, тақлид «борлиқ ҳодисаларига тақлиднинг лисоний ифодаси» УГМсига эга. Кўринадики, ўзбек тилидаги тақлид семантик-морфологик-синтактик жиҳатдан мустақил сўз мақомига эга. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling