Сўз туркумлари


Ўрин равиши. Ўрин равиши ҳаракатнинг юз бериш ўрнини билдиради: [олға], [илгарига], [олдинга]. Эслатма


Download 0.74 Mb.
bet51/70
Sana17.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1549881
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   70
Bog'liq
Суз туркумлари 1

Ўрин равиши. Ўрин равиши ҳаракатнинг юз бериш ўрнини билдиради: [олға], [илгарига], [олдинга].
Эслатма. Ўрин равишини ўрин отидан фарқламоқ керак. Бунга ўрин отларининг морфологик ўзгариши асос қилиб олинади: (атрофимиз), (ўртада), (ўртадан), (ичкарида), (ўнгдан), (чапда), (олдида), (у ердан) каби.
Ҳолат равиши. Ҳолат равиши ҳаракатнинг бажарилиш усули, тарзини билдиради. Шу боисдан улар тарз-тус равиши деб ҳам юритилади: [бехосдан], [астойдил], [мажбуран], [қаватма-қават], [мардларча], [йигитларча].
Миқдор-даража равиши. Миқдор-даража равиши миқдорий сифат ва даражани ифодалайди: [кўплаб], [сал], [қарич-қарич], [аранг], [хиёл], [яна] каби. Миқдор-даража равиши сонга яқинлашади. Бироқ сон билан «ноаниқ миқдор» белгиси остидаги нотўлиқ зиддиятда белгили аъзо сифатида юзага чиқади.
Мақсад равиши. Феълдан англашилган ҳаракатнинг мақсадини ифодалайди: [атай], [атайин], [атайлаб], [азза-базза], [жўрттага], [қасддан].
Сабаб равиши феълдан англашилган ҳаракатнинг сабабини ифодалайди: [ноилож], [ноиложликдан], [бекордан-бекорга], [чор-ночор].
Эслатма. Бошқа туркумда бўлгани каби равишнинг ҳам кўп маънолилиги уларни ЛМГга ажратишда қийинчилик туғдиради. Масалан, [нари-бери] равиши ўринни ҳам (Столларни нари-бери сурдик), ҳолатни ҳам (У нари-бери нонушта қилди) ифодалайди.
Равишда деривация. Тилшунослигимизда равиш ясалиши мунозарали. Чунки равишнинг асосий қисми – асли бошқа туркумга мансуб соддалашган, яхлитлашган лексема. Шу боисдан аксарият тилшунослар равиш ясалишини инкор этишиб, равишлашиш (бошқа туркум сўзининг равишга ўтиши) мавжудлигини тан олишади.
Юқорида санаб ўтилган равишлар таркибига диққат қилинса, уларда турли сўз ясаш қолипи мавжудлиги маълум бўлади: [арабча от+ан], [от+часига], [от+она], [от+ларча] [от+лаб] каби.
Қўшма равиш эса [олмош+от] (ҳар гал, ҳар замон), [равиш+от] (ҳали замон, ҳали бери), [сон+от] (бир йўла, бир дам) қолипи маҳсули.
Бошқа туркумдаги такрорий сўз равиш бўлиши мумкин: юзма-юз, қуруқдан-қуруқ каби.
Тилшунослар равиш туркумининг ясалиш системасига эга эмаслигини [-ан], [-она] қўшимчаcининг арабча ва тожикча сўз таркибида учрашини, [-ларча], [-часига], [-лаб] кабининг грамматик маъно ифодалаши билан ва [-ига/-сига], [-часига] каби сўзнинг саноқли даражада эканлиги билан изоҳлайди.
Равиш гапда кўпинча феълга боғланиб ҳол, отга боғланиб сифатловчи вазифасида келади. Бу равиш – УГМсининг таркибий қисми.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling