Сўз туркумлари


Соннинг тузилишига кўра турлари


Download 0.74 Mb.
bet49/70
Sana17.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1549881
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   70
Bog'liq
Суз туркумлари 1

Соннинг тузилишига кўра турлари. Сон тузилишига кўра содда ва мураккаб бўлади. Содда сон бир ўзакли бўлади: [бир], [беш], [минг], [ярим]. Мураккаб сон ўз ўрнида учга бўлинади: а) жуфт сонлар; б) такрорий сонлар; в) қўшма сон.
Жуфт сон икки соннинг жуфтлашишидан ташкил топади: [уч-тўрт], [беш-олти].
Такрорий сонда бир ўзак такрорланади: [битта-битта], [учта-учта], [бешта-бешта].
Қўшма сон бирдан ортиқ мустақил сўзнинг қўшилишидан ҳосил бўлади: [ўн беш], [бир минг олти юз], [уч бутун бешдан бир], [бир ярим].


Равиш


Равиш ва унинг УГМси. Равиш ҳамиша тилшуносликнинг муаммоли масаласидан бўлиб келган. Уни ўрганган олим В.В.Виноградов «мустақил сўзнинг ҳеч бир гуруҳига сиғмай қолган сўз равиш туркумига йиғилган» деб ҳаққоний баҳо берган эди. Унинг маъно ва вазифаси от, сифат, сон, олмошга яқин туриши араб ва Европа тилшунослигида қайд этилган. Шарқ ва ғарб тилшунослиги равишни маъно ва вазифаси жиҳатидан эмас, балки бошқа бирортасига хос бўлмаган белги – ўзгармаслик белгиси билан исмдан фарқлайди. Бироқ ўзбек тили грамматик қурилишининг тавсифига бағишлаб ёзилган кўплаб илмий адабиёт ва дарсликда равишнинг ўзгармаслик табиати инобатга олинмаган. Тилшунослар ўзбекча равишни рус тилидаги «наречие»нинг муқобили сифатида талқин қилишган, натижада [кеча], [кундуз], [тонг], [оқшом] каби пайт оти, [атроф], [ўрта], [у ерда], [бу ерда], [олд], [орқа] каби ўрин оти, [оз], [мўл], [бутун], [тўла] каби миқдор сифати, [кейин], [паст], [баланд], [юқори] каби ўрин сифати равиш туркуми доирасида ўрганилган.
«Асосан ҳаракатнинг, қисман предметнинг белги, миқдор ёки ҳолатини билдирувчи ўзгармас сўз» – равишнинг сўз туркуми сифатидаги УГМси.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling