Сўз туркумлари
Download 0.74 Mb.
|
Суз туркумлари 1
Кесимлик категорияси. Боғлама. Кесимлик категорияси сон туркумида ҳам ўз моҳиятини чекланган даражада намоён қилиб, икки кўринишга эга бўлади: а) ҳозирги замон кўриниши; б) ўтган ва келаси замон кўриниши. Кўп ҳолларда сон туркумида кесимлик категорияси боғлама воситасида юзага чиқади.
Боғлама кесимлик категориясини сон ва бошқа кесимлик вазифасига унчалик мослашмаган сўзларда юзага чиқарувчи восита. Тўлиқсиз феъл, [бўл], [ҳисобланмоқ], [саналмоқ], [дейилмоқ] каби мустақил феъллар сонларда ҳам боғлама вазифасини бажаради. Кесимлик категориясининг сон туркумидаги ҳозирги замон кўринишида қуйидаги тусга эга бўлади: Биринчиси +ман Биринчиси+миз Биринчиси +сан Биринчиси+сиз Биринчиси +0 Биринчиси+(лар) [-ман], [-сан], [-миз], [-0], [-лар] кесимликнинг барча маъноcини йиғиқ ҳолда бир аффиксда ифодалайди. Бўлишсиз шакли аналитик усулда юзага чиқади: Биринчиси эмасман, Биринчиси эмассан. Эгага урғу берилганда, кесимликнинг барча маънолари ноль шакл орқали ифодаланади: Мен биринчиси(0) каби. Ўтган замонда кесимлик маъноси боғлама вазифасида келувчи тўлиқсиз феъл ва боғламалашган сўз билан кесимликнинг аналитик ифодасини ташкил этади. Биринчиси +эдим Биринчиси +эдик Биринчиси +эдинг Биринчиси +эдингиз Биринчиси +эди Биринчиси +эди(лар) Бунда икки шакл ([эди] ва шахс/сон) кесимликнинг тўрт тип маъносини ифодалайди. Тўлиқсиз феъл замон, тасдиқ, майл маъноcини яхлит юзага чиқаради. [Бўл] феъли боғлама вазифасида келиб уч замонни ҳам кўрсатиши мумкин: биринчиси + бўламан/бўлдим. Мисоллар: Мен шу заводга ишга кирганларнинг энг биринчиси бўлдим (ўтган замон). Мен шу завод ишчиларининг биринчиси бўламан (ҳозирги замон). Сен шу завод ишчиларнинг энг биринчиси бўласан (келаси замон). саналади, ҳисобланади сўзлари ҳам боғлама вазифасини бажариб, сонга кесимлик категориясини мослайди. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling