Сўз туркумлари
Download 0.74 Mb.
|
Суз туркумлари 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- учовига
Эгалик категорияси. Сон туркуми ЭК УГМсини «кейинги сонни олдинги сўзга боғлаш ва мансублик, хослик маъносини ифодалаш» тарзида хусусийлаштиради. Матн ва бирикувчи сўзнинг семантикасига боғлиқ равишда турли-туман грамматик маъно ифодаланиши мумкин. Лекин «кейинги сонни олдинги сўзга боғлаш» категориал маъно хусусийлашмаси сифатида ўзгармай қолаверади. Қуйида сон туркумининг ЭК УГМсини хусусийлаштиришидаги ўзига хосликларни кўриб ўтамиз.
Эгалик аффикси ўзи бириккан сўзнинг бошқа сўз билан боғланишида ишлатилади. Бу вақтда ЭК даги сўз ҚК даги сўз билан келади: олманинг бештаси, одамларнинг ўнтаси. ЭК даги сўз баъзан ЧК даги сўз билан ҳам бирга қўлланилиши мумкин: одамлардан учтаси. ЭК нинг бирлик ва кўплик шакллари қўлланилишда фарқ бор. Кўпинча миқдор билдирувчи ўзакларга бирлик сон шакли қўшилмайди: (бештангиз), (икковимиз). Бу жиҳатдан Ш шахс эгалик аффикси фарқланади: (бири), (олтови). Келишик категорияси. КК сонда ЭК билан бирга қўлланади. БК даги сон эга вазифасида келади: 1. Дафтарнинг учтаси менда. 2. Дарвоза тепасига шохнинг иккитаси қўйилганди. ҚК даги сонда КК УГМси «сонни қаратқич аниқловчи вазифасида кейинги сўзга боғлаш» тарзида хусусийлашади: Сигирнинг иккитасининг сути кўп. ТК даги сон гапда иш-ҳаракатни қабул қилган предметга объект тусини беради ва тушум келишиги аффиксини қабул қилган сон воситасиз тўлдирувчи вазифасида келади. «Сонга объект тусини бериш ва уни феълга воситасиз тўлдирувчи сифатида боғлаш» ТК УГМ сининг сон туркумидаги хусусийлашувидир: Гулнинг учтасини ажратди. ЧК КК УГМсини умуман «олдинги сўзни кейинги феълга ўрин-пайт ҳоли ва воситасиз тўлдирувчи вазифасида боғлаш» тарзида, сон туркумида эса «олдинги сонни кейинги феълга ўрин-пайт ҳоли ва воситасиз тўлдирувчи вазифасида боғлаш» кўринишида хусусийлаштиради. ЧК даги соннинг вазифалари: а) воситали тўлдирувчи: Қарзни одамнинг иккинчисидан сўранг. б) ўрин ҳоли: Эшиги очиқ нариги хонанинг биринчисидан пианино овози эшитилмоқда эди. ЖК даги сон иш-ҳаракат йўналган предметни белгиси билан англатади: биринчисига, учовига. ЖК даги сон гапда тўлдирувчи, ҳол каби бўлаклар вазифасида келади: 1. Қўзиларининг учовига ҳавасланиб боқди. 2. Бола машинанинг биринчисига югурди. Кўринадики, ЖК сон туркумида КК УГМсини «олдинги сонни кейинги феълга воситали тўлдирувчи ва ҳол вазифасида боғлаш» тарзида хусусийлаштиради. ЎПК сон туркумида КК УГМсини «олдинги сонни кейинги сўзга воситали тўлдирувчи ва ҳол вазифасида боғлаш» тарзида хусусийлаштириб, иш-ҳаракатнинг бажарилиш ўрни, вақти, шароити, ҳолати, сабаби, мақсади каби тажалли маъноларни ифодалайди: Бизнинг бешовимизда чора йўқ. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling