Сўз туркумлари


Соннинг ЛМТ ва ЛМГлари ҳамда уларга хос луғавий шакл ҳосил қилувчи воситалар


Download 0.74 Mb.
bet43/70
Sana17.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1549881
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   70
Bog'liq
Суз туркумлари 1

Соннинг ЛМТ ва ЛМГлари ҳамда уларга хос луғавий шакл ҳосил қилувчи воситалар. Сон маъно ва грамматик хусусиятига кўра дастлаб икки ЛМТ га бўлинади: «миқдор сон» ЛМТси ва «тартиб сон» ЛМТси. «Миқдор сон» ЛМТси предметнинг миқдорини, «тартиб сон» ЛМТ си эса тартиби, сирасига кўра хусусиятини билдиради.
Бу ЛМТлар ўзаро қуйидаги муносабатга эга:
- миқдор сон ички ЛМГларга эга. Тартиб сон ЛМТси бир вақтнинг ўзида ЛМГ ҳам;
- миқдор сонлар ҳисоб сўзи билан қўллана олади, тартиб сон эса бундай хусусиятга эга эмас;
- миқдор сонлар жуфтлаша олади, тартиб сонда эса бундай хусусият йўқ;
- миқдор сонларга (бешдан бир), (учга бир) каби бирикмали қўлланиш хос, тартиб сонга эса хос эмас;
- миқдор сонлар кўплик шаклини олганда тахминий миқдор билдиради (учларда келди), тартиб сон эса бундай ҳолда отлашиб кетади: биринчилар – биринчи одамлар.
«Тартиб сон» ЛМГси. Тартиб сон предметнинг аниқ тартибини, кетма-кетликдаги ўрнини билдириш, шунингдек, бошқасидан фарқини кўрсатиш учун ишлатилади.
Tартиб сон саноқ сонгa [-(и)нчи] аффиксининг қўшилишидан ҳосил бўлaди.
[-(и)нчи] аффикси ўрнида баъзан [-ламчи] шакли ҳам ишлатилади. Масалан: Бирламчи, ғаламис одамларнинг гапига қулоқ солманглар, иккиламчи, ўзларинг биласизлар, мардикорликка кетганлар кўпи билан олти-етти ойларда қайтишади...(А.Қаҳ.)
Тартиб сон феъл билан боғланганда миқдорни ҳам англатади: Бу гапни биринчи эшитишим. (С.Аҳм.)
Тартиб сонлар ой кунининг тартибини билдирганда вақт ифодаловчи отлардан олдин келади: иккинчи апрель, йигирма учинчи апрель, ўн саккизинчи март, йигирманчи ноябрь каби. Бу рус тилининг таъсири, албатта. Соф ўзбекча ой куни ҳисоби апрелнинг иккинчи куни, ноябрнинг йигирманчи куни тарзида бўлади.
Тартиб соннинг отлашган ва отлашмаган ҳолатини фарқлаш лозим. Одамларнинг биринчиси, ўқувчиларнинг бешинчиси бирикувида сондаги эгалик қўшимчасидан олдин туширилган отни қўйиб бўлмайди. Демак, бу сон отлашмаган. Биринчи китобни сен оласан, иккинчисини мен гапида иккинчи тартиб сони отлашган.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling