Сўз туркумлари


Сон Сон ва унинг УГМси


Download 0.74 Mb.
bet42/70
Sana17.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1549881
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   70
Bog'liq
Суз туркумлари 1

Сон


Сон ва унинг УГМси. «Предметларнинг саноғи ва асосан аниқ миқдори учун ишлатиладиган сўз» - соннинг сўз туркуми сифатидаги УГМси. Саналадиган предмет учун ишлатилганда уларнинг саноқ ва миқдорини англатади. Сон сўз туркуми сифатида предмет ифодаловчиcи билан муносабатга киришиб, шу жиҳати билан сифат ва равиш туркумига яқин туради. Бироқ аниқ миқдор билдирувчи бу сўзлар предметнинг ноаниқ миқдорини билдирувчи [оз], [кўп], [мўл] каби сифатдан ажралиб туради. Сифат рақам билан ифодаланмайди. Сон эса ноаниқ миқдорни билдирганда ҳам рақам билан берилади: уч-тўрт кун (3-4 кун). Бу эса улар англатган миқдор ноаниқлиги ҳам нисбий эканлигидан далолат беради.
Сонга оид сўз математик сон маъносида эса фақат соннинг номини билдиради. Демак, предмет номини англатувчи сўз билан муносабатда намоён бўладиган маъноси билан сон сўз туркумини ташкил этади.
Соннинг грамматик хусусияти. Сон морфологик ва синтактик хусусиятининг ўзига хослиги билан бошқа туркумлардан ажралиб туради.

  1. Сонда ўзига хос морфологик ифодасига эга бўлган қуйидаги грамматик хусусият мавжуд:

- саноқ сонга [-(и)нчи] аффиксининг қўшилишидан предметнинг тартибига кўра муносабатини ифодаловчи грамматик маъно ҳосил бўлади: биринчи, ўнинчи.
- саноқ сонга [-ов], [-ала] аффиксининг қўшилишидан предметнинг гуруҳини, тўдасини ифодаловчи грамматик маъно ҳосил бўлади: (иккови), (учаласи).
- саноқ сонга [-та+ча], [-лаб] аффиксининг қўшилишидан предметнинг тахминий ҳисобини ифодаловчи грамматик маъно ҳосил бўлади: (ўнтача), (юзлаб).
- саноқ сонга [-та+дан] аффиксининг қўшилишидан предметнинг тақсимини ифодаловчи грамматик маъно ҳосил бўлади: (иккитадан), (ўнтадан).
2. Ҳисоб сўзи ([жуфт], [грамм], [дона], [метр]) билан қўлланилиши унинг ўзига хослигини белгиловчи муҳим белгидан бири.
3. Синтактик категория чекланган воқеланишга эга.
4. Сонлар ясалиш хусусиятига эга эмас. Бироқ сондан бошқа сўз туркуми ясалади: [бирлашмоқ], [иккиланмоқ] (феъл), [бешлик] (от) каби.
Сон қуйидаги синтактик хусусиятга эга.

  1. Сон отдан олдин келиб, асосан, аниқловчи
    вазифасини бажаради.

  2. Сонлар чекланган даражада бўлса-да, гапнинг барча бўлаги вазифасида кела олади.

  3. Сон от олдида аниқловчи вазифасида келганда, у билан бирга ажралмас бирикмани вужудга келтиради: икки талаба келмади бирикувида икки талаба ажралмас бирикма бўлиб, битта бўлак, икки сўзи эса бўлакнинг бўлаги вазифасида келган.

  4. Сон ва сифатни аниқловчи сифатида қўллашга тўғри келганда аввал сон, кейин сифат жойлашади: учта аълочи талаба, бешта илғор теримчи.


Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling