Сўз туркумлари


Download 0.74 Mb.
bet30/70
Sana17.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1549881
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   70
Bog'liq
Суз туркумлари 1

Якка ва жамловчи от. Бир турдаги предметнинг ўзини билдирувчи от якка от дейилади: [китоб], [уй], [дарахт]. Жамловчи от бирлик шаклда ҳам предметлар мажмуини англатади: [армия], [кўпчилик], [халқ]. Лекин бундай от семантик кўпликда бўлса-да, грамматик бирликда дейилади.


От деривацияси

Отлар икки хил – аффиксация ва композиция усули билан ясалади. Шунга мувофиқ, от ясашнинг аффиксал ва композицион қолипи мавжуд. Бу қолип ҳам ўз ўрнида унумли, унумсиз; маҳсулдор ва каммаҳсул турга бўлинади.


От ясовчи қолипнинг аксарияти кўп маъноли. Қуйида уларни кўриб ўтамиз.
[-чи] аффиксли [от + -чи = 1) асосдан англашилган нарса билан боғлиқ касб, мутахассислик билан шуғулланувчи шахс оти; 2) асосдан англашилган иш/ҳаракат/ҳодиса билан шуғулланувчи шахс оти; 3) асосдан англашилган иш-ҳаракат, фаолиятда қатнашувчи шахс оти; 4) иш-фaолиятда бирор оқим, маслак ва ш.к. тарафдори, шуларга мансуб бўлган шахсни билдирувчи от; 5) асосдан англашилган ҳодисани, иш-ҳаракатни бажариш одати кучли бўлган шахсни билдирувчи от] қолипи қуйидаги ҳосилаларни берган:
1) [спортчи, [дуторчи, [каштачи, [шахматчи, [буфетчи, [матбаачи;
2) [хабарчи],[маслаҳатчи], [теримчи], [ёрдамчи], [ҳимоячи], [давомчи];
3) [жангчи], [исёнчи], [ҳашарчи], [музокарачи], (сайрчи), [обуначи];
4) [республикачи], [мухториятчи], (“пахтакор”чи), [турсунойчи];
5) [тўполончи], [бузғунчи], [таваккалчи], [гиначи], [уйқучи], [лофчи], [кекчи].
Кўринадики, бу қолип полисемантик ва полифункционал бўлиб, ҳар бир маъноси яна бир неча маъно турларига бўлиниб кетади.
[-шунос] аффиксли [от + -шунос = асосдан англашилган соҳани ўрганувчи мутахассис] қолипи бир маъноли бўлиб, у қуйидаги ҳосилани берган: [дабиётшунос] [тилшунос], [тарихшунос], [ўлкашунос], [мусиқашунос] каби.
[-кор] аффиксли иккита қолип мавжуд:
а) [аниқ от + -кор + асосдан англашилган нарса/предметни етиштириш билан шуғулланувчи шахс оти] ([пахтакор], (лавлагикор), [шоликор], [ғаллакор]);
б) [мавҳум от + -кор = асосдан англашилган иш-ҳаракат билан шуғулланувчи шахс] ([мададкор], [хиёнаткор], [гуноҳкор], [тажовузкор], [ташаббускор], [ижодкор], [хизматкор]).
[-каш] аффиксли қолип ҳам икки маъноли:
а) [от + -каш = 1) асосдан англашилган иш, машғулот билан шуғулланувчи шахс оти: [замбилкаш], [киракаш], [лойкаш], (пахсакаш);
б) асосдан англашилган ишни бажариш одати кучли бўлган шахс оти]: [жанжалкаш], [ҳазилкаш].
Қуйида бошқа аффиксли қолипларни мисоллари билан санаб ўтамиз: [ўқув отлари+-хон = асосдан англашилган нарса/предметни доимий мутолаа қилувчи шахс оти] ([газетхон], [китобхон], (журналхон), [дуохон]), [от + -дўз = асосдан англашилган нарса/предметни тикувчи шахс оти] ([этикдўз], [маҳсидўз], [мўйнадўз], [дўппидўз]), [от + -гар = асосдан англашилган нарса/предмет билан боғлиқ касбни қилувчи шахс оти] ([заргар], (совунгар), [савдогар]), [от + -соз = асосдан англашилган нарса/предметни яратувчи, тузатувчи шахс оти] ([соатсоз], (станоксоз), (асбобсоз)), [от +
-
паз = асосдан англашилган таомни тайёрлов шахс оти] ([ошпаз], (сомсапаз), (мантипаз), [кабобпаз]), [от + -боз = асосдан англашилган иш/ҳаракат билан кўп шуғулланувчи, унга берилган шахс оти] ([мажлисбоз], (ризабоз) [маишатбоз], [сафсатабоз], [ваъдабоз], [гуруҳбоз], [каптарбоз], [беданабоз]), [от + -хўр = асосдан англашилган егулик, ичимликни доимий истеъмол қилувчи шахс оти] (норинхўр) [ароқхўр] [нафақахўр], [чойхўр]), [от + -параст = асосдан англашилган нарсага эътиқод қилувчи шахс оти] ([бутпараст], [майпараст], [шахсиятпараст], [маишатпараст]), [от + -гўй = асосдан англашилган иш/ҳаракат, ҳодисани доим бажариб турадиган шахс оти] ([маслаҳатгўй], [дуогўй], [хушомадгўй], [насиҳатгўй], (лаббайгўй), [от + -дор = асосдан англашилган нарса/предметга эга бўлган шахс оти] ([боғдор], [қулдор], [дўкондор]), [от + -бон = асосдан англашилган нарса/предметга қаровчи шахс оти] ([боғбон], [саройбон], [дарвозабон]), [от + -фуруш = асосдан англашилган нарса/предметни сотиш билан шуғулланувчи шахс оти] ([читфуруш], [носфуруш], [мевафуруш]), [от + -дош = асосдан англашилган нарса/предметга бир хил алоқадор бўлган шахс оти] (қайғудош), [мусобақадош], [суҳбатдош], [замондош]), [от + -вачча = асосдан англашилган шахсга қарашли фарзанд маъносидаги шахс оти] ([бойвачча], [гадойвачча], [тўравачча], [тоғавачча], [холавачча], [аммавачча], [итвачча]), [ҳам + от = асосдан англашилган нарса/предметга алоқадор шахс оти] ([ҳамшаҳар], [ҳамсуҳбат], [ҳамкурс], [ҳамкасб]), а) [сифат/равиш + -лик = асосдан англашилган белги оти] ([сариқлик], [тезлик], [бемаънилик], [ёшлик],), б) [от + -лик = асосдан англашилган нарса/предметни умумлаштириб, ҳолат тарзида ифодаловчи мансублик оти] ([оталик], [ўқитувчилик], [гинахонлик], [ваъдабозлик], [шаҳарлик], [уруғлик], [кийимлик], [музлик], [ботқоқлик]), [от + -чилик = 1) асосдан англашилган нарса етиштириладиган соҳа оти; 2) асосдан англашилган нарса/ҳодисанинг борлик ҳолатини англатувчи от; 3) асосдан англашилган нарса билан боғланувчи ҳолат оти; 4) бирор иш-ҳодисанинг сабаби асосдан англашилган нарса эканини билдирувчи от] ( 1) [пахтачилик], [уруғчилик], [чорвачилик]; 2) [пишиқчилик], [тўкинчилик], (қаттиқчилик)), 3) [улфатчилик], [тирикчилик], [майнабозчилик], (ўртоқчилик); 4) (юртчилик), [ўзбекчилик], [рўзғорчилик]), [от + -гарчилик = асосдан англашилган белги, ҳолат, ҳаракат-ҳодисага алоқадор бўлган от] ([олифтагарчилик], [намгарчилик], [исрофгарчилик]), [от + -зор = асосдан англашилган нарса кўп бўладиган жой оти] ([олмазор], [қароқчизор], [пахтазор], [ажриқзор]), [қум, тош, ўт + -лоқ = асосдан англашилган нарса/предмет кўп бўладиган жой оти] ([ўтлоқ], [қумлоқ], [тошлоқ]), [от + -истон = асосдан англашилган нарса/предметга бой жой оти] ([Ўзбекистон], [гулистон]).
Шундай от ясаш қолиплари борки, улардан бугунги кунда янги сўз ясалмайди. Ҳосилаларнинг барчаси лисоний характерга эга. [от + -гоҳ = асосдан англашилган иш-ҳаракат бажарилган жой оти] ([сайилгоҳ], [айшгоҳ], [манзилгоҳ]), [от + -дон = асосдан англашилган нарса/предмет сақланадиган предметни ифодаловчи от] ([қаламдон], [туздон], [кулдон]), [от + -хона = асосдан англашилган иш-ҳаракатга мўлжалланган жой оти] ([ишхона], [қабулхона], [чойхона], [ошхона]), [от + -обод = асосдан англашилган нарса/предмет обод қилган жой оти] ([Деҳқонобод], [Меҳнатобод]), [от + -нома= асосдан англашилган нарса/предметни ифодаловчи от] ([арзнома], [таклифнома], [саёҳатнома]).
[(-ик/-ак), (-иқ, -уқ, -оқ)] ([кекирик], [кўрик], [оғриқ], [қавиқ], [буйруқ], [қийноқ], [ўроқ]), [-к/қ] (-иқ, -ик) ([тўшак], [қайроқ], [элак]), [-ги (ки/ғи/қи/ғу)] ([севги], [кулги], [супурги], [чопқи], [ачитқи], [ёнилғи], [томизғи]), [( -им/-ум)] ([чидам], [тўплам], [унум], [тузум], [чиқим], [қўним], [кечирим]), [-ма] ([уюшма], [бирлашма], [димлама]), [-қин/ғин] ([тошқин], [тўлқин], [босқин], [тутқун], [қочқин], [ёнғин]), [-ин/-ун] ([экин], [ёғин], [йиғин], [бўғин], [тугун]), [-(и)нди] ([чўкинди], [ювинди], [чиринди], [супуринди], [сирқинди], [йиғинди]), [-гич] (ғич/кич/қич) ([ўлчагич], [пуркагич], [ўчирғич], [қашлагич], [эриткич], [савағич]), [-ч], [-инч] ([қувонч], [ўкинч], [қўрқинч], [севинч]), [-мачоқ] ([бекинмачоқ], [тортишмачоқ], [қувлашмачоқ]), [-ак/оқ] ([шаршарак], [бизбизак], [пирпирак], [ғуррак], [тартарак]), [-илдоқ] ([шақилдоқ], [ҳиқилдоқ], [чирилдоқ], [пирилдоқ]), [] ([шаршара], [ғарғара]), [-ос] ([чуввос], [шаррос], [гулдурос]) қўшимчалари иштирок этувчи деривацион қолиплари кам унум бўлиб, улар бугунги кунда ҳосила бермайди. Шу боисдан қолипнинг мазмуний томонини унинг ҳосилаларидан умумлаштириб бўлмайди.
[-иш], [-ув/ов], [-увчи/овчи] аффиксли [қурилиш, [кириш], [чиқиш], [учрашув], [кечув], [мақтов], [чанқов], [учувчи], [ҳайдовчи], [тингловчи], [сотувчи] сўзларини ҳам ясама сўзлар сифатида қараш ҳоллари учраб туради. Бунда улар аслида сўзшаклнинг лексемалашуви ҳодисаси эканлигини эсда тутиш лозим.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling