Сўз туркумлари
Download 0.74 Mb.
|
Суз туркумлари 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қўшма отлар: [От+от]
- [Сон+феъл]
- Ҳар икки қисми мустақил ҳолда ҳам ишлатиладиган жуфт отлар
- Қисмларидан бири мустақил ҳолда ишлатилмайдиган жуфт отлар
- Ҳар икки қисми ҳам мустақил ишлатилмайдиган жуфт отлар
- Сон отнинг таснифловчи грамматик категорияси сифатида Отнинг морфологик белгилари ва таснифловчи категориялари.
Композиция усули билан қўшма ва жуфт отлар отлар ҳосил қилинади: [тошкўмир], [туяқуш], [карнайгул], [ойболта], [кўккарға], [қорақурт], [мингоёқ], [қўзиқорин], [ота-она], [қозон-товоқ], [қизилиштон].
Қўшма отлар: [От+от]: [аждаргул], [айиқтовон], [атиргул], [кинолента], [хонтахта], [хўрозқанд], [тошбўрон], [сочпопук], [шакарқамиш], [қўйпечак], [қўларрра], [темир йўл], [пиёздоғ], [Ўрта Чирчиқ]. [Сифат+от]: [калтакесак], [Марказий Осиё], [Шўркўл], [кўксултон], [кўрсичқон], [сассиқпопишак], [қорадори]. [От+феъл]: [эчкиэмар], [кўзбойлоғич], [каллакесар], [ҳуснбузар], [бешиктерватар], [сочўсар], [дунёқараш]. [Сон+от]: [бешбармоқ], [бешқарсак], [Еттисув], [Олтиариқ], [учбурчак], [мингоёқ], [қирқоғайни]. [Сон+феъл]: [бешотар], [бирқоқар]. [От+сифат]: [устабузармон], [гулбеор], [ошкўк]. [Феъл+феъл]: [искабтопар], [ишлаб чиқариш]. [Феъл+от]: [савачўп]. Жуфт отлар. Жуфт отлар [от+от], [сифат+от] каби қолиплар, шунингдек, бошқа туркумга оид жуфт сўзларнинг отга кўчишидан вужудга келади. Жуфт отлар таркибига кўра қуйидаги кўринишларга эга: Ҳар икки қисми мустақил ҳолда ҳам ишлатиладиган жуфт отлар: Қисмлари ўзаро синоним: [азоб-уқубат], [айш-ишрат], [дори-дармон], [бахт-саодат], [зеб-зийнат], [иззат-икром], [иззат-ҳурмат], [кайф-сафо], [макр-ҳийла], [насл-насаб], [панд-ўгит]. Қисмлари ўзаро антоним: [авра-астар], [авлод-аждод], [аччиқ-чучук], [борди-келди], [бош-оёқ], [эр-хотин], [ўғил-қиз], [савол-жавоб], [салом-алик], [қулф-калит]. Қисмларининг маъноси яқин: [ариқ-зовур], [бахт-тахт], [бақир-чақир], [бож-хирож], [бош-кўз], [дев-пари], [совға-салом], [ўқ-дори], [қовоқ-тумшуқ], [ҳисоб-китоб], [ҳол-жон], [қўй-қўзи]. Қисмларидан бири мустақил ҳолда ишлатилмайдиган жуфт отлар: [алдам-қулдам], [бозор-ўчар], [бола-бақра], [қўни-қўшни], [латта-путта], [йиғи-сиғи], [маза-матра], [меҳмон-измон], [ирим-сирим]. Ҳар икки қисми ҳам мустақил ишлатилмайдиган жуфт отлар: [ади-бади], [ашқол-дашқол], [зер-забар], [шикаст-рехт], [икир-чикир], [лаш-луш], [қаланғи-қасанғи], [мирқинбой-ширқинбой], [яъжуж-маъжуж]. Сон отнинг таснифловчи грамматик категорияси сифатида Отнинг морфологик белгилари ва таснифловчи категориялари. От морфологик ўзгарувчи сўз сифатида ўзига хос морфологик парадигмаларга эга. Сон ва субъектив баҳо шакллари отнинг асосий таснифловчи грамматик шакллари ҳисобланади. Сон категорияси. Отларда зиддият ҳолида бўлган бирлик ва кўплик маъноси ва бу маънони ифодаловчи шакллар системаси грамматик сон категориясини ташкил этади. Мантиқий ва грамматик сонни аралаштирмаслик керак. Масалан, жамловчи от ([халқ], [қўшин], [пода], [сурув]) мантиқан предмет жамини билдиради, лекин грамматик жиҳатдан бирликда деб қаралади. Сон категориясининг икки: [-лар] аффикси билан ясалувчи шакли ва шунга оппозицияда бўлган ноль кўрсаткичли шакли бор. Булардан [–лар] аффикси отнинг кўплик шаклини ясайди, бирлик шакл эса ноль кўрсаткичли шакли. [-лар] шаклининг кўпликни ифодалаши масаласида барча тилшунослар ҳамфикр. Аммо ноль кўрсаткичли шакл масаласида ҳар хил қараш бор. Кўп ҳолда ноль шакл фақат бирлик маъносининг ифодаловчиси сифатида қаралади. Баъзилар эса у на кўплик, на бирлик ифодалашини таъкидлаб, бу шаклнинг сон категорияси таркибидаги ўрнига шубҳа билан қарайди. Зеро ноль шакл миқдорий грамматик маъно англатишдан маҳрум экан, унда [-лар] шакли билан айнан бир хил қуршовда ўрин алмашишини қандай тушуниш керак? Унда Аскар ўраб олди ўнгдан-у сўлдан (Мирт.) гапида мантиқан (аскарлар) сўзшакли ишлатилган бўлур эди. Демак, [-лар] ва ноль шакл – ҳозирги ўзбек тилида миқдор англатувчи грамматик кўрсаткич. Бу улар соф миқдор англатади, дегани эмас, албатта. Миқдор белгиси бу шаклларда категориал маъно бўлса, унда сифатий ёндош ва бошқа ҳамроҳ маъно ҳам мавжуд. Қуйида [-лар] шаклининг ОГМларини санаймиз. «Кўплик» [-лар] шакли энг кўп ифодалайдиган маъно. Бунда [-лар] УГМсининг категориал маъноси «кўплик» бўлса, унга диалектик ёндош бўлган маъно – «миқдорий ноаниқлик» ва «сифатий бўлинувчанлик». Яъни грамматик маъно «бўлинувчан ноаниқ кўплик». Демак, «кўплик» маъноси ифодаланганда, албатта, ўз-ўзидан «ноаниқлик» ва «бўлинувчанлик» маъноcи юзага чиқиши шарт. Бунга мисол: Боғда ширин-ширин олмалар бор. Олманинг кўплиги аён. Аммо унинг нечталиги ноаниқ ва бу кўплик бўлинувчан (олма+олма+олма...). «Жамлик» маъноси баъзан сезилар-сезилмас, яъни бўлинувчанлик хусусиятини сақлаган ҳолда (а) юзага чиқса, айрим ҳолда, хусусан, турғунлашиб қолган изофада (б) яққол юзага чиқади: а) кишилар орзуси, қушлар байрами; б) ишчилар синфи, ўқитувчилар рўзномаси, китоблар уйи. [-лар] шаклининг «боғлиқлик ёки ўхшашликка асосланган кўплик»ни ифодалаши қуйидаги мисолда кÿринади: 1. Авазларга ғишт қуйиб бердим (Аваз ва у билан боғлиқ оила аъзоларига). 2.Аввалги сарвигуллар ўқишни тугатишди (Сарвигулга ўхшаганлар). [-лар]нинг миқдорий ва сифатий белгиcи айрим ҳолда унга макон ва замон ўлчовида тахминийликни ифодалаш имконини беради. Масалан, 1.Адашмасам, уни уриб бурнини қонатганимда уч ёшларда эдик. 2.Ўн йиллар илгари камина ҳам шу қизлар ёшида эдим. [-лар] нинг кучайтирилган маъно ифодалаши: Тилларимга кўчолмайди бўғзимдаги овозим. Бундаги кучайтириш [-лар]нинг «кўплик» маъносига боғлиқ. Чунки кўп нарса мантиқан кучли бўлади. Яъни тил аслида «битта». Уни кучли қилиб кўрсатиш учун кўплик шакли берилмоқда. Қуйида ноль [0] шакл ОГМларини санаймиз. «Бирлик» ифодалаш [0] шаклнинг асосий вазифаси. Бу маъно кўрсатиш олмошлари, бир сўзи, аниқловчилар билан муносабатга киришганда юзага чиқади: Бир радиоси бор, сандиқдек келади. (Ў.Ҳош.) [0] шакл жамлик ифодалаганда нарсаларнинг бўлинмас, яхлит бирлиги англашилади: Гадонинг душмани гадо бўлади. (А.Орип.) [0] шакл матнда аниқ ва ноаниқ кўплик ифодалаши мумкин. Масалан, Эрмон буванинг айтишига қараганда, ўн пуд кўсакни чувиш зиммамизга юклатилган эди. Айтилганлар асосида сон категорияси шакллари учун қуйидаги УГМ ларни кўрсатамиз: [0] шакли УГМси – «бўлинмас сифат, аниқ/ноаниқ миқдор ифодалаш». [-лар] шакли УГМси – «бўлинувчан/бўлинмас сифат ва аниқ/ноаниқ миқдор ифодалаш». Бу УГМ ўз ўрнида категориал ва нокатегориал қисмга бўлинади. «Миқдор» категориал, «бўлинувчан/бўлинмас сифат» ёндош, «тур», «хил», «кучайтириш», «ҳурмат» кабилар – категориал маъно билан диалектик боғланмаган ҳамроҳ маъно. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling