Сўз туркумлари
Download 0.74 Mb.
|
Суз туркумлари 1
Атоқли ва турдош от. Атоқли от бир хил предмет ёки ҳодисанинг бирини ажратиб кўрсатишга хизмат қиладиган иккиламчи ном. Масалан, бола бир турдаги предмет(шахс) нинг умумий ва бирламчи номи. Шерзод ана шу бир хил предмет(шахс)дан бирини ажратиб кўрсатиш учун хизмат қиладиган ва бола атамасидан кейин қўйилган иккиламчи ном.
Атоқли от қуйидаги луғавий мавзувий тўда (ЛМТ) га эга: 1.Кишиларнинг исми, фамилияси, тахаллуси: [Икром], [Отабек]; [Жумаев], [Худойназаров]; [Имомзода]. 2.Жўғрофий ном: [Ўзбекистон], [Деҳқонобод], [Ҳисор], [Танхоздарё]. 3.Ташкилот, муассаса, корхона номи: [Қарши университети], [Халқ таълими вазирлиги], [ «Насаф зиёси» журнали]. 4. Самовий ёритқичлар номи: [Муштарий], [Зуҳро], [Юпитер], [Ярқироқ]. 5. Тарихий ҳодиса номи: [Мустақиллик куни], [Лой жанги], [Бостон чойхўрлиги]. 6. Ҳайвон номи: [Бойчибор], [Бренди], [Йўлбарс]. 7. Маҳсулот номи: [Силтама] (гўштли овқат), [Қорақум] (шоколад) [Чиял яхнаси. 8. Илоҳий тушунчани ифодаловчи ном: [Аллоҳ], [Дўзах], [Исо], [Буроқ]. Атоқли от матндан, нутқ вазиятидан узилган ҳолда аташ маъносига эга бўлмайди, фақат контекстда реаллашади. Масалан, [Санам] сўзининг атоқли ёки турдош эканлиги шу сўзни қуршаб турган сўз ёрдамида англашилади. Бу жиҳатдан атоқли от олмошга ўхшаб кетади. Атоқли отнинг аксарияти турдош от ва бошқа туркум сўзи асосида вужудга келган. Турдош отдан: [Асал], [Дилшода], [Райҳон], [Анор]; феълдан: [Сотиболди], [Ўлмас], [Итолмас], [Турди]; сифатдан: [Ширин], [Буюк], [Азиз], [Улуғ]; сондан: [Етмишбой], [Саксонбой] каби. Бир жинсдаги предметларнинг умумий номини билдирувчи от турдош от дейилади. Турдош от от туркумига кирган сўзнинг асосий қисмини ташкил этади: [тоғ], [қишлоқ], [машина], [севги], [муҳаббат]. Турдош отда предметлик ва белгилик хусусияти яхлитлашган ҳолда мавжуд бўлади. Чунки ҳар қандай нарса – белги-хусусият мажмуи. Атоқли ва турдош от нафақат луғавий семантикаси, балки грамматик хусусияти билан ҳам фарқланади. Масалан, атоқли от, асосан, бирлик сонда қўлланади. Кўплик сон шаклида бутунлай бошқа маъно бўёғига эга бўлади: Фарҳодлар келди канал қазмоққа.(Турс.) Турдош от атоқли отдан ҳосил бўлиши ҳам мумкин: [муслимка], [хосиятхон], [рентген], [ампер]. Турдош от ифодаланган тушунчанинг характерига кўра: а) муайян; б) мавҳум отларга бўлинади. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling