Сўз туркумлари
Download 0.74 Mb.
|
Суз туркумлари 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мақсад майли
Буйруқ-истак майли шаклларининг асосий хусусияти – сўзловчининг истаги билан боғлиқ ҳолдаги ҳаракатга ундаш, шу ҳаракатга даъват этиш, қўзғатишни ифодалаш. У [-ай], [-гин], [-син], [-айлик], [-инг] шакллари орқали юзага чиқади: (борай), (боргин), (борсин), (борайлик), (боринг(излар)) каби. Ифодаловчилар бирлик ва кўпликда, шахс ва сонда фарқланади.
Буйруқ-истак майлида: а) соф буйруқ, даъват, илтимос; б) истак маънолари қоришади. Биринчи маъно иккинчи ((йўқолинг), (ёндиринг), (кулдирмагин)) ва учинчи шахсга (борсин, борсинлар), иккинчи маъно эса сўзловчининг ўзига қарата (борай, айтай) ифодаланади. Буйруқ-истак майли ифодаловчилари бундан бошқа маъноларни («тўсиқсизлик», маъно кучайтириш ва ҳ.) ифодалаши ҳам мумкин. Аммо унда майл УГМси тажаллиси бўлмаганда майл маъноси доирасида ўрганилмайди. Мақсад майли субъектнинг кесимдан англашилган ҳаракатни бажариш мақсадини, ниятини, мўлжалини билдиради: (бормоқчиман), (бормоқчисан), (бормоқчи); (бормоқчимиз), (бормоқчисиз), (бормоқчилар). Мақсад майли маъноси [-моқчи], [-моқчи эди] кўрсаткичлари ёрдамида ифодаланади: У ҳозир ҳамманинг калласини ғовлатган шум хабарни ё ҳеч ўйламаяпти, ёки бу гапнинг менга сира дахли йўқ, деб кўрсатмоқчи. (А.Мух.) Домланинг ер олгани рост, буни Саидийга билдирмоқчи эмас эди. (А.Қаҳ.) Замон категорияси. «Пайт валентлигига таъсир этиш орқали кесимни шакллантиришда иштирок этиш ва ундан англашилган воқеликнинг нутқ моментига муносабатини ифодалаш» - замон категорияси (қисқ. ЗК) нинг УГМси. Феълда бу УГМдаги воқелик узви ҳаракат тарзи кўринишида хусусийлашади. Воқеликнинг нутқ моментига муносабатига қараб уч хил замон фарқланади: а) нутқ моментигача бўлган воқелик – ўтган замон; б) нутқ моментидаги воқелик – ҳозирги замон; в) нутқ моментидан кейин бўладиган воқелик – келаси замон. Шу боисдан замон УГМсининг учта хусусий кўриниши фарқланади: 1) ўтган замон; 2) ҳозирги замон; 3) келаси замон. Уларни ифодаловчи шакллар ҳам шунга мувофиқ уч гуруҳга ажратилади. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling