Сўз туркумлари


Феълнинг тузилишига кўра турлари


Download 0.74 Mb.
bet22/70
Sana17.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1549881
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   70
Bog'liq
Суз туркумлари 1

Феълнинг тузилишига кўра турлари. Феъл тузилишига кўра содда ва мураккаб бўлади. Содда феъл бир ўзакли бўлади: [ўқи], [бор], [ишла], [турткила]. Мураккаб феъл ўз ўрнида учга бўлинади:
а) жуфт феъл;
б) такрорий феъл;
в) қўшма феъл.
Феълларда алоқа-муносабат категорияларининг воқеланиши
Кесимлик категорияси. Бошқа сўз туркуми билан феъл орасида тусланишда, кесимлик билан шаклланишда жиддий фарқ борлигини айтиб ўтган эдик. Бу феълнинг кесимлик вазифасини бажариш имконияти бойлиги, кесим вазифасига кўпроқ хосланганлиги туфайли унда мазкур маънони ифодаловчи воситаларнинг кенг ривожланганлиги билан белгиланади.
Айтилганидек, кесимлик мураккаб категория, унинг таркибий қисмлари тасдиқ-инкор, майл, замон, шахс-сон категорияси. Бу категориялар кесимлик категориясининг алоҳида шакллари эмасми, уларнинг ҳар бирини категория сифатида баҳолашга асос борми деган савол туғилиши табиий. Чунки бунга ўхшаш ҳол ўзгаловчи категория мисолида кузатилган эди. Маълумки, категория шакллари бир субстанциал маънони хусусийлаштириши керак эди. Кесимлик категориясининг субстанциал моҳияти мураккаб, ундаги тасдиқ-инкор, майл, замон, шахс-сон маъноси нисбий алоҳидаликка эга. Шунингдек, бу категорияларнинг ички шакллари бошқа категориялар маънолари асосида эмас, балки ўзлари тегишли категориялар маъноларини хусусийлаштиради. Масалан, замон категорияси шакллари замон маъносини хусусийлаштиради (ўтган, ҳозирги, келаси). Шахс-сон категорияси (биринчи, иккинчи, учинчи шахс бирлик ва кўплик) шакллари шахс-сон маъносинигина хусусийлаштиради. Бунда «бегона» категория тажаллиси кузатилмайди. Демак, кесимлик категорияси ички категориал системалардан иборат яхлитлик. Яхлитликнинг моҳияти шундаки, бу ички категориянинг бирортаси иккинчисисиз яшай олмайди.
Кесимлик категорияси мураккаб экан, унинг таркибий қисмларининг юзага чиқишида уч ҳолат фарқланади:
а) кесимлик маъносининг йиғиқ ифодаланиши: Ёз. Борай. Ўқигин. Ўқитувчиман. Шифокорсиз;
б) кесимлик маъносининг ёйиқ ифодаланиши: Ёзмасайдингиз. Ўқитувчидирман;
в) кесимлик маъносининг тафсилий ифодаланиши: Ўқиса бўлади. Ишчи эдим. Ёғса керак.
Қуйида бу ички категорияларнинг ҳар бирини алоҳида-алоҳида кўриб ўтамиз.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling