«т а с д и қ л а й м а н» 21-мактаб директори: Ш. Болтае
Download 1.6 Mb.
|
21-мактаб йигилиш баёни кузатув
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кенгаш фаолиятини ташкил этиш ва таркибини шакллантириш
- ММИБДУ С.Бафоева сузга чикиб, кенгашнинг к
- Мактаб касаба уюшмаси кумитаси раиси Х.Хусенов
- 334 нафар
- Нуриллаева Инобат Зиёдуллаевна
- Мактабда " Кузатув кенгаши" тузиш
Кенгашнинг вазифалари асосий вазифалари куйидагилардан иборат:
Ўзбекистан Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва унинг худудий бошқармалари томонидан тавсия этилган номзодлардан таълим муассасаси раҳбарини сайлаш, шунингдек, белгиланган тартибда уни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ҳақида таклифлар киритиш; таълим муассасаси раҳбарининг муассаса фаолиятини такомиллаштириш, молиявий-хўжалик ҳолати, даромадлар ва харажатлар, бюджет, бюджетдан ташқари, ҳомийлик ва бошқа маблағлардан фойдаланиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини вақти-вақти билан тинглаш; ўқувчилар учун яратилган шароитлар устидан тизимли равишда мониторинг ўрнатиш; Кенгаш фаолиятини ташкил этиш ва таркибини шакллантириш Кенгаш 7 кишидан кам бўлмаган то сондан иборат таркибда тузилади. Бунда, Кенгаш таркибига ўқувчиларнинг ота-оналари орасидан камида 2 нафар, собиқ битирувчилар орасидан 2 нафар ва нафақадаги собиқ педагоглар орасидан 1 нафар ҳамда ҳомийлар орасидан 2 нафар аъзо киритилади. Кенгаш аъзоларининг сони чекланмайди. Кенгаш аъзолари тегишли таълим муассасаси умумий йиғилишида ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан очиқ овоз бериш орқали сайланади. Кенгашнинг биринчи йиғилишида иштирок этаётган аъзолар умумий сонининг оддий купчилик очиқ овоз бериши орқали Кенгаш раиси ва котиби сайланади. Бунда, Кенгаш раиси ва котиби Кенгаш аъзолари томонидан сайланади. Кенгаш таркиби 3 йил муддатга сайланади. Бунда Кенгаш таркиби ҳар ўқув йили бошида куриб чикилиши мумкин. Кенгаш йиғилишларини ташкил қилиш ва ўтказиш Кенгашнинг биринчи йиғилиши туман халқ таълими бўлими томонидан тегишли таълим муассасасида ташкил этилади. Кенгаш ҳар чоракда камида бир марта йиғилади. Зарур ҳолларда навбатдан тащқари йиғилишлар ўтказилиши мумкин. Кенгаш йиғилиши баённома билан расмийлаштирилади. Кенгаш йиғилиши ўтказилишидан камида 10 кун олдин йиғилиш ўтказиладиган кун, вақти, жойи ва мухокама этиладиган масалалар хакида кенгаш аъзолари хабардор килиниши лозим. Кенгаш аъзоларини хабардор килиш учун Кенгаш раиси масъул хисобланади. Таълим муассасаси раҳбари Кенгаш ишини ташкил килиш (хужжатларни расмийлаштириш ва саклаш учун зарур булган хона, таълим муассасаси фаолияти билан боглик маълумотлар ва канцелярия жихозлари билан таъминлаш) учун масъул хисобланади. Кенгаш йиғилишлари ўтказилганлиги ҳақида баённомалар йиғилиш ўтказилган кундан бошлаб 3 кундан кечиктирмай тегишлича Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармаларига тақдим этилиши лозим. Кенгаш фаолиятига туман халқ таълими бўлими аралашмайди ва унга ҳисобдор эмас. ММИБДУ С.Бафоева сузга чикиб, кенгашнинг кенгашнинг ҳуқуқ ва ваколатлари билан барчани таништирди:. Кенгаш ўзига юклатилган вазифаларни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга: таълим муассасасининг тегишли давридаги фаолияти бўйича таълим муассасаси директоридан маълумотларни сўраш ва олиш; таълим муассасасининг молиявий ҳисоботлари билан танишиш; ҳомийлик ва хайрия маблағларининг кирим қилиниши хамда сарфланиши ҳақидаги маълумотлар билан танишиш; Кенгаш қуйидаги ваколатларга эга: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан таълим муассасаси директори лавозимига тавсия этилган номзодларнинг меҳнат фаолияти, хулқ-атвори, тажрибаси, ташаббускорлиги ҳамда жамоадаги обрўсини ўрганади ва тавсия этилган номзодлар орасидан энг муносиб номзодни очик овоз бериш йўли билан директор лавозимига сайлайди; Кенгаш аъзолари томонидан номзодга қарши овоз берилган тақдирда, уни директорлик лавозимига тайинлашни рад этиш ҳақида номзодни тавсия этган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ёки унинг худудий бошқармаларига маълум килади; таълим муассасаси директори ва директор ўринбосарларининг бошқарув фаолияти, таълим-тарбия жараёнини сифатли ташкил этилиши хамда ўқувчилар, уларнинг ота-оналаридан ноконуний пул йигимлари ундирилмаслиги бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатади; Якуний коидалар Кенгаш аъзоларига мазкур Низомда белгиланмаган ваколатларига эга бўлишларига, таълим муассасаси директорининг қонунда белгиланган ваколатларига аралашишига йул к қўйилмайди. Кенгашнинг фаолиятига таълим муассасаси раҳбари, ҳудудий бошқармалар, маҳаллий хокимликлар ва бошқа ташкилотлар аралашувига йул қўйилмайди. Таълим муассасасида ўқувчилар ва уларнинг ота-оналаридан турли хил сабаблар билан Кенгаш аъзолари, таълим муассасаси раҳбари ва бошқа ходимлари томонидан пул маблагларини йиғиш қатъиян тақиқланади. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофик жавобгар бўладилар. Мактаб касаба уюшмаси кумитаси раиси Х.Хусенов: Мазкур Низом асосида ота-оналарнинг таклифига асосан биз қуйидаги номзодларни тавсия этамиз. 1.Атоева Азиза Ахадовна -ота –она 2.Нуриллаева Инобат Зиёдуллаевна -ота –она 3.Исломов Мурод Ибодович -битирувчи 4.Кодиров Акмал Ахрорович -битирувч 5.Шукуров Ахад Жумаевич -нафақадаги педагог 6.Авезов Кахрамон Бафоевич -ҳомий 7.Буронов Бахтиёр Бахшуллаевич -ҳомий Қуйидаги номзодлар бўйича ота –оналардан Буронов Бахшулло сўзга чиқиб, уларнинг фаолияти бўйича ижобий фикрларни билдирди. Қуйидаги номзодларни тасдиқлаш бўйича овозга қўйилди. Ушбу йиғилишда иштирок этаётган 334 нафар ота –оналардан 334 нафари овоз беришди ва бир овоздан маъқулланди. Шундан сўнг кенгаш раислигига Атоева Азиза Ахадовна ва котиблигига Нуриллаева Инобат Зиёдуллаевна тасдиқланиши айтилди. Номзодларни тасдиқлаб беришларингиз сўралади. 334 нафар ота онанинг овозига асосан бир овоздан тасдиқланди. Масала юзасидан ота-оналар қўмитаси раиси У.Авезов сўзга чиқиб, бундан кейин васийлик кенгаши тугатилганлиги ва ушбу Низом талаблари асосида фаолият юритилишига ўз ҳиссасини қўшишни айтиб ўтди. Юқоридаги масала юзасидан йиғилиш Қ а р о р қ и л а д и: 1. Халқ таълими вазирининг 2018 йл 26 декабрдаги 16-мҳ-сонли “Умумий ўрта таълим муассасасининг кузаатув кенгаши ҳақидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисидаа”ги буйруғи раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин. 2. Мазкур Низом асосида қуйидаги номзодлар 1.Атоева Азиза Ахадовна -ота –она 2.Нуриллаева Инобат Зиёдуллаевна -ота –она 3.Исломов Мурод Ибодович -битирувчи 4.Кодиров Акмал Ахрорович -битирувч 5.Шукуров Ахад Жумаевич -нафақадаги педагог 6.Авезов Кахрамон Бафоевич -ҳомий 7.Буронов Бахтиёр Бахшуллаевич -ҳомий 3. Мазкур Низом асосида Кенгаш раиси Азиза Атоева, кенгаш котиби.Инобат Нуриллаева тасдиқлансин. 4. Кузатув кенгаши ўз фаолиятини тасдикланган Низом талаблари асосида ташкил этсин. 5.Ушбу йиғилиш баёни нусхасини халқ таълими бўлимига етказиш мактаб директори И.Хайитовдан сўралсин. Йиғилиш раиси: И.Хайитов Йиғилиш котиби: С.Бафоева Ромитан туманидаги 16-умумий урта таълим мактабида 2019 йил 19 январь куни “Мактабда " Кузатув кенгаши" тузиш” мавзусида утказилган ота-оналар йигилишидан лавхалар Download 1.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling