Ромитан туман бўлимига қарашли 16-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган навбатдаги ота-оналар йиғилиш
баённомаси
2019 йил «19» январь Навбахор мфй 16-мактаб
Раислик қилувчи:
|
|
Мактаб директори- И.Хайитов
|
|
|
|
Қатнашдилар:
|
|
Мактабнинг директор ўринбосарлари С.Бафоева, Х.Баротов, В.Хожиев, КУК раиси Х.Хусенов, ХКК раиси С.Тураева, ёшлар иттифоки етакчиси С.Саидова, мактаб психологи Н.Халокова, 38 нафар педагог ходимлар, 334 нафар ота-оналар, ота-оналар қўмитаси раиси У.Авезов, ХТБ томонидан бириктирилган вакил Н.Сулаймонова
|
Йиғилиш кун тартиби
Халқ таълими вазирининг 2018 йл 26 декабрдаги 16-мҳ-сонли “Умумий ўрта таълим муассасасининг кузатув кенгаши ҳақидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи мазмун-мохиятини ота-оналар жамоасига етказиш.
Мактабда кузатув кенгаши таркибини тузиш тугрисида
Эшитилди
Йиғилишни мактаб директори И.Хайитов кириш сўзи билан очиб, барчани кун тартиби билан таништириб, халқ таълими вазирининг 2018 йл 26 декабрдаги 16-мҳ-сонли “Умумий ўрта таълим муассасасининг кузаатув кенгаши ҳақидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисидаа”ги буйруғи тўғрисида гапириб ўтди.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги ПФ-5538-сон “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ умумий ўрта таълим муассасаси кузатув кенгашининг (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) максади, вазифалари, ваколатлари ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.Мазкур Низом 6 боб 34 банддан иборт.
Мазкур Низом нодавлат умумтаълим ташкилотлари учун тавсиявий хусусиятга эта.
Кенгаш юридик шахс ҳисобланмайди ва давлат рўйхатидан ўтказилмайди.
Кенгашнинг асосий максадлари қуйидагилардан иборат:
таълим муассасасини ривожлантиришнинг устувор йуналишларини белгилаш;
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Халк таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоят халқ таълими бошқармалари томонидан тавсия этилган номзодлар таркибидан таълим муассасаси рахбарини сайлаш;
таълим муассасасида амалга оширилиши белгиланган вазифаларнинг бажарилиши ва максадли курсаткичларга эришилиши устидан назорат олиб бориш.
Do'stlaringiz bilan baham: |