«т а с д и қ л а й м а н» Риштон тумани ииб бошлиғи подполковник Х. Тошпулатов
Download 460.63 Kb. Pdf ko'rish
|
1 2
Bog'liqатказ
- Bu sahifa navigatsiya:
- ( Жиноят иши кўзғатишни рад этиш хакида ) « ____ »___ 2022 йил. Риштон тумани
- А Н И Қ Л А Д И М
«Т А С Д И Қ Л А Й М А Н» Риштон тумани ИИБ бошлиғи подполковник Х.Тошпулатов « ____ »________ 2022 йил Қ А Р О Р (Жиноят иши кўзғатишни рад этиш хакида) « ____ »___ 2022 йил. Риштон тумани Мен, Риштон тумани ИИБ ХПБ ТП профилактика инспектори лейтенант Д.Абдуллажонов юритувимдаги, Риштон тумани Мехнатобод МФЙ Ўзбекистон кўчаси 20-уйда яшовчи, 17.09.1982-йилда туғилган, Ахмедов Улуғбек Турсиналиевичнинг ВИИБ “102” рақамига қилган мурожати юзасидан тўпланган хужжатлар билан танишиб чиқиб қуйидагиларни; А Н И Қ Л А Д И М: 13.11.2022 йил куни Ахмедов Улуғбек Турсиналиевич ВИИБ 102 рақамига қўнғироқ қилиб унда таниши Орипов Мухаммадмуббиндан 300.000.000 сўм пулларини ололмаётганлиги хақида хабар берган. Ушбу холат 13.11.2022 йил куни туман ИИБ.нинг Шакл-2 китобига №5712 рақами билан руйхатга олинган. Ушбу холат юзасидан олиб борилган суриштирув харакатлари давомида Ахмедов Улуғбек Турсиналиевичдан тушунтириш хати олинганида у ўз кўрсатмасида у 2015 йилдан буён ўзима тегишли “Ахмедов Улуғбек ери” фермер хўжалигида рахбар бўлиб фаолият юритиб келаётганлигини, 2019 йилнинг бахор ойларида Бўжай МФЙда яшовчи М.Орипов билан Риштон туман марказида жойлашган “микрокретит банк”да танишганлигини, шундан сўнг у М.Орипов билан яқин муносабатда бўлганидан сўнг М.Орипов унга “кредит оляпман менга гаров топиб беринг” деб айтганлигини, у М.Ориповга “бўлди бор ука лекин вақтида тўлайсиз” деб айтганлигини, М.Орипов унга “ака дўконларизни қўйиб беринг мен вақтида тўлайман сизга муоммо бўлмайди” деб бир нечабор айтганлигини, шундан сўнг у рози бўлиб шу йили ўзига тегишли бўлган Мехнатобод МФЙда жойлашган савдо дўконининг хужжатларини олиб Риштон тумани марказида жойлашган “микрокретит банк”да М.Ориповга берганлигини хамда М.Ориповга тегишли бўлган “орипов Мухамматмуббин” оилавий корхонасига кредит олиши мақсадида дўконини гаровга қўйганлигини, шундан сўнг банк М.Орипов номига 220.000.000 сўм 18 ойга 15 %ли 3 ой имтиёзи даври билан кредит чиқган, М.Орипов 5-6 ой мобайнида ушбу кредитларни тўлаб келганлигини, 2021 йилнинг март ойида банкдан унга М.Орипов тўламаётганлиги хақида хат келабошлаганлигини, у М.Ориповга қўнғироқ қилиб тўламаётганлигини, унга банкдан хат келаётганлигини айтганлигини, М.Орипов унга “ака нима бўларди тўлеманда, муаммо бўлмайди яна кретит оляпман” деб айтганлигини, М.Орипов тўламагандан сўнг унинг савдо дўкони банк хисобига ўтиб сотувга чиқиб кетганлигини, дўкон сотилмагандан сўнг у банк билан 284.625.500 сўмга шартнома қилиб олдиндан 100.000.000 сўм банк хисоб рақамига ўтказиб бериб қолган қисмини 3 йилга 14% га кредит асосида сотиб олганлигини, хозирги кунда у ушбу кредитларни тўлаб келаётганлигини. 2020 йилнинг июн ойида М.Орипов унга “ака менга чорва моллариздан бериб туринг мен сизга банк орқари кредид қилиб ўтказиб бераман” деб айтганлигини, у рози бўлиб М.Ориповга иккита чорма молларидан 19.500.000 сўмга бахолаб бериб юборганлигини, шундан сўнг у М.Ориповдан ушбу пулларини сўраган вақтидан М.Орипов унга “2.000.000.000 сўм кредит оляпман чиқса бераман” деб бермаганлигини, шундан сўнг 2022 йилнинг март ойида М.Орипов унга “ака менга 500 АҚШ доллори бериб туринг кредит оляпман, дакументларга керак, шу кредитни олсам бинонгизни қайтартириб бераман” деб айтганлигини у рози бўлиб Риштон тумани марказида М.Ориповга 500 АҚШ доллори берганлигини, орадан 30 кун ўтиб М.Орипов унга қўнғироқ қилиб “ака банкдаги хужжатларга яна 5.000.000 сўм керак бўляпти бериб туринг кредит чиқиши билан қайтараман” деб айтиганлигини, у М.Ориповнинг пластигига 5.000.000 сўм ўтказиб берганлигини, орадан 20 кун ўтиб М.Орипов яшаш хонадонига келиб унга қўнғироқ қилиб “ака банкдаги хужжатларга яна 1.500.000 сўм керак бўляпти бериб туринг кредит чиқиши билан қайтараман” деб айтиб ундан 1.500.000 сўм пул олиб кетдиганлигини, орадан 20 кун ўтиб М.Орипов унга “ака қийналиб кетдим оиламни боқишга 5.000.000 сўм бериб туринг” деб Риштон тумани марказида 5.000.000 сўм пул олганлигини, орадан 1-2 ой ўтиб М.Орипов Риштон тумани марказида кўришганида унга “Агро Банкдан 15.000.000 сўм кредитим бор тўлаб беринг “ деб ундан 15.000.000 сўм олган Агро банкга кредитига тўлаган, орадан 1 ой ўтиб М.Орипов ундан яна қийналиб қолганлиги сабабли ундан пул сўраган вақтида у М.Ориповга 2.000.000 сўм қарз берганлигини, Орадан маьлум вақит ўтиб М.Орипов унга “устимдан ариза тушди зиёнди қоплашим керак йўқса қамаламан” деб айтганлигини, шунда у М.Ориповга Зохидонлик Анвар исмли шахсдан 2 дона чорва молини 20.000.000 сўмга олиб берганлигини, хозирги кунда М.Орипов ундан умумий хисобда 297.200.000 сўм қарз бўлиб бермасдан келаётганлигини , у М.Ориповдан сўраган вақтида М.Орипов унга тилхат бериб тўлашини маьлум қилиб хозирга қадар бермасдан келаётганлигини маьлум қилиб кўрсатма берган. Ушбу холат юзасидан олиб борилган суриштирув харакатлари давомида Орипов Мухаммадмуббин Хасанбой ўғлидан тушунтириш хати олинганида у ўз кўрсатмасида у 2019 йилда ахолига иссиқхона қуриш билан шуғилланиб келганлигини, ўша йили Микрокредит банкда Улуғбек имли шахс билан танишиб қолганлигини, Улуғбек билан маьлум вақит бирга ишлаб яқин бўлиб кетганлигини, ўша йилнинг ноябр ойида туман марказида Улуғбек билан овқатланиб Улуғбекга банкдан кредит олаётганлигини маьлум қилиб Улуғбекнинг номидаги савдо дўконини банкга гаровга қўйиб беришини сўраганлигини, Улуғбек рози бўлиб орадан 15-20 кун ўтиб микрокредитда унга савдо дўконининг хужжатларини олиб келиб берганлигини, у ушбу хужжатларни банкга гаров эвазига қўйиб ўзига тегишли бўлган “орипов Мухаммадмуббин” оилавий корхонаси хисоб рақамига 220.000.000 сўм 14%ли метал сотиб олиш учун кредит олганлигини, у ушбу пулларни Марғилон шахридаги метал савдо дўкони хисобига ўтказиб у ердан ахолига иссиқхона қуриш учун метал сотиб олганлигини, у кредитни 8-9 ой мобайнида 13.000.000 сўмдан тўлаб борганлигини, шундан сўнг Мкрокредит унинг хисоб рақамига ахолидан тушган пулларини ўтказиб бермагандан сўнг у кредитларини тўлай олмаганлигини, у банкдан 130.000.000 сўм қарз бўлиб қолганлигини, банк уни судга бериб мулкни сотувга қўйганлигини, МИБ ундан давлат божи хисобидан ундан 18.000.000 сўм пул ундирганлигини, мулк сотилмагандан сўнг мулкни ўз хисобига ўтказиб У.Ахмедовга 275.000.000 сўмга кредит асосида сотганлигини, ушбу тўловлардан 80.000.000 сўмдан 8.000.000 сўмини давлат божи хисобидан ушлаб қолиб У.Ахмедовнинг хисоб рақамига 72.000.000 сўм ўтказиб берганлигини, хозирги кунда У.Ахмедов ушбу кредитларни тўлаб юрганлигини, ухозирда тўлаш истаги борлигини лекин банк унга пули йўқлигини айтиб график чиқариб бермаётганлигини маьлум қилиб кўрсатма берган. Ушбу холат юзасидан олиб борилган суриштирув харакатлари давомида Ахмедов Авазбек Турсиналиевич хамда Омонов Анваржон Рўзалиевичлардан тушунтириш хати олинганида улар ўз кўрсатмасида юқоридагиларни тастиқлаб кўрсатма берган Тергов олди суриштирув харакатлари жараёнида тўпланган далилларга бахо берилганда, фуқаро Орипов Мухаммадмуббин Хасанбой ўғлининг хатти- харакатларида Ўз Рес ЖК хамда МЖтКда кўрсатилган моддалар таркиби мавжуд бўлмаганлиги саабабли жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш, ушбу холатни фуқаролик-хуқуқий муносабати сифатида бахоланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 11.10.2017 йилдаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича иш амалиёти тўғрисида”ги 35-сонли қарорини “Суриштирув ,дастлабгт тергов органлари ва судларнинг эьтибори шунга қаратилсинки, қонун талабларига мувофиқ тузилган битимлар шартномаларга асосланган фуқаролик-хуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажармаслик хам, бундай холда ўзгалар мулкини эгаллашда хуқуққа хилофлилик белгиси бўлмаганлиги туфайли фирибганлик деб бахоланиши мумкин эмас, чунки мулк битим, шартнома бўйича бир тарафдан иккинчи тарафга, жумладан тарафлар учун ўзаро модий манфаати назарда тутувчи муайян шартлар билан берилади. Агар битм, шартнома шартлари бажарилмаса, қонунга кўра (ФК 2. 9. 24-боблари, ФПК II бўлимининг 2-кичик бўлими, ХПК 15-боби бузилган хуқуқ фақат фуқаролик ишлари бўйича суд ёки иқтисодий суд томонидан тикланиши мумкин бўлиб, уларда мажбуриятлар ижросини таьминлаш учун етарли хуқуқий воситьалар мавжуд. Шу муносабат билан, қонун талабларига мувофиқ тузилган фуқаролик-хуқуқий битим, шартнома бўйича жиноят белгилари мавжуд бўлмаган барча холларда, низо фуқаролик иқтисодий ишлар бўйича суд томонидан кўриб чиқилиши лозим”, деб кўрсатилган бўлиб, тўпланган хужжатларни ўрганиб чиқиш давомида фуқаро Орипов Мухаммадмуббин Хасанбой ўғлининг харакатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддасида кўрсатилган жиноят аломатлари ва таркиби мавжуд эмаслиги сабабли, тўпланган хужжатлар юзасидан жиноят ишини қўзғатишни рад этиш лозим бўлади. Юқоридагиларга кўра ва Ўз.Рес. ЖПКнинг 38 1 , 83-моддаси 2-банди ва 330- моддаси 2-банди ва 333-моддаси 1-қисмига асосланиб , Download 460.63 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling