Т ф. д профессор Абдукадиров А. А., магистр Валихонов А. А. Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети


Download 271.28 Kb.
bet1/2
Sana14.03.2023
Hajmi271.28 Kb.
#1267403
  1   2
Bog'liq
6-шўьба(А.Валихонов)


ТЕЗ БУЗИЛАДИГАН МАҲСУЛОТЛАРНИ АҚИЛЛИ ОМБОРИНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ ЯРАТИШ
т.ф.д профессор Абдукадиров А.А., магистр Валихонов А.А.
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети
Аннотация: Ҳозирги кундаги замонавий ақилли омборларни яратишнинг янги йўлларини топпиш ва ҳаётга тадбиғини ташкиллаштириш бўйича изланишлар, қишлоқ хўжалиги махсулотларининг яроқлилик мудатини ошириш ва истемолчиларга тезкор етказиб бериш йўлларини топишга қаратилган илмий изланишлардан иборат.
Таянч сўзлар: озиқ-овқат, тез бузиладиган, ақилли омбор, қишлоқ хўжалиги, автоматлаштириш, иқтисодий самарадорлик.
Ҳозирги кунда ер юзи аҳолисининг сони шиддад билан ўсиб бораётгани ҳамма-мизга маълум. Шунга монан жаҳон аҳолисининг эҳтиёжларга бўлган талаби ҳам ошиб боради. Озиқ-оқат, кийим-кечак, уй-жой ва бошқалар. Булардан бири бўлган озиқ-овқат махсулотлари эса алоҳида ўрин тутади. Озиқ-овқат маҳсулотларини етиштирувчилар энг йирик тармоқларидан бири бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари эса энг фойдали ва талабгир маҳслотларни истемолчиларга етказиб беради. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлар эса қолган озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатаб истемолга яроқлилик муддати энг кам маҳсулотлар хисобланади. Замонамизнинг ҳозирги даврида бу муаммоларнинг хал этиш йўлларридан бири бу Ақилли омборлар барпо этишдир. Ҳозирги кунда Ақилли омборларни барпо этиш ва уларнинг ривожланиш йўлларини излашга сабаб бўлмоқда.
Айнан шу муамонинг борлиги сабабидан етиштирув етказиб берувчи ҳамда истемолчи ўртасидаги мувозанат бузулади. Буларнинг барчасини ҳал этиш янги илмий изланишларга сабаб бўлмоқда. Яъни озиқ-овқат саноатини янада ривожлантиришни талаб этади. Бунинг учун аввало маҳсулот ишлаб чиқарувчи ўз ишлаб чиқарган маҳсулотининг сифатли бўлишини истаса албатта ўз омборига эга бўлиши шарт. Яъни омборга тўплайди. Тез бузуладиган маҳсулотлар учун бу жараён жуда тез амалга оширилиши керак. Аввало маҳсулот истеъмол ва етказиш учун қулай бўлган шаклда қадоқланса сўнгра омборга олиб кирилади. Омборда эса у малум бир татиб шартлар бўйича жойланади. Кейинги босқичда савдо шаҳобчаларининг талаблари бўйича маҳсулотлар етказиб берилади.
Бу жараёнларни хал этиша аввало сифатли маҳсулотни керакли шакл ва кўринишда

қадоқлангандан сўнг унга алоҳида QR ёки бошқа ягона код бериш (кодда маҳсулот ҳақида барча маълумотлар берилган бўлади). Омборга жойланаётган пайитдаги жой номи(бўлим хона рақми ва қавати) айнан қачон ва ким томонидан қўйилгани ҳақида маълумотлар онлайн киритилади. Ушбу маҳсулот ҳақидаги маълумотлар маълумотлар базасига яъни электрон шаклдаги маълумотлар омборига киритилади. Махсус ишлаб чиқилган дастурий таминот орқали жараённи амалга ошишини кузатиб бориш, буйруқлар бериш, кеакли маълумотларни киритиш ва чиқаришдан иборат бўлади.
Омборда турган маҳсулотларнинг барчасини доимий сифат назоратига олиш керак. Бунда маълум махсулотнинг хусусятларидан келиб чиқиб, технологик тизимлар жорий этилиши ва амалга оширилиши керак бўлади. Сўнгра жараённи тўлиқ автоматлаштиришимиз мумкин бўлади. Биз ўйлаганимиздек ишлаши ва жараённи тўхтовсиз боришига эришишимиз мумкиндир.

Буларнинг барчасини илмий-тадққот йўли билан қуйидагича хал этиш йўлларини тадқиқ этиш лозим бўлади.
1) Аввало бизга берилган махсулотни кимёвий, физик ва биологик характеристикаларини ўрганиб чиқиш лозим.
2) Махсулотни қанча вақт оралиғида истеъмолчига етиб боришининг тахминий ҳисоби.
3) Кейинги ўринда Ақилли омборни бошқарув органлари ва тизимларини лойҳасини тузиш, Ақилли омборнинг қанчалик аниқ ишлаш қобилятини аниқ ҳисоблаб чиқиш ва таҳлил қилиш.
4) Ақилли омборнинг бутун жараён мобайнидаги умумий иқтисодий кўрсаткичлари, қанча маблағ талаб эттиши, кутилётган иқтисодий самарадорлини ҳисоблаш.


Лойҳани амалга ошириш давомида замонавий рақамли технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда жараённинг автоматлаштирилган тизимини яратишдан иборат.
Бу лойҳани амалга оширил-ганидан сўнг бутун тизининг қишлоқ хўжалиги ва озиқ- овқат саноатини кенг ривожланиш янги иш ўринлари ва стабил иқтисодий кўрсаткичлар эга бўлиш мумкин. Агарда Ақилли омборларни ҳаётга тадбиқ этилса махсулот таннархини 6-17 % гача

пасайиши ва махсулотлар сифатли сақлашга катта иқтисодий самара беради.



Download 271.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling