T me/psixobook
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
25ta oltin qoida
- Bu sahifa navigatsiya:
- FОЛИБЛАР ҚОНУНИ. 11-ҚОНУН. ОРЗУ ҚИЛИНГ ВА ОРЗУЛАРИНГИЗНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИНГ
АМАЛИЙ МАШҚЛАР
Бугун мен ҳаракат импульси яратиш устида ишлайман. Бунинг учун менга қуйидагилар зарур бўлади: 1. Мен ҳаракат импульси яратиш учун бр куч-ғайратимни тикиб, ишлаш учун қарор қабул қиламан. Бу иқтисодий нўқтаи назардан оқилона ва тўғри ҳаракат эканлигини тушунаман. Автомобиль жойидан силжигач, қўшимча кучсиз ҳаракатлана бошлайди. 2. Бугун мен ички интизомимга асосланиб ишлайман. Бу ҳаракат импульси яратилишида бош омил эканини тушунаман. 3. Бугун мен натижаларга кўп эътибор қаратмайман, чунки зарур ҳаракат импульси пайдо бўлиши билан муваффақият автоматик равишда ўзи келишини тушунаман. Мен қулай шарт-шароитлар пайдо бўлишини кутиб ўтирмайман, чунки ҳаракат импульсининг ўзи керакли вазиятни яратишини биламан. 4. Мен ҳаракат импульсига эга иш соҳалари рўйхатини тузиб оламан ва улар менинг фойдамга ишлаѐтганлигини таҳлил қиламан. Мен шунингдек, ҳаракат импульси зарур бўлган ҳаѐтимнинг бошқа соҳалари: спорт, овқатланиш, оилавий ҳаѐт, ўқиш, молия ва ҳ.к.лар рўйхатини ҳам тузаман. Markanyan t.me/psixobook - 58 - FОЛИБЛАР ҚОНУНИ. 11-ҚОНУН. ОРЗУ ҚИЛИНГ ВА ОРЗУЛАРИНГИЗНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИНГ Кунлардан бирида беш ѐшли қизалоқ ойисининг каровати олдига югуриб келибди ва «Ойи, катта бўлсангиз ким бўласиз?» — деб савол берибди. «Қизалоғим бирор ўйинни бошлаган», деб ҳисоблаган она шундай жавоб берибди: — Менимча, улғайганимда она бўлсам керак. — Сиз она бўла олмайсиз! — эътироз билдирибди қиз. — Сиз аллақачон онасиз. Хўш, улғайганингизда ким бўласиз? — Яхши-яхши, мен ўқитувчи бўламан. — Сиз ҳозир ҳам ўқитувчисиз-ку?! — Қизим, мени кечир, сенга нима деб жавоб беришни ҳам билмаяпман... — Ойижон, катта бўлсангиз ким бўлишингизни шунчаки айтинг. Ахир сиз ким бўлишни истасангиз ўша киши бўлишингиз мумкин-ку?! Она шундагина гап нимадалигини тушунибди. Лекин бу нарса кутилмаганда хаѐлига келгани боис, ҳеч нарса дея олмабди. Шунчаки, аҳамиятсиз бу суҳбат асносида у ҳали ўз қизининг кўз ўнгида ўзи истаган инсон бўлиши мумкинлигини англабди. Оила, иш, кундалик юмушлар, икки фарзанд, ҳаѐт икир-чикирлари — буларнинг ҳаммаси унинг учун бир он аҳамиятини йўқотибди. Ахир ойиси ҳали орзу қилиши мумкинлиги ва ўз келажагини тўла-тўкис аниқлаб олмаганини қизи билади-да! У ўсиши керак ва ҳали қиладиган ишлари жуда кўп. * * * Сиз ҳозир тушиб қолган вазият фақат иккинчи даражали аҳамиятга эга. Асосий савол келажакда ким бўлишингизга боғлиқ. Балким кимдир сизга «Бунинг иложи йўқ» дер, бу мутлақо аҳамиятсиз. Бундай инсонлар ҳаѐтингизда яна қанча учраши ҳам аҳамиятсиз. Асосийси, бундай тушкун оҳангдаги сўзларни яккаю-ягона инсон — сиз ўзингиз айтмасангиз бас. Ҳаѐтингиз ўтиб бўлгани хусусида асло ўй юрита кўрманг. Агар ўз орзуингизни рўѐбга чиқаришга киришмасангиз, буни сизнинг ўрнингизга ҳеч ким амалга ошириб бермайди. Сиз тушиб қолишингиз мумкин бўлган иккинчи тузоқ яққол кўринишга эга бўлмаса-да, аслида айнан шуниси кўплаб орзуларни чиппакка чиқаради. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling