Т ошкент давлат транспорт университети талипов миразиз миркадирович


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги


Download 389 Kb.
bet4/22
Sana18.06.2023
Hajmi389 Kb.
#1595355
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Талипов диссертация автореферати янги

Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг II. «Меҳнат унумдорлигини ошириш» устувор йўналиши доирасида бажарилган.
Муaммoнинг ўргaнилганлик дaрaжaси. Ишлаб чиқаришдаги турли касб эгаларини касбий мувофиқлигини баҳолаш усуллари бўйича етакчи мамлакатларнинг илмий марказлари, олий ўқув юртларида, жумладан: Department of Transportation Federal Railroad Administration, Office of Research and Development (АҚШ), Technische Universitat Darmstadt (Германия), Swiss Federal Institute of Technology (Швецария), Guangxi University (Хитой), Korea Advanced Institute of Science and Technology (Жанубий Корея), Россия транспорт университети (РУТ МИИТ), Император Александр I Петербург давлат темир йўллари университети (ПГУПС), Беларус давлат транспорт университети (БелГУТ), Тошкент давлат транспорт университети (ТДТрУ)да олиб борилмоқда.
Корхона ва ташкилотларда меҳнат муҳофазаси муҳим аҳамиятга эга эканлиги ҳамда касбий мувофиқликни баҳолаш услубини ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга жорий этиш масалалари бўйича жаҳондаги йирик тадқиқотчилари, жумладан: Е.Г. Тышлек, В.А. Трошихин, С.И. Молдавская, Ю.Л. Майдиков, В.М. Бондаровская, Ю.В. Котелова, О.Г. Носкова,
О.Н. Чернышова, К.А. Иванов-Муромский, К.М. Гуревич, Е.А. Милерян, B.C. Аванесов, Ю.З. Гильбух, H. English ҳамда A. English, A. Anastasi ва бошқалар томонидан илмий изланишлар олиб борилган.
Мaмлaкaтимиздa меҳнaт шaрoитлaри хaвфсизлигини oширишгa қaрaтилгaн тaдқиқoтлaр С. Сулaймaнoв, З.Ш. Турсунов, О.Т. Алиев,
Х.М. Камилов, В.A. Рaшидoв, И.Б. Бурoнoв, Ж.Б. Худoйкулoв,
Ш.М. Суюнбaев, Р.З. Нурмухaмедoв, Ш.Н. Нoрмaтoв, Ҳ.Т. Ғoйибнaзaрoв вa бoшқaлaр тoмoнидaн oлиб бoрилиб, ушбу сoҳaдa ижoбий нaтижaлaргa эришгaнлaр.
Мазкур ишларнинг натижалари услубий ёндашув сифатида мухум аҳамиятга эга, шу билан биргаликда улар бир неча йиллар аввал ўтказилган бўлиб олинган натижаларнинг аксарияти эскирган ҳамда поезд тузувчилар меҳнат фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари яъни уларнинг меҳнат фаолиятидаги энергия сарфини, ҳаракат ва асаб - руҳий сифатларини ҳисобга олиб поезд тузувчиларнинг касбий мувофиқлигини баҳолашда фойдаланиш учун мос келмайди.

Download 389 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling