Т ошкент давлат транспорт университети талипов миразиз миркадирович
Download 389 Kb.
|
Талипов диссертация автореферати янги
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тaдқиқoтнинг aмaлий нaтижaлaри
- Тaдқиқoт нaтижaлaрининг ишoнчлилиги.
Тaдқиқoтнинг илмий янгилиги қуйидaгилардан иборат:
биринчи маротаба темир йўл станциялари поезд тузувчиларининг касбий мувофиқлиги ва ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар статистикасини ўзаро боғлиқлиги аниқланган; темир йўл станциялари поезд тузувчиларининг меҳнат фаолиятидаги механик қувват сарфини аниқлашни, смена давомидаги гавда ҳолатларини ҳисобга олиб, физик ҳамда математик модели ишлаб чиқилган; темир йўл станциялари поезд тузувчиларининг касбий мувофиқлигини белгиловчи ҳаракат ва асаб - руҳий сифатларига таъсир этувчи ички ва ташқи кучлар чегараларини белгиловчи мезонлар ва баҳолаш услублари ишлаб чиқилган; поезд тузувчиларнинг касбий мувофиқлигини белгиловчи ҳаракат ва асаб-руҳий сифатларини тавсифловчи кўрсаткичлар ва уларни сон қийматлари асосланган; станциялар поезд тузувчиларининг касбий мувофиқлигини белгиловчи ҳаракат ва асаб-руҳий сифатларини тавсифловчи кўрсаткичларни сон қийматларини чегараларига асосланган касбий фаолиятга мувофиқлигини баҳолашни такомиллаштирилган услуби ва унинг ижтимоий - иқтисодий самарадорлиги аниқланган. Тaдқиқoтнинг aмaлий нaтижaлaри қуйидагилардан иборат: темир йўл станциялари поезд тузувчиларининг касбий мувофиқлигини белгиловчи жисмоний ҳаракат сифатлари (куч, тезлик, чаққонлик, эгилувчанлик ва чидамлилик) мезонлари асосида касбий фаолиятга мувофиқликни баҳолаш алгоритмлари ва маълумотлар базаси кўринишидаги инструментал воситалар ишлаб чиқилган; поезд тузувчиларининг касбий мувофиқлигини белгиловчи ҳаракат ва асаб-руҳий сифатларини сон кўрсаткичлари асосида такомиллаштирилган махсус тестлар тўпламидан иборат касбий фаолиятга мувофиқлигини баҳолаш услуби ишлаб чиқилган. Тaдқиқoт нaтижaлaрининг ишoнчлилиги. Диссертация натижалари бўйича яратилган илмий асосланган поезд тузувчиларининг касбий мувофиқлигини баҳолаш услуби ва уни амалиётга жорий этиш бўйича тавсиялар, хулосалар, стандартлаштирилган математик статистика усулларидан, MS Office дастурий таъминот тўплами MS Excel дастуридан, биомеханика, антропология, эргономиканинг фундаментал қонуниятларидан, психологик тестлардан, замонавий асбоб ва ўлчов ускуналаридан фойдаланиш орқали етарлича исботланган, поезд тузувчиларининг касбий мувофиқлигини баҳолашга оид эксперт усули (анкета-сўров), меҳнат фаолияти видеохронометражи ва экспериментлар асосида олинган натижалари билан таъминланган. Download 389 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling