Т ошкент давлат транспорт университети талипов миразиз миркадирович
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги
Download 389 Kb.
|
Талипов диссертация автореферати янги
- Bu sahifa navigatsiya:
- Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
- ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ Кириш
- «Темир йўл станциялари поезд тузувчиларининг касбий мувофиқлигини баҳолашни ўрганилганлик ҳолати, тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари»
- «Темир йўл станциялари поезд тузувчиларининг касбий мувофиқлигини баҳолаш услубини такомиллаштириш йўлларига оид назарий таҳлил»
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссeртaция мaвзуси бўйичa жами 15 тa илмий иш чoп этилгaн бўлиб, жумладан 6 та мақола Ўзбекистон Республикаси Oлий aттeстaция кoмиссиясининг докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш учун тавсия этилган республика ва хорижий илмий журналларида нашр этилган, ҳамда Ўзбeкистoн Республикаси адлия вазирлиги ҳузуридаги интeллeктуaл мулк aгeнтлигидан 1 та ЭҲМ учун яратилган маълумотлар базасига гувоҳнома олинган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация таркиби кириш, тўртта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Диссертациянинг ҳажми 134 бетни ташкил этади. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ Кириш қисмида тадқиқотнинг долзарблиги ва зарурати, мақсад ва вазифалари асосланиб, объекти ва предмети тавсифланган, уларнинг республика фан ва технологияларини ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мувофиқлиги, тадқиқотнинг илмий янгилиги ва амалий натижалари баён қилиниб, олинган натижаларнинг илмий ва амалий аҳамияти ёритиб берилган. Шу билан бирга тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши, чоп этилган илмий ишлар, диссертация таркиби ва ҳажми тўғрисидаги маълумотлар келтирилган. Диссертациянинг «Темир йўл станциялари поезд тузувчиларининг касбий мувофиқлигини баҳолашни ўрганилганлик ҳолати, тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари» деб номланган биринчи бобида темир йўл станциялари поезд тузувчиларининг касбий мувофиқлигини баҳолаш услублари бўйича амалга оширилган илмий-тадқиқот ишларининг таҳлили, станциялар поезд тузувчиларининг касбий мувофиқлигини ишлаб чиқаришдаги шикастланишлар статистикасига, турли фаслларга мўлжалланган махсус кийим-боши кўрсаткичларини ҳаракат сифатларига таъсири, меҳнат шароитини ўзига хос хусусиятлари ва уни баҳолашга оид санитар-гигиеник, техник-меъёрий ҳужжатларга оид маълумотлар тадқиқ қилинган. Темир йўл станциялари поезд тузувчиларининг касбий мувофиқлигини баҳолаш услублари ва бошқа турдош тармоқларда инсон омилини меҳнат хавфсизлигини оширишдаги ўрни бўйича амалга оширилган илмий-тадқиқот ишларининг натижалари, касбий малакани етишмаслиги 30 фоиз, инсон омили 77 фоиз, хавфни баҳолай олмаслик ва нотўғри қарор 52 фоиз ва касбига мувофиқ эмаслиги 18 фоиз бахтсиз ҳодисалар содир бўлишига олиб келади. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖда 2018 - 2022 йилларда содир бўлган бахтсиз ҳодисаларни 30 - 47 фоизи ўрта бўғин раҳбарларининг ўз вазифасига масъулиятсизлиги ва технологик жараён талабларига риоя этмаслиги, 12 - 46 фоизи ишчи ходимларнинг эҳтиётсизлиги, 7 – 58 фоизи бошқа сабаблар туфайли содир этилган. Поезд тузувчилар билан содир бўлган бахтсиз ҳодисалар оқибатларига кўра, 73 фоизи оғир ва 18 фоизи ўлимга олиб келган, жароҳатларни танадаги топографияси бўйича, уларни 38,5 фоизи оёқ ва уни панжаларида, 30,75 фоизи қўл ва уни панжаларида, ҳамда 30,75 фоизи гавдани ҳаёт учун зарур аъзолар жойлашган кўкрак қисмида рўй берган. Поезд тузувчилар меҳнат жараёнининг оғирлиги ва кучланиши (диққат талаблиги) бўйича 3.2 синфга тўғри келади, меҳнат шароитларининг гигиеник меъёрларга мослигини умумий баҳоси зарарли 3.3 синф эканлиги ўтказилган аттестация натижасида тасдиқланган. Темир йўл станциялари поезд тузувчиларининг касбий мувофиқлигини баҳолаш услублари бўйича амалга оширилган илмий-тадқиқот ишларининг натижалари, меҳнат шароитини ўзига хос хусусиятлари ва уни баҳолашга оид санитар-гигиеник, техник-меъёрий ҳужжатлар таҳлили асосида диссертациянинг мақсади шакллантирилди ва вазифалари белгиланди. Диссертациянинг «Темир йўл станциялари поезд тузувчиларининг касбий мувофиқлигини баҳолаш услубини такомиллаштириш йўлларига оид назарий таҳлил» деб номланган иккинчи бобида темир йўл станциялари поезд тузувчиларининг меҳнат фаолиятидаги механик қувват сарфини аниқлашни физик ва математик моделларини ишлаб чиқиш, поезд тузувчиларнинг касбий мувофиқлигини баҳолашда фойдаланиладиган ҳаракат сифатларини ва поезд тузувчиларнинг мувофиқлигини баҳолаш услубини назарий асослаш масалаларига оид маълумотлар келтирилган. Поезд тузувчиларнинг меҳнат фаолиятида, смена давомида такрорланадиган асосий функцияларни бажариш пайтидаги гавда ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда, «механик қувват» сарфини аниқлаш орқали уларнинг касбий мувофиқлигини баҳоловчи жисмоний ҳаракат сифатларини (куч, тезлик, чаққонлик, эгилувчанлик ва чидамлилик) асослаш учун инсон гавдасининг физик ва математик моделлари ишлаб чиқилди. Физик моделни ишлаб чиқишда, поезд тузувчилар ишларини бажаришдаги анъанавий гавда ҳолатларида, инсон таянч ҳаракат аппарати биозвенолар массаларини жойлашиш схемаси ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги биомеханика қонуниятлари асосида амалга оширилди. Физик моделни ишлаб чиқишда йўл қўйилган фаразларни ҳисобга олиб поезд тузувчи танаси биозвенолари массаларини пиёда юриш жараёнида, вагоннинг махсус зиначаси (“подножка”)да ҳаракатланиш, бошмоқларни олиш ва қўйиш, нарвонлардан чиқиш пайтида массаларнинг жойлашуви акс эттирилган физик моделлари ишлаб чиқилди (1-расмга қаранг). 1. пиёда юриш; 2. вагон “подножка”сида ҳаракатланиш; 3. бошмоқ қўйиш; 4. вагон нарвонидан чиқиш. Download 389 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling