Т ошкент давлат транспорт университети талипов миразиз миркадирович
-расм. Ҳаракатлантирувчи куч чегаралари графиги
Download 389 Kb.
|
Талипов диссертация автореферати янги
3-расм. Ҳаракатлантирувчи куч чегаралари графиги
Бу фазада сирпанишни бошланиши пиёда юриш механик қувватини пасайишига олиб келади. Бундай шароитида пиёда юришнинг самараси паст бўлиб, юришга сарфланадиган ички энергия ортади ва «ташқи иш» миқдори камаяди, «ташқи иш» бажаришга сарф қилинадиган механик энергияни тежаш учун мушакларнинг максимал кучи Fm < Fμ юриш режимини таъминлаш керак. Поезд тузувчи пиёда юришда бажарадиган «ташқи иш»ини механик қуввати пойабзал таглиги ва юза орасидаги илашиш (ишқаланиш) коэффициенти μ етарли бўлганда, яъни Fμ > Fm шароитида, таянч - ҳаракат аппарати мушакларининг пойни юзадан узиш лаҳзасидаги максимал кучига боғлиқ бўлади. Мушакларнинг максимал кучини қовушқоқ – эластик хоссаларига эга пружинали амортизатор моделидан фойдаланиб таҳлил этиш мумкин. Ушбу моделга мушакнинг пассив хусусиятларини белгиловчи элемент ва амортизаторлар, фаол ҳолатни тавсифловчи кучланиш генераторлари (кучлари) киради. Модел юкланиш остида қисқарадиган скелет мушакларининг механик хусусиятларини математик жиҳатдан етарлича аниқликда тавсифлайди (4-расмга қаранг). Мушакнинг фаол ҳолати моделининг таҳлили, Fm мушак кучини катталиги мушак тирик тўқималари ва толаларининг эластиклик, қовушқоқ демпфирлаш коэффициентларига боғлиқ. Мушакнинг қисқариш тезлиги асосан инсон танасининг анатомик, физиологик ва биомеханик омиллари билан тавсифланади. Анатомик омилларга мушакни кўндаланг кесим юзасини катталиги, толаларни сони, жойлашуви, узунлиги ва уларни (толаларни) композицияси киради. Физиологик омилларга мушакни қисқариш кучи ва тезлигини ростловчи механизмлар: ҳаракатлантирувчи бирликни разядлаш частотаси (марказий асаб тизимидан бериладиган импульслар частотаси), фаол сони ва унинг ишини синхронизацияси киради. Ҳаракатлантирувчи бирлик – ҳаракатлантирувчи нейрон (мононейрон) ва улар иннервациялайдиган мушак толалари. Биомеханик омиллар: мушакнинг “жорий” узунлиги, иш режими ва ташқи юкланиш қиймати, мушакларни қисқариш тезлиги ва кучи. Ҳаракатлантирувчи бирликни разядлаш частотасининг ўсиши, яъни мушакка марказий асаб тизимидан юборилаётган асаб импульслари частотасининг ўсиши, мушак толаларини суст тетаник қисқаришидан кучли тетаник қисқаришга ўтишига олиб келади. Бу эса мушакни қисқариш кучини кескин оширади. Мушакнинг қисқариш кучининг асаб импульслари частотасига боғлиқлик қонунияти чизиқли эмас (5-расмга қаранг).
Download 389 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling