Т ошкент давлат транспорт университети талипов миразиз миркадирович


- расм. Мушак фаол ҳолатининг модели


Download 389 Kb.
bet12/22
Sana18.06.2023
Hajmi389 Kb.
#1595355
TuriДиссертация
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   22
Bog'liq
Талипов диссертация автореферати янги

4- расм. Мушак фаол ҳолатининг модели


5-расм. Мушакни қисқариш кучининг асаб импульслари частотасига боғлиқлик қонунияти

Мушакни фаоллаштириш бошлангандан сўнг мотонейронларни импульслаш частотаси 5 дан 300 Гц гача ошганда мушакни қисқариш кучи кескин кўпаяди ва максимал қисқариш кучининг 90 фоизини ташкил қилади. Мотонейронларнинг импульслаш частотаси янада оширилганда (60 Гц гача) мушакнинг қисқариш кучи 10 % га ортади. Маълумки, мотонейронлар импульслаш частотаси кичик бўлганда мушак толаларини тетануси силлиқ бўлмайди. Чиниқмаган инсонларда ҳаракатлантирувчи бирлик ишини синхронизацияси 20 % дан ошмайди.

  1. Назарий таҳлил натижалари, меҳнaт муҳoфaзaсини ташкил этиш ва бошқаришда касбий танлов ва ҳар бир поезд тузувчисини касбий мувофиқлигини жисмоний ва асабий - руҳий сифатлари бўйича баҳоланиши муҳим аҳамиятга эга эканлигини тасдиқлайди, поезд тузувчилар меҳнат фаолияти маълум даражада жисмоний ҳаракат ва асабий - руҳий сифатларга эга бўлишлари хавфли ҳолатларни хавфли ҳодисаларга олиб келиши эҳтимолини кескин камайтиради.

  2. Поезд тузувчиси муваффақиятли фаолият юритиши, кўп томонлама, уни жисмоний ҳаракат ва асабий - руҳий сифатларига боғлиқ бўлиб, меҳнат фаолияти поезд тузувчилардан маълум даражада жисмоний ҳаракат ва асаб - руҳий сифатларга эга бўлишларини талаб қилади. Темир йўл станциялари поезд тузувчиларини касбий мувофиқлигини баҳолаш услуби, уларнинг жисмоний ва асаб - руҳий сифатларини аниқлаш, фаолият давридаги барча жисмоний ишларни тез-тез ўзгарувчан вазиятларга руҳий мослашувчанлик, вазифаларини аниқ ва тезкор бажариш имкониятлари даражасини кўрсатадиган махсус тестлар жамланмасидан ташкил топган бўлиши керак. Олинган назарий натижалар асосида поезд тузувчиларнинг касбий мувофиқлигини баҳолаш услуби ишлаб чиқилди ва такомиллаштирилди.

Диссертациянинг «Станциялар поезд тузувчиларининг касбий мувофиқлигини белгиловчи ҳаракат сифатларини ўрганиш бўйича экспериментал тадқиқотлар дастури ва методологияси» деб номланган учинчи бобида тадқиқот вазифаларининг мазмуни ва моҳиятидан келиб чиққан ҳолда темир йўл станциялари поезд тузувчиларининг меҳнат фаолиятидаги механик қувват сарфини аниқлашни физик ва математик моделини тажрибада асослаш, уларнинг касбий мувофиқлигини баҳолаш услубини яратиш юзасидан тажриба тадқиқотлар дастури, меҳнат фаолиятини видеохронометражи, меҳнат шароитини хавфсизлигини эксперт баҳолаш бўйича анкета-сўрови, уларнинг тезлик, куч, чаққонлик, эгилувчанлик ва чидамлилик ҳаракат сифатларига махсус кийим-бош ҳамда пойабзалини таъсири, таянч-ҳаракат аппарати аъзоларини куч ва ҳолат сезгилари, асаб-руҳий сифатларини аниқлаш ва баҳолаш бўйича тажриба тадқиқотларини ўтказиш жойлари ҳамда ҳудудлари, иштирокчилари, замонавий усуллари, асбоб – ускуналар ва тажриба натижаларини қайта ишлаш, уларни ишончлилигини баҳолаш, таҳлил қилишда ҳамда гистограммалар, диаграммалар ва графиклар қуришда фойдаланиладиган амалий компьютер дастурлари ва математик статистика усулларига оид маълумотлар баён этилган.
Диссертациянинг «Поезд тузувчиларнинг касбий мувофиқлигини белгиловчи ҳаракат сифатларини ўрганиш бўйича экспериментал тадқиқотлар натижаларини таҳлили ва касбий фаолиятга мувофиқлигини баҳолаш услубини ишлаб чиқиш» деб номланган тўртинчи бобида назарий тадқиқотлар натижаларини ҳаққонийлигини ўрганиш юзасидан, тадқиқот вазифаларига биноан, поезд тузувчиларнинг касбий мувофиқлигини белгиловчи ҳаракат сифатларини ва асаб - руҳий тавсифларини ўрганиш бўйича экспериментлар тадқиқотлар ҳамда ишлаб чиқилган касбий фаолиятга мувофиқлигини баҳолаш услубини ижтимоий-иқтисодий самарадорлиги баҳолаш натижалари келтирилган.
Анкета-сўров натижалари 5 йил ва ундан ортиқ иш тажрибасига эга бўлган поезд тузувчиларнинг 18 фоизи оёқ - қўлларидан жароҳатлар олганини, ҳаракатланаётган вагон зинапоясидан йиқилиш (30%), вагон зинапоясига чиқиш (25%) ва тушишда (18%), темир йўлни кесиб ўтиш (18%) жараёнида содир бўлганини кўрсатди; жароҳатланиш сабаблари зинапоялар сирти силлиқлиги ва смена сўнгидаги чарчоқ (50 фоиздан) эканлиги аниқланди; поезд тузувчиларда асосан тизза бўғими (67%), тирсак ва бош (33%) соҳасидан шикастланган, ўртача, 68 фоизи, 7 кундан 1 ойгача бўлган иш кунларини йўқотган. Поезд тузувчилар билан содир бўлган бахтсиз ҳодисалар биринчи ва иккинчи сменаларнинг адаптация ва учинчи даври вақтларида содир бўлган: адаптация даврида содир бўлган бахтсиз ҳодисалар поезд тузувчининг жисмоний ҳаракат сифатлари билан, сменаларнинг учинчи даврида рўй берган бахтсиз ҳодисалар, жисмоний ҳаракат ҳамда асаб–руҳий сифатлари талаб даражасида эмаслиги туфайли юзага келадиган толиқиш билан боғлиқ. Поезд тузувчиларнинг касбий мувофиқлигини баҳолаш услубини ишлаб чиқишда, уларнинг ҳаракат ва асаб-руҳий сифатлари, ҳамда турли хил фобияларга мойиллиги, жисмоний меҳнат фаолиятида бажарадиган ишларида ҳосил қиладиган механик қувватга таъсирини ҳисобга олиш зарур; механик қувватни юқори бўлиши ва фобияларга мойилликни йўқлиги, ишлаб чиқаришдаги хавфли ҳолатларни, хавфли ҳодисаларга олиб келишини бартараф этиш имкониятини оширади. Эксперимент натижалари поезд тузувчилар фойдаланиши мажбурий бўлган махсус кийим-бош, пойабзал, тормоз бошмоғи ва бошмоқ қўйиш вилкаси оғирликларини умумий катталиги меҳнат фаолияти пайтидаги ҳаракат сифатлари кўрсаткичларига жиддий таъсир кўрсатишини тасдиқлади: тезлик сифатини аниқловчи 60 м га югуришда иштирокчиларни ўртача тезлиги 15,2 фоизга, тезлик ва чидамлилик сифатини аниқловчи 3000 м га югуриш тезлиги 6,1 фоизга, полга таянган ҳолда қўлларни букиб ёзишлар сони (куч тести) 17,6 фоизга, гавдани оёқ тиззаларини букмай олдинга эгилиш бурчаги (эгилувчанлик) 3,5-12,2 фоизгача, югуриб келиб ва турган жойидан узунликка сакраш (тезлик, куч, чаққонлик) мос равишда 14,8 ва 13,3 фоизга камайган. Поезд тузувчиларнинг таянч-ҳаракат аппарати аъзоларини ҳаракатини бошқариш синовлари натижаларидан иштирокчиларни қўл ҳаракати сезгиларини хатолиги ўртача 8 фоиз, 10 фоиз иштирокчилар қўл ҳаракати сезгиси бўйича 21 – 23 фоизга янглишди, объектлар орасидаги масофани чамалаб аниқлаш бўйича хатоликлари 1 - 4,4 фоиздан ошмайди, 10 метр масофани чамалашда йўл қўйилган хатолик, 20 метр масофани чамалашдагидан катта, 30 метр масофани чамалашда ҳам хатолик ошган; қўл ҳаракати ва масофаларни чамалаш сезгилари хатоликлардаги фарқ 20 фоиздан ортиқ бўлмаслик шарти танланди. Олинган натижалар 5 - 18 фоиз инсонлар турли фобияларни қўзғатувчи меҳнат шароитларида ҳизмат қиладиган касбларда, жумладан, поезд тузувчи бўлиб ишламаслиги мақсадга мувофиқ, 41 – 59 фоиз инсонлар танлаган касби бўйича билимга, кўникма ва етарли тажриба орттириш орқали, меҳнат шароитларидаги вазиятлар қўрқув ҳиси уйғотадиган касблар, поезд тузувчилар, вазифаларини бажаришга тайёр эмаслигини кўрсатди. Поезд тузувчиларнинг жисмоний ҳаракат ва асаб-руҳий сифатларини, “қўрқув ва фобия”ларни ўрганишга оид экспериментал тадқиқотлар натижалари асосида, уларни касбий мувофиқлигини баҳолаш услубига киритиладиган кўрсаткичларни сон қийматларини чегаралари танлаб олинди ва ишлаб чиқилган услубга киритилди, фойдаланиш тартиби белгиланди. Пoезд тузувчиларни касбий мувофиқлигини баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган услуб, кaсбий фaoлликни oширaди, меҳнaт хaвфсизлигини ортишини тaъминлaш, кадрлар қўнимсизлиги, кaсб кaсaлликлaри билaн бoғлиқ йўқoтишлaрни кaмaйтириш эвазига, корхона молиявий харажатларини 428970713 сўмга қисқартиради.
ХУЛОСА
«Темир йўл станциялари поезд тузувчиларининг касбий мувофиқлигини баҳолаш услубини такомиллаштириш» мавзусидаги диссертация бўйича қуйидаги хулосалар тақдим этилди:
1. Касбий малакани етишмаслиги 30 фоиз, инсон омили 77 фоиз, хавфни баҳолай олмаслик ва нотўғри қарор 52 фоиз ва касбига мувофиқ эмаслиги 18 фоиз бахтсиз ҳодисалар содир бўлишига олиб келади, 2018 - 2022 йилларда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖда қайд этилган бахтсиз ҳодисаларни 30 - 47 фоизи ўрта бўғин раҳбарларининг ўз вазифасига масъулиятсизлиги ва технологик жараён талабларига риоя этмаслик, 12 - 46 фоизи ишчи ходимларнинг эҳтиётсизлиги, 7 – 58 фоизи бошқа сабаблар туфайли содир бўлган.
2. Поезд тузувчилар билан рўй берган бахтсиз ҳодисаларнинг 73 фоизи оғир ва 18 фоизи ўлимга олиб келган, уларни 38,5 фоизи оёқ, 30,75 фоизи қўл ва панжалар, 30,75 фоизи гавдани кўкрак қисмидан жароҳатланган; меҳнат шароитининг умумий гигиеник баҳоси зарарли 3.3 синфга оид; касбий мувофиқлигини баҳолаш услублари бўйича ўрганилган илмий-тадқиқот ишларининг натижалари, асосида диссертациянинг мақсади шакллантирилди ва вазифалари белгиланди.
3. Ишлаб чиқилган физик ва математик моделлар поезд тузувчиси «ташқи иш» бажаришга сарф қиладиган механик қувватни, таянч-ҳаракат аппарати мушаклари ва ҳаракатланаётган юза билан пойабзал орасидаги илашиш кучларини ўзаро таъсиридан пайдо бўладиган ҳаракатлантирувчи куч ҳосил қилишини кўрсатди, тез юриш ёки югуриш «ташқи иш» механик қувватини орттиради; илашиш кучи мушак кучидан кичик шароитларда ҳаракатлантирувчи куч илашиш кучига тенг ва сирпанишни бошланиши туфайли пиёда юриш механик қувватини пасайишига олиб келади, пиёда юришнинг самараси паст бўлиб, «ташқи иш» камаяди; «ташқи иш» бажаришга сарф қилинадиган механик энергияни тежаш учун илашиш кучи мушакларнинг максимал кучидан катта шароит таъминланиши керак; «ташқи иш» катталиги поезд тузувчининг жисмоний ҳаракат ва асаб-руҳий сифатлари кўрсаткичларига, ҳаракатланадиган юзани, пойабзал таглиги материали ва нақшини, махсус кийим-бош оғирлигини физик – механик хоссаларига мос равишда ўзгаради; поезд тузувчиларни жисмоний ҳаракат ва асаб - руҳий сифатларга эга бўлиши хавфли ҳолатларни хавфли ҳодисаларга олиб келиш эҳтимолини кескин камайтиради.
4. Анкета-сўров натижалари 5 йил ва ундан ортиқ иш тажрибасига эга бўлган поезд тузувчиларнинг 18 фоизи оёқ-қўлларидан жароҳатлар олганини, ҳаракатланаётган вагон зинапоясидан йиқилиш (30%), вагон зинапоясига чиқиш (25%) ва тушиш (18%), темир йўлни кесиб ўтиш (18%) жараёнида содир бўлганини кўрсатди; жароҳатланиш сабаблари зинапоялар сирти силлиқлиги ва смена сўнгидаги чарчоқ (50 фоиздан) эканлиги аниқланди; поезд тузувчиларда асосан тизза бўғими (67%), тирсак ва бош (33%) соҳасидан шикастланган, ўртача, 68 фоизи, 7 кундан 1 ойгача бўлган иш кунларини йўқотган.
5. Поезд тузувчилар билан содир бўлган бахтсиз ҳодисалар биринчи ва иккинчи сменаларнинг адаптация ва учинчи даври вақтларида содир бўлган: адаптация даврида содир бўлган бахтсиз ҳодисалар поезд тузувчининг жисмоний ҳаракат сифатлари билан, сменаларнинг учинчи даврида рўй берган бахтсиз ҳодисалар, жисмоний ҳаракат ҳамда асаб – руҳий сифатлари талаб даражасида эмаслиги туфайли юзага келадиган толиқиш билан боғлиқ.
6. Махсус кийим-бош, пойабзал, тормоз бошмоғи ва бошмоқ қўйиш вилкаси оғирликлари поезд тузувчиси ҳаракат сифатлари кўрсаткичларига жиддий таъсир кўрсатишини тасдиқлади: тезлик сифатини аниқловчи 60 м га югуришда иштирокчиларни ўртача тезлиги 15,2 фоизга, тезлик ва чидамлилик сифатини аниқловчи 3000 м га югуриш тезлиги 6,1 фоизга, полга таянган ҳолда қўлларни букиб ёзишлар сони (куч тести) 17,6 фоизга, гавдани оёқ тиззаларини букмай олдинга эгилиш бурчаги (эгилувчанлик) 3,5-12,2 фоизгача, югуриб келиб ва турган жойидан узунликка сакраш (тезлик, куч, чаққонлик) мос равишда 14,8 ва 13,3 фоизга камайган; қўл ҳаракати сезгиси бўйича 21 – 23 фоиздан, объектлар орасидаги масофани чамалаш бўйича хатоликлари 1 - 4,4 фоиздан ошмайди; қўл ҳаракати ва масофаларни чамалаш сезгилари хатоликлари 20 фоиздан ортиқ бўлмаслик шарти қабул қилинди.
7. Теппинг ва асаб-руҳий сифатларини аниқлаш бўйича тестлар натижалари 5 - 18 фоиз инсонлар турли фобияларни қўзғатувчи меҳнат шароитларида фаолият юритадиган поезд тузувчи касбида ишламаслиги мақсадга мувофиқ; 41 – 59 фоиз инсонларни потенциал хавфлар мавжуд шароитларда қўрқмаслиги, уларда билим, кўникма ва тажриба етарли эмаслиги билан боғлиқ.
8. Тадқиқотлар натижалари асосида, поезд тузувчилар касбий мувофиқлигини баҳолаш услуби кўрсаткичлари сон қийматларини чегаралари танланди ва ишлаб чиқилган услубга киритилди, фойдаланиш тартиби белгиланди; ишлаб чиқилган услуб, кaсбий фaoлликни oширaди, меҳнaт хaвфсизлигини ортишини тaъминлaш, кадрлар қўнимсизлиги, кaсб кaсaлликлaри билaн бoғлиқ йўқoтишлaрни кaмaйтириш эвазига, корхона молиявий харажатларини 428 970 713 сўмга қисқартиради.

Download 389 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling