Т ошкент давлат транспорт университети талипов миразиз миркадирович
-расм. Поезд тузувчисининг гавда ҳолатлари физик модели
Download 389 Kb.
|
Талипов диссертация автореферати янги
- Bu sahifa navigatsiya:
- X, Y, Z
2-расм. Поезд тузувчисининг гавда ҳолатлари физик модели
Ишлаб чиқилган поезд тузувчисининг гавда ҳолатлари физик моделида кўрсатилган кучлар таъсирида тана мувозанатини сақлаш шартлари ёки текис ҳаракатланиш шартларини қуйидаги тенгламалар билан ифодалаш мумкин. бу ерда, физик моделдаги кучларининг X, Y, Z ўқларига проекциялари, Н; – ҳаракатлантирувчи, илашиш ва мушак кучлари, Н. Юқорида (2–расмга қаранг) келтирилган поезд тузувчисининг гавда ҳолатлари физик моделларидаги ички ва ташқи кучларни таъсирида, пиёда юриш, вагон махсус зиначаси (“подножка”си)да ҳаракатланиш, бошмоқ қўйиш, вагон нарвонидан чиқиш, ҳолатларида мувозанат сақлаши ёки текис ҳаракатланиши (8), (9), (10) тенгламалар билан ифодаланган шартларни бажарилишини талаб қилади. Поезд тузувчиси фаолияти мобайнида бажарилган «ташқи иш» (4 - формулага қаранг) тана умумий масса маркази координаталарини физик моделда кўрсатилган ташқи кучлар таъсирида ўзгариши орқали тананинг умумий энергиясини ўзгаришига сарфланади. Поезд тузувчиси юриш жараёнидаги «ташқи иш» таянч-ҳаракат аппарати мушаклари ҳосил қиладиган ички куч ва пойабзал ҳамда юза орасида пайдо бўладиган ташқи ҳаракатлантирувчи куч эвазига бажарилади. Ҳаракатлантирувчи кучининг мумкин бўлган максимал қиймати нафақат поезд тузувчиси таянч - ҳаракат аппарати мушаклари кучига, балки пойабзал таглиги ва юза орасидаги илашиш (ишқаланиш) коэффициенти μ билан тавсифланган ҳаракатлантирувчи куч ҳосил қилаётган оёқ пойабзали таглигини юза билан илашиш кучига боғлиқ. Физик жиҳатдан μ икки қаттиқ сирт орасидаги ишқаланиш коэффициентига тахминан мос келади. Табиийки, пойабзал таглиги нақшининг юза билан ўзаро таъсир майдонида содир бўладиган жараёнлар анча мураккаб. Шунинг учун илашиш коэффициентини соддалаштирилган сирпаниш ишқаланиш коэффициентига физик ўхшашлигини эътиборга олиб, пойабзални ҳаракатланаётган юзага уринма кучини қуйидаги формула ёрдамида аниқлаш мумкин: бу эрда G – поезд тузувчининг оғирлиги, Н; μ – илашиш коэффициенти; λ – поезд тузувчи вазнининг ҳаракатлантирувчи куч ҳосил қилаётган оёғига тегишли улуши. Оёқни ерга қўйиш лаҳзасида инсон гавдасини олдинга тезлатувчи, яъни ҳаракатлантирувчи куч ҳосил бўлмайди. Ҳосил бўлган илашиш кучи оёқни олдинги томонга сирпаниб кетмаслигини таъминлайди. Инсон навбатдаги қадамни қўйишда унинг тана оғирлиги таянган оёқ пойининг бош бармоғига тушади, мушакларнинг ички кучи таянч юзасига узатилиши орқали ҳамда унинг илашиш кучи билан ўзаро таъсиридан ҳосил бўлган ҳаракатлантирувчи куч гавдани олдинга ҳаракатлантиради. ҳаракатлантирувчи кучнинг ҳақиқий қиймати чегаралари Fm ва Fμ ўртасидаги нисбатга боғлиқ. Агар Fμ ≤ Fm бўлса, у ҳолда Fh = Fμ ва ушбу жараён пойабзал таглиги нақшининг тишларини деярли тўлиқ сирпаниш фазасини бошланиш чегарасида содир бўлади (3– расмга қаранг). Download 389 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling