Та оқибати ўлим бўлган; та оқибати оғир бўлган


Download 24.9 Kb.
bet3/7
Sana23.04.2023
Hajmi24.9 Kb.
#1392893
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
baxtsizxodisa

6. 2022 йил 9 феврал куни соат 09-10 лар атрофидаҚўнғирот МТУ” УК га қарашли Қўнғирот темир йўл масофаси (ПЧ-25) Раушан разъезди 16-сонли околотка йўл созловчиси Тлеуов Айбек Чимбаевич (20.09.1983 й туғилган, оилали, 4 нафар фарзанди бор, иш стажи 2002 йилдан) билан оқибати оғир бўлмаган бахтсиз ҳодиса содир бўлган. Шу куни Қўнғирот-Раушан темир йўл оралиғи 633 км ПК-8 да жойлашган пикет устунини алмаштириш мақсадида йўл бригадири С. Худияров бошчилигида 4 та йўл созловчидан иборат бригада аъзолари ишга чиқиб пикет розеткасини қўлда силжитиш вақтида А.Тлеуов ўзининг эҳтиётсизлиги натижасида чап қўлининг 4-бармоқ тирноғи эзилган. Қўнғирот темир йўл шифохонасига олиб борилган сўнг 4-бармоқ учидан тирноқ ости суягининг ярим қисми жарроҳлик йўли билан олиб ташланган (Оғир).


7. 2022 йил 16-феврал куни соат 10-30 ларда “Ўзтемирйўлмаштаъмир” УК га қарашли “Андижон механика заводи” ШК электрпайвандчиси Каримов Азимжон Шохобиддинович (1970 йил 17-феврал Андижон шаҳрида туғилган, оилали, 2 нфар фарзанди бор, маълумоти ўрта-махсус, темир йўлда иш стажи 2001 йилдан) билан оқибати оғир бўлган бахтсиз ҳодиса содир бўлган. Шу куни Механика йиғув цехи бошлиғи О.Назиров уста Ш.Максумов ва электрпайвандчи А.Ш.Каримовларга босим остидаги сиғим резервуарнини сув билан синовга тайёрлаш учун топшириқ берган. Уста Ш.Максумов электрпайвандчи А.Ш.Каримовга бажарадиган ишини тушунтириб омбордан ҳимоя каскасини ва электрод олиш учун кетган, шу вақтда А.Ш.Каримов бажарадиган ишини қайта кўриб чиқиш учун босим остидаги сиғим резервуарининг устига ҳимоя каскасиз чиққан ва ўзининг эҳтиётсизлиги туфайли тахминан 4 метр баландликдан бетон полга йиқилиб тушган, натижада чап қўли билагидан ёпиқ синиши, чап оёғи тизза пастидан синиши тан жароҳатларини олган (Оғир).


8. 2022 йил 24 феврал куни Бухоро электр таъминоти дистанциясига қарашли ЭЧК-38 бўлими электр монтёри Назаров Нодиржон Шобиддинович (1989 йил 26 ноябр куни туғилган, оилали, бир нафар фарзанди бор, темир йўлда иш стажи 2017 йилдан) билан оқибати ўлим бўлган бахтсиз ҳодиса содир бўлган.

Download 24.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling