Та оқибати ўлим бўлган; та оқибати оғир бўлган


Download 24.9 Kb.
bet5/7
Sana23.04.2023
Hajmi24.9 Kb.
#1392893
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
baxtsizxodisa

10. 2022 йил 10 март куни соат 6-30 лар атрофида “Тошкент МТУ” УКга қарашли Сергели станциясининг юк поездлари бош кондуктори Орифов Лазиз Толибжон ўғли (Жиззах вилояти Жиззах шаҳрида 1999 йил 25 декабрда туғилган, уйланмаган, маълумоти ўрта махсус, Самарқанд темир йўл транспорт касб-хунар коллежи, темир йўлдаги иш стажи 2018 йил 25 июлдан, Сергели станцияси юк поездлари бош кондуктори лавозимида 2019 йил 2 октябрдан) билан оқибати ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодиса содир бўлган.
Бахтсиз ҳодиса тафсилоти: Сергели станциясининг 2-чи йўлида турган 57-та бўш вагондан ташкил топган 2051-сонли Арис-1 (КЗХ) станциясига поездини ўз йиғмасини соат 04-00 га тайёрлаб қўйган. 2-йўлда жўнатишга тайёр турган 2051-сонли Арис-1 (КЗХ) станциясига юбориладиган поездга қўшиш учун станция бош кондуктори Л.Орифовга топшириқ берган.
Бош кондуктор Л.Орифов ва поезд кўрувчиси М.Байзаков 2-йўлда жўнатишга тайёр турган 2051-сонли поезднинг охирги бўш вагонини автоулагичларнинг ўқлари бир-бирига тўғри келтириш мақсадида автоулагичи тагига темир қозиқ (костыль) қўйишган вақтда тайёр турган поезднинг бўш вагонлар орқага ҳаракатга келган ва шунинг оқибатида автоулагични тўғрилаётган станция бош кондуктори Орифов Лазиз Толибжон ўғли автоулагич улаш мосламаси орасида қисилиб қолиши натижасида воқеа жойида вафот этган (Ўлим).


11.) 2022 йил 20 март куни “Тошкент МТУ” УКсига қарашли Тошкент станциясининг поезд тузувчиси Кузенбаев Мухтар Тохтибаевич (1969 йил 09 июл куни туғилган, оилали уч нафар фарзанди бор, темир йўлда иш стажи 2019 йилдан) билан оқибати оғир бахтсиз ҳодиса содир бўлган.
Бахтсиз ҳодиса тафсилоти: машинист К.Медетов бошчилигида 2712-сонли ТЭМ-2 русумли манёвр тепловози “Терминал Сервис Инвест Гроуп” ЯТТ темир йўл шаҳобчасидан 14 та юк вагонини олиб Тошкент станциясининг 20-сонли темир йўлига вагонларни тақсимлаш учун ташлаётган вақтида (20-йўлда 5 та вагон бўлган) поезд тузувчиси М.Т. Кузенбаев 94280393-сонли вагон тагидан тормоз бошмоғини дастагидан ушламай вагонинг ғилдираги билан туташувчи қисмидан (головка тормозного башмака) ушлаб қолмоқчи бўлганида унинг чап қўлининг II, III ва IV бармоқлари вагоннинг ғилдираги билан туташувчи қисмида қисилиб қолиши натижасида тан жароҳати олган, жабрланувчининг чап қўлининг II, III ва IV бармоқлари жарроҳлик йўли билан ампутация қилинган. (Оғир).

Download 24.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling