Та оқибати ўлим бўлган; та оқибати оғир бўлган


йил 27-январ куни “Қўнғирот МТУ”УК га


Download 24.9 Kb.
bet2/7
Sana23.04.2023
Hajmi24.9 Kb.
#1392893
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
baxtsizxodisa

3. 2022 йил 27-январ куни “Қўнғирот МТУ”УК га қарашли Урганч локомотив депоси (ТЧ-10) машинист ёрдамчиси Рузметов Жамолиддин Базарович (1990 йил 04 декабр Хоразм вилояти, Урганч туманида туғилган, уйланмаган, маълумоти ўрта-махсус, темир йўлда иш стажи 2018 йилдан, тепловоз машинисти ёрдамчиси лавозимида 2021 йил 1-июндан) билан оқибати оғир бўлган бахтсиз ҳодиса содир бўлган. Шу куни машинист Р.Р.Курамбаев ва машинист ёрдамчиси Ж.Б.Рузметовлар тунги соат 03-35 лар атрофида 3002 сонли юк поезди билан 2ТЭ10М русумли 3661 сонли тепловозда Яхшилик станциясидан жўнаб кетишган. Ҳаракат давомида Даутепа-Турон станция оралиғи 4278 км да тепловознинг “Б” секциясидаги машина бўлимининг дизел қисмида қисқа туташув натижасида ёнғин содир бўлган ва оқибатда машинист ёрдамчиси Ж.Б.Рўзметов ёнғин ўчириш жараёнида чап оёғи сон қисми, 2 қўл кафт қисмидан куйиш тан жароҳатини олган (Оғир).


4. 2022 йил 3-феврал куни соат 22-10 да Йўл хўжалиги бошқармасига қарашли 17-сонли Йўл машина станцияси (ПМС-17) йўл таъмирловчиси Ёриев Миржалол Абдунабиевич (1988 йил 12-декабрда Самарқанд вилояти Пахтачи туманида туғилган, маълумоти ўрта-махсус, оилали, 2 нафар фарзанди бор, иш стажи 2019 йилдан) билан оғир бахтсиз ҳодиса бўлган. Шу куни ПМС-17 ишлаб чиқариш базасидан Навои вилояти, Конимех тумани Амонтайтау станциясига ишчиларни яшаш вагонини иситиш учун ҳайдовчи Азиз Каримов бошқарувидаги “HOWO” русумли давлат рақами 80 365 GAA бўлган автомашинада кўмир ва ўтинлик олиб келган. Йўл таъмирловчиси М.Ёриев автомашинани устига белгиланмаган жойдан, яъни зинапоя ўрнатилмаган жойдан чиқишга ҳаракат қилаётганда ўзини гавдасини нотўғри ташлаши оқибатида ерга йиқилган ва натижада ўнг болдир суягининг ўрта пастки учлигидан ёпиқ синиши ташҳиси қўйилган (Оғир).


5. 2022 йил 5-феврал куни соат 10-40 лар атрофида Қоровулбозор темир йўл станцияси вагонларни буғлаб-ювувчиси Рахматов Тошмурот Ҳикматович (23.04.1973 йил Бухоро вилояти Когон шаҳрида туғилган, оилали, 1 нафар фарзанди бор, иш стажи 1993 йилдан) билан оқибати ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодиса содир бўлган. Шу куни бригадир томонидан эрталаб соат 8-00 да Қоровулбозор бекати вагонларни буғлаб-ювиш цехи смена ишчи ходимларини меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича жорий йўриқномадан ўтказган ва кунлик топшириқ берилган. Рахматов Тошмурот билан биргаликда вагонларни ювиш учун Анорметов Икромларга бириктирилган, №73720062 рақамли цистернани ювиш жараёнида Анорметовнинг айтишига кўра цистерна ичидан тақиллаган овоз эшитилган. Анорметов бу ҳолатни шерикларига хабар берганда Т. Рахматов тойиб йиқилиб кетганлиги ва натижада бош қисмидан оғир тан жароҳат олганлиги маълум бўлган. Тез ёрдам билан келган шифокорланинг хулосасига кўра Т.Рахматов воқеа жойида вафот этганлиги аниқланган (Ўлим)

Download 24.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling