Та оқибати ўлим бўлган; та оқибати оғир бўлган


Download 24.9 Kb.
bet4/7
Sana23.04.2023
Hajmi24.9 Kb.
#1392893
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
baxtsizxodisa

Бахтсиз ҳодиса тафсилоти: 2022 йил 24 феврал куни наряд берувчи А.Митанов томонидан берилган 73-сонли Наряд ижозат асосида иш боши Б.Сатторов 4-мал.гр., бригада аъзолари Н.Назаров 4-мал.гр. ва Ф.Орзиев 3-мал. гр. “1-сонлиэлектромонтаж поезд” УК ишчи-ҳодимлари хавфсизлиги таъминлаш учун, Қизил-тепа бекати тоқ томонида 2-электрлаштирилаётган йўлда ишлаши учун иш жойини тайёрлаб бериш жараёнида электромонтёр Н.Назаров 4-мал.гр (наведённое напряжения) кучланишга тушиши оқибатида электр токидан жарохат олган ва унга биринчи ёрдам кўрсатилиб Навоий вилояти Қизил-тепа тумани тиббиёт бирлашмасига олиб келинган ва шифохонада вафот этган (Ўлим).


9. 2022 йил 25 феврал куни Йўл хўжалиги бошқармасига қарашли 17-сонли йўл машина станцияси (ПМС-17) йўл таъмирловчиси Тойиров Акмалжон Рамазонович (Бухоро вилояти, Қоракўл туманида 1980 йил 17 ноябрда туғилган, маълумоти ўрта махсус, оилали 3 нафар фарзанди бор, корхонада иш стажи 2009 йил 1 июлдан) билан оқибати оғир бўлган бахстиз ходиса содир бўлган.
Бахтсиз ҳодиса тафсилоти: 2022 йил 25 феврал куни Ғиждувон ЭИЗ (эркин иқтисодий зонаси) га борадиган шаҳобча темир йўлининг 25 кмда йўл ётқизиш жараёнида релс-шпал панжарасини ётқизиш поездидаги УСО (универсальное съемное оборудование) платформасига ортилган занжир билан маҳкамланган эски Р-65 маркали релс-шпал панжара звеносини тортиш вақтида йўл таъмирловчи А.Тойиров УСО платформа устига чиқиб 7-пакет ўрта порталидаги занжирни ечаётган вақтда тахминан соат 16-30 лар атрофида УСО (универсальное съемное оборудование) платформасига У-25/9-18 русумли завод рақами 712-бўлган йўл қўювчи кран келиб уланган. Улашиш вақтида вагонларнинг енгил силкиниш содир бўлган. Натижада 7-пакет ўрта порталидаги занжирни ечаётган вақтида унинг боши релс-шпал панжарасининг темир бетон шпали ва УСО (универсальное съемное оборудование) платформасининг портали орасида қисилиб қолади, бунинг натижасида бошининг чап томонидан тан жароҳатини олади (ҳимоя каскаси бўлмаганлиги сабабли). (Оғир).

Download 24.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling