Табиат компонентларининг экологик ҳолати ва уларни эксперт баҳолаш
Download 108 Kb.
|
1363953474 42778
Ер ости бойликлари
Ер ости бойликлари табиий муҳит тизимининг ер қаъри билан энг яқин боғланган элементи бўлиб, улар жонсиз табиат ресурслари ҳисобланади. Улардан конструкцион ва бошқа материаллар, кимёвий қўшилмалар, ўғитлар ва бошқаларни ишлаб чиқаришда кенг миқёсларда фойдаланилади. Ўзбекистоннинг ер ости бойликлари ғоят хилма-хил, заҳиралари эса кўп бўлиб, улар 100га яқин минерал хомашё турларини, 2,7 мингдан зиёд турли фойдали қазилма конларини ўз ичига олади. Республика асил, рангли, камёб, радиоактив, қора металлар, тоғ-руда, тоғ-кимё, ёқилғи-энергетика хомашёлари, қурилиш материаллари, чучук ва минерал, термал сув ресурсларига бой. 900дан ортиқ кон қидириб топилган бўлиб, уларнинг тасдиқланган заҳиралари 970 миллиард АҚШ долларини, мамлакатнинг умумий минерал-хомашё потенциали эса 3,3 триллион АҚШ долларини ташкил этади. Ҳар йили республика конларидан 4,3 миллиард долларлик миқдорда фойдали қазилмалар қазиб олинмоқда, улар ёнига ҳар йили 9,1 миллиард долларлик янги заҳиралар қўшилмоқда. Республикада 142 нефтъ, газ, кондепсат, 6та кўмир, 34 та асил металлар, 7 та қора металл, 54та рангли ва камёб металл, 49та тоғ-руда, 19та ярқирама рангдор тошлар, 37та тоғ-кимё, 372та қурилиш материаллари конлари, 172та ер ости сувлари манбалари бор. Уларни ўзлаштириш асосида 500дан кўпроқ газ-нефтъ конлари, шахталар, руда конлари, каръерлар ва очиқ конлар, 300га яқин минерал сув қуядиган завод ва цехлар ишлаб турибди. Улар қаторида Олмалиқ ва Навоий тоғ металлургия, Ангрен ва Шарғун кўмир конлари, Газли ва Шўртан газ конлари, Муборак газни қайта ишлаш заводи, Шўртан газ-кимё комбинати, Оҳангарон ва Навоий цемент комбинатлари, /азалкент ва Олмалиқ тош тарошлик комбинатлари каби йирик корхоналар бор. Шу билан бир қаторда ер ости бойликларини қазиб олиш билан боғлиқ корхоналар табиий муҳитда мувозанатни бузувчи ва емирувчи, ифлослантирувчи таъсир кўрсатадиган юқори экологик хавф хатар манбалари эканлигини ҳам экологик экспертиза назоратида ҳар томонлама ҳисобга олиш лозим. Айниқса табиий ландшафтга ва атроф муҳитга фойдали қазилмаларни очиқ усулда қазиб олиш катта зарар етказади. Бундай жойларда табиий ландшафт йўқ қилинади, кўплаб чуқур каръерлар пайдо бўлади, катта миқдордаги фойдасиз ва заҳарли, ифлослантирувчи чиқитлар тўпланади, атроф муҳит ифлосланади ва бошқа салбий оқибатлар содир бўлади. Шу сабабдан минерал-хомашё ресурсларидан, хомашё ва чиқитлардан комплекс ва тўлиқ фойдаланишга, шунингдек камёб материаллардан қайта фойдаланишга ўтишга йўналтирилиши лозим. Эскирган ускуналарни алмаштириш, янги техника ва технологияларни жорий этиш, чиқиндиларни қайта ишлаш, бузилган ерларни рекулътивация қилиш экологик экспертиза назоратида марказий ўринни эгаллаши лозим. Download 108 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling