Табиат компонентларининг экологик ҳолати ва уларни эксперт баҳолаш
Биологик ресурслар ва биохилма-хиллик
Download 108 Kb.
|
1363953474 42778
Биологик ресурслар ва биохилма-хиллик
Биологик ресурслардан зарар етказмай фойдаланиш ва биохилма-хилликни сақлаш экологик экспертизанинг асосий мақсадларидан биридир. Бу муаммо ечими мамлакатда мустаҳкам экологик барқарорлик ва табиат тизимини қўллаб қувватлашга ва биологик хилма-хиллигини сақлаб қолишга хизмат қилади. Биологик ресурслар жонли табиат ресурслари бўлиб, ўсимликлар, хайвонат олами ва микроорганизмлардан ташкил топади ва улар табиий муҳитнинг барча қисимларида-ер, сув ва ҳавода мавжуддир. Биологик ресурслар комплекс ресурслар бўлиб, табиатда модда ва энергиянинг биологик айланишини, атроф муҳит структураси биологик айланишини, атроф муҳит структураси мувозанати барқарорлигини таъминлайди ёки яхшилайди. Шу сабабдан улардан фойдаланиш доимий равишда ресурсларни кўпайтиришга қаратилиши керак. Бунинг учун биологик ресурсларни тайёрлаш хажми уларнинг йиллик кўпайиши хажмидан ошиб кетмаслиги, фойдаланишнинг характери ва структураси эса биологик махсулдорликни оширишга, биологик модда алмашинувини оптималлаштиришга йўналтирилиши лозим. Табиий ва ижтимоий-иқтисодий тизимлар доирасида биологик ресурслар ҳудудлар биоэкологик инфраструктурасининг асосий элементи ҳисобланади. Улар табиат муҳофазаси, аҳолини соғломлаштиришда катта аҳамиятга эга. Биологик ресурслар озиқ-овқат, ёқилғи, турли маҳсулотларни тайёрлаш учун органик хомашё манбаидир. Булар эса биологик ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва уларни муҳофазалашнинг аҳамиятини янада оширади. Ўзбекистоннинг био хилма-хиллиги 27000 га яқин турни ташкил этади. Шундан 15000 турдан ортиқроғини хайвонлар, 11000га яқин турларини ўсимликлар, қўзиқоринлар, сув ўтлари ташкил этади.1 Флора ва фаунанинг таркиби ва уларнинг экологик яшаш шароитлари фарқларига кўра Ўзбекистон ҳудудида қуйидаги 5та биогеографик зона ажратилган: 1) текислик чўл экотизимлари; 2) тоғолди чала чўл ва даштлар; 3) дарё ва қирғоқбўйи экотизимлари; 4) нам ҳудудлар ва дельталар экотизимлари; 5) тоғ экотизимлари. Ўзбекистоннинг флора ва фаунаси турларининг хилма-хиллиги ва уларнинг кўп-озлиги яшаш муҳитининг холатига бевосита боғлиқдир. Кўп йиллар мобайнида биологик ресурслардан тўхтовсиз фойдаланиш уларнинг ўз-ўзини тиклаш имкониятларидан анча юқори бўлди. Бу эса ўз навбатида флора ва фаунанинг яшаш муҳитининг ёмонлашувига, умумий сони ва турлари таркибининг камайиб кетишига, биогеоценознинг кучли деградациясига олиб келди. Янги ерларнинг ўзлаштирилиши табиий ландшафтларнинг маданий ландшафтларга айлантирилиши, дарё сув оқимларини тартибга солиш тўғон, сув омборлари, каналлар қурилиши, тўқайларнинг қуритилиши, тоғлардаги арчаларнинг кесиб юборилиши, тоғ-кон саноатининг ривожланиши табиий экотизимга жиддий таъсир кўрсатди, яшаш ареалларининг кескин қисқаришига олиб келди. Оқибатда ўсимлик турларининг 10-12%, хайвонот оламининг кўплаб турлари муҳофазага муҳтож бўлиб қолди. Айни вақтда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар мамлакат жами майдонининг атиги 2%ни эгаллайди. Бу эса ландшафт ва биологик хилма-хилликни муҳофаза қилишни таъминлай олмайди. Биологик ресурслардан зарар етказмасдан фойдаланиш ва био хилма-хилликни сақлаш мақсадларида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш зарур: а) чўлга айланаётган ерларда, тоғларда агроўрмон ва тоғ мелиорацияси ишларини амалга ошириш; б) алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудудлар майдонини кенгайтириш (энг камида мамлакат ҳудудининг 10% гача) ва структурасини барча экотизимларни қамраб олиш асосида такомиллаштириш; в) флора ва фауна турлари ва заҳиралари, улардан фойдаланиш, муҳофазалаш устидан экологик экспертиза назоратини кучайтириш ва бошқалар. Download 108 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling