Табиат ва инсон ўртасидаги муносабатлар


Download 108.5 Kb.
bet3/7
Sana05.01.2023
Hajmi108.5 Kb.
#1079157
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
tabiat va inson

Ахоли сони. Фан-техника инқилоби саноати, қишлоқ хўжалиги ва медицинадаги барча ютуқлар мажмуидан иборат эканлиги сабабли «демократик портлатишни» вужудга келтирди. Натижада ҳозирги вақтда аҳолининг йиллик ўсиш суръати 2% дан ёки 90 мин. кишидан ортиб кетди.
1974-йил Ер юзи аҳолиси ҳар минутда 150 кишига ёки суткасига 216 минг кишига кўпайган. БМТ мутахассисларининг сўнгги маълумотларга кўра шу вақтда жаҳон аҳолисининг сони 6,3-6,5 млрд. атрофида (28-расм).
Ҳозирги фан-техника тараққиётининг табиатга таъсир етиш йўллари ва шакллари ниҳоятда кўп. Бу таъсир натижасида табиатдаги миқдор ўзгаришларигина эмас, балки сифат ўзгаришлари ҳам содир бўлмоқда. Фан-техника инқилобининг табиатга таъсиридаги энг муҳим асосий тенденциялари қуйидагилардан иборат:
Табиий захираларни истеъмол қилиш ҳажми аҳоли сонининг ортишига қараб ортиб бормоқда. Масалан, 1970 йил табиий бойликларни жон бошига истеъмол қилиш 1940 йилга нисбатан 2,5 баробар ортди. 2000- йилда эса киши бошига 35-40 тоннага етди. Ҳозирги вақтда инсониятнинг хўжалик эҳтиёжлари учун йилига дарёлар сувининг тахминан 13% идан фойланилади.
Фан-техника ривожи табиий захиралардан оқилона фойдаланиш ва атроф-муҳитни яхшилаш бўйича инсоният учун катта имконият туғдирди. Лекин бир вақтнинг ўзида табиий муҳитнинг анча ифлосланиши ва ёмонлашувига ҳам олиб келди. Табиатга зарарли моддалар ва бирикмаларнинг чиқариб ташланишидан ҳаво, тупроқ ва сувнинг физик, химик ва биологик хусусиятлари ўзгарди. Бу ҳол табиийки, келажакда ўсимликлар, ҳайвонлар ва одам ҳаётига салбий таъсир кўрсатади.
Саноат. Олимларнинг энергиядан фойдаланиш суръатлари ҳақидаги ҳисоби бўйича, инсон оловдан фойдаланган даврда бир кунда бир кишининг энергия истеъмол қилиши 5 ккал га, ўрта асрларда жон бошига энергия истеъмол қилиш 12 минг ккал га тенг эди. Ёқилғи сифатида тошкўмир қўллангандан кейин эса 26000 ккал ни ташкил этди.
Ҳозирги вақтда саноати ривожланган мамлакатларда жон бошига сарфланадиган энергия 200 минг ккал дан ошиб кетди.
Ҳозирга қадар инсоният энергиянинг асосий қисмини минерал ёқилғилардан, яъни нефть, кўмир ва газдан олади. 1960 йил бу ёқилғилар ҳиссасига дунёда ишлаб чиқариладиган энергиянинг 81-82% и тўғри келган. Кейинги йилларда гидроэнергия, атом энергияси, водород энергияси каби манбалардан кенг фойдаланилмоқда.

Download 108.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling