Табиат ва инсон ўртасидаги муносабатлар
Download 108.5 Kb.
|
tabiat va inson
Маданий эстетик йўналиш. Гўзал табиатнинг зилол сувлари, шифобахш сойлари, мусаффо ҳавоси, ям-яшил водийлари қорли чўққилари, ўрмонлар билан қопланган тоғлари, серунум тупроқлари, майсазорлар кимларни мафтун қилмайди? Турон заминининг ана шундай ҳушманзара, оромбаҳш табиатни сақлаб қолиш учун жилға ва сой сувларининг ифлосланиши, қуриб қолиши, тоғ ва тешиклардаги яшил ўсимликларнинг нест нобуд бўлишига йўл қўймаслик керак. Шундагина Она Ватанимиз табиати гўзаллашиб, ҳушманзара жойларимиз кўпайиб боради. Бу эса кишиларнинг маданий ҳордиқ чиқариши, эстетик завқ олишлари учун муҳим омил бўлиб, олим, шоир, ёзувчи, рассом, бастакорларга илҳом беради, уларни янги-янги ижодларга чорлайди. Табиат қанчалик соф, гўзал ҳушманзара бўлса, кишилар шунчалик эстетик завқланиб, яхши дам оладилар ва ишлари унумли бўлади.
Ватанимиз табиатининг қонуниятларини яхши тушуниш, унга нисбатан тўғри муносабатда бўлиш учун, энг аввало, табиатни севиш керак. Шу туфайли буюк олимларда фан-техника соҳасидаги янги ғоялар гўзал, ҳушманзара табиат қучоғида вужудга келади. Буни буюк францус олими Ж.Кюрининг қуйидаги гаплари исботлайди: «Мен кечалари ҳушманзара ўрмонлар мямга кириб, мириқиб дам олсам, эстетик завқлансам, эртаси куни миям янги ғоялар билан тўлар эди» деган. Дархақиқат, ҳушманзара водий, тоғлар, ўрмонли ерлар фақат ёзувчи, олим, рассом, бастакоргагина илҳом бағишлаб қолмасдан ҳар қандай кишининг руҳини тетик қилади, эстетик завқ беради, кўнглини ҳушнуд этади. Буюк А.Навоий ва З.М.Бобурлар ҳам ўзларининг кўп асарларини табиатан таъсирланиб ёзганлар. Она Ватаннинг гўзал табиатини севиш, эъзозлаш ва ундан халқ манфаати йўлида унумли фойдаланиш мавзулари ёзувчи ва шоирлар ижодида катта ўрин олади. КА.Навоий, Абай, Махматқул, Ҳ.Олимжон, Ойбек, Ғ.Ғулом, Ўйғун, Миртемир, Турсунзода ва бошқалар гўзал табиатдан эстетик завқ олиб, уни мадҳ этдилар. Хусусан, Ҳ.Олимжон ўзининг «Ўлка», «Бахтлар водийси», «Ўрик гуллаганда», «Ўзбекистон» каби қатор асарларини табиатдан завқланиб яратган. Табиат ва унинг кўркам манзаралари рассомлар учун доимо илҳом манбаи бўлиб келган. Қадимий полеотит даврида яратилган энг биринчи санъат асари ҳам ғояларга солинган ҳайвон расмларидир. Шу боисдан бўлса керак, жаҳон санъат асарлари ичида жуда катта ўринни пейзаж жанри, табиат манзараси таъсирланган суръатлар эгаллайди. Табиат гўзалликларидан завқланиб асарлар яратган ўрта аср классик рассоми К.Бекзод, ўзбек рассомлари Қ.Тансиқбоев, Н.Қозибоев, Р.Ахмедов, З.Иноғомов, Н.Г.Карахан, Р.Темиров, машҳур рус рассомридан Л.И.Шишкин, И.И.Левитан, А.Куинжи. Айвазовский, Н.Кримов, М.Лишков, М.Сарян ва бошқаларнинг расмлари мисол бўлади. Ўрта Осиёнинг гўзал табиатни тараннум этувчи санъат асарлари ичида Қ.Тансиқбоевнинг «Ўзбой ўзанида», «Қишлоқ», «Тоғ» манзаралари, Караханнинг «Олтин куз» каби суратлари алоҳида ўрин тутади. Гўзал табиат манзараларини мусиқада буюк рус композитори Р.И.Чайковский ўзининг «Йил фасллари» деб аталган фортепяно учун пъесаси, машҳур Бетховен «Ой» сонатаси, Штраус эса «Ўрмон валси» да гўзал тараннум этганлар. Ўз асарларида табиат манзарасини мадҳ этган композиторлардар А.Бородин, М.Глинка, А.Глазунов, Курман-Кози, Д. Шестакович, С.Рахманинов, С.Ғаниев,Р.Глиер, С.Туликов, Ю.Ражабий, Т.Жалилов, М.Ашрафий, М.Бурхонов ва бошқаларнинг номларини ҳурмат билан тилга олиш мумкин. Ер шарида, жумладан, Ватанимизда, саноат ва қишлоқ хўжалигининг жадал суръатлар билан ривожланиши натижасида табиатнинг дастлабки ҳолати тез ўзгариб, маданий ландшафт майдони кенгайиб бормоқда. Ўзбекистонда вужудга келтиралиётган маданий ландшафтнинг эстетик жиҳатдан пухта, режали, чиройли, кўркам бўлишига эришиш керак. Эстетик жиҳатдан мукаммал бўлган маданий ландшафтни Шредер номидаги Ўзбекистон боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти мисолида кўриш мумкин. Унга қарашли ерларда далалар яхши режалаштирилган, ниҳоллар тўғри чизиқ бўйлаб, лента ҳосил қилиб экилган, тупроқ бегона ўтлардан яхши тозаланган, касалланган дарахтлар олиб ташланган, қисқаси, институт ҳудуди эстетик жиҳатдан жуда ҳам пухта ташкил этилган. Жумладан, Ўзбекистоннинг маданий ландшафтлари ичида йўл, сув омборлари ва суғориш шаҳобчаларини қуриш, тезкорлик билан олиб борилмоқда. Аммо қурилаётган йўллар, ирригация шаҳобчалари ва сув омборларининг ҳаммаси хам эстетик жиҳатдан мукаммал деб бўлмайди. Агар ўша иншоотлар атрофига эстетик дид билан дарахтлар экилиб, яшил белбоғлар ташкил этилса, санитария жиҳатдан тоза сақланса, Ўзбекистон табиати гўзаллашиб, кўркамлаша боради. Катта тракт ҳисобланган Тошкент-Олмата, Тошкент-Самарқанд-Термиз автомобил йўлларини мисолга олайлик. Агар ўша йўлларнинг ҳар икки томонига чиройли қилиб дарахтлар экилиб, яшил ўрмон чизиғи ҳосил этилса, биринчидан, қишда йўлни қор босиб қолишдан сақласа, иккинчидан, йўл атрофининг манзараси жуда ҳам кўркам бўлади. Бу эса йўловчилар, ҳайдовчилар кайфиятига ижобий таъсир этади, уларга эстетик завқ беради. Ўзбекистон ҳудудида ҳар йили кўплаб канал, ариқ ва зовурлар қазилади. Бироқ бу иншоотлар чеккаларига дарахтлар экиб, яшил дарахтзорлар ҳосил қилишга етарлича аҳамият берилмайди. Агар бундай иншоотлар билан бирга уларнинг атрофларига дарахтлар экилса, табиат яшил ўсимликлар билан янада бойитилади, кўркам оромбаҳш жойлар кўпая боради. Буни катта Фарғона канали мисолида кўриш мумкин. Тоғ-кон саноатининг ўсиши Ўзбекистонда ўсимликлар майдонининг қитсқариб кетишига сабаб бўлмоқда. Олмалиқ-Ангрен саноат марказида бир неча юз гектар ер карер ва чиқиндилар тагида қолиб, кўримсиз жойлар вужудга келди. Албатта, бундай ҳолат ишчи ва ҳизматчилар кайфиятига салбий таъсир этади. Агар шу жойлар бир оз текисланиб, устига тупроқ тўкилиб, чуқурроқ ерига сув тўлдирилиб, атрофига зинапоясимон қилиб ҳар хил дарахтлар экилса, бу жойлар 2-3 йилдан кейин кончиларнинг эстетик шавқ ва завқ оладиган кўркам манзарали ҳиёбон, дам олиш ҳудудларига айланган бўлар эди. Табиат инсон ҳаёти учун энг моддий ва битмас-туганмас гўзаллик манбаидир. Табиат инсоннинг синалган дўсти бўлиб, уни тарбиялайди, янги ижодий меҳнатга индайди, унга эстетик завқ беради, унинг онаси, Ватани ҳисобланади. Шундай экан, биз табиатни эъзозлаймиз, уни бойитишимиз, баъзи бир табиий захираларни қайта тиклаб, табиатни янада кўркам бўлиши учун курашишимиз, табиатни муҳофаза қилишимиз керак. Келажак авлодга бой, гўзал, манзарали тоғ-адирлар, тоза сувли дарё, кўл, булоқлар, мусаффо ҳаво ва унумдор тупроқли табиатни қолдиришимиз керак. Илмий-техник инқилоб тушунчасининг кенгайиши билан табиат муҳофазаси тушунчаси янги мазмун олди. Эндиликда табиий захираларга талабкескин ўсди, интенсив хўжалик оборотига океан, денгиз ва қуруқликнинг катта-катта майдонлари киритилмоқда. У ёки табиий –ҳудудий мажмуаларга инсон таъсирининг оқибатлари фақат улар атрофидаги геосистемалардагина эмас, балки бутун географик муҳитларда сезилмоқда. Шу сабабли ишлаб чиқаришдан айрим табиий биоценоз-экосистемалар, ресурслар, катта майдонларни чиқариб олиш ва дорихона деб эълон қилиш йўли билан табиат муҳофазаси борасида ҳудудий ва глобал муаммоларни ҳал этишга ўтилди. Бундай вазифаларнинг бирига, масалан,табиий муҳитни ифлосланишидан муҳофаза қилиш масаласи киради. Айрим ҳудуд ҳамда гографик муҳитнинг ифлосланиши экологик шароитнинг бузилишига олиб келади. Қўриқланаётган жойларда режим нисбийлашиб боради, кўпинча ҳудудий ва глобал антропоген таъсирлар қўриқхоналардаги ҳайвон, ўсимликларнинг табиий шароитини ва улардаги табиий жараёнларнинг боришини бузади. Масалан, Оролнинг қуриб бориши Оролбўйи ландшафтларини бузиб юборди. Табиатни муҳофаза қилишнинг дорихона системаси хўжалик ҳисобида турган табиий захираларнинг тикланиш ва кўпайишини таъминлай олмайди, яъни иқтисоднинг ривожланишига жавоб бера олмайди. Шунинг учун ҳам ҳозирги вақтда табиат захираларидан оқилона фойдаланиб, уни муҳофаза қилиш биринчи навбатдаги вазифа бўлиб қолди. Табиат муҳофазаси иқтисоднинг зарурий таркибий қисми ва уни ривожлантириш шартларидан биридир. Хўжаликнинг иқтисодий масалалари табиат муҳофазасида бирламчи роль ўйнайди. Download 108.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling