Табиат ва инсон ўртасидаги муносабатлар
Ижтимоий-сиёсий йўналишлар
Download 108.5 Kb.
|
tabiat va inson
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хўжалик-итқтисодий йўналиш.
- Тарбиявий йўналиш
Ижтимоий-сиёсий йўналишлар. Одамлар ишлаб чиқариш жараёнида табиат билан доим муносабатда бўлади. Она заминимиз бойликларининг талон-тарож қилиниши, табиат ва жамият ўртасидаги инқирознинг чуқурлашуви йилдан-йилга яққол намоён бўлди.
Табиатни муҳофаза қилиш дунёнинг кўп жойларида ижтимоий муносабатларнинг ўзгаришига олиб келди. Табиатни муҳофаза қилишнинг зарурий чораси сифатида техника тараққиёти, саноатнинг ривожланиши, аҳолининг ўсишини экологик режаларда олиб бориш керак. Хўжалик-итқтисодий йўналиш. Ижтимоий ва ишлаб чиқариш муносабатларининг ривожланиш босқичларида табиат муҳофазасининг вазифа ва мақсадлари ўзига хос хусусиятига эга. Кўпчилик географик ҳудудлар табиати ўзини ўзи тиклаш қобилиятини йўқотди. Табиатшунос олимлар, табиат муҳофазасининг асосий йўли деб хўжаликда ишлатилишидан иложи борича ўзгартирилмаган ландшафтлар ва бошқа табиий объектларни сақлаш деб биладилар. Бу хатодир. Табиий захираларга талаб кескин ўсди, интенсив хўжалик оборотига океан, денгиз ва қуруқликнинг катта-катта майдонлари киритилмоқда. Табиий экосестемаларга инсон таъсирининг оқибатлари фақат улар атрофидаги геосистемалардагина эмас, балки бутун географик муҳитларда сезилмоқда. Шу сабабли ишлаб чиқариш доирасидан катта майдонларни чиқариб олиш ва қўриқланаётган жой деб эълон қилиш фойдали бўлмоқда. Айрим ҳудудлар ҳамда географик муҳитнинг ифлосланиши экологик шароитнинг бузилишига олиб келади. Қўриқланаётган ҳудудларда режим нисбийлашиб боради, улардаги табиий жараёнлар бузилади. Масалан, Аму ва Сирдарё сувларининг Оролга етиб бормаслигидан сув сатҳи 20 м га пасайди. Орол бўйи қуриди, суви шўрланди (50 /l), ўсимлик ва ҳайвонлар йўқолди. Экологик ҳолат тобора ёмонлашди. Атроф-муҳитни тоза сақламасдан туриб, инсон ҳаёти учун оптимал экологик шароит яратиш табиат муҳофазасининг энг долзарб масаласидан биридир. Табиатни ўзгартиришнинг ҳар қандай лойиҳаси ва унга ҳар қандай лойиҳаси ва унга ҳар қандай таъсир кўрсатишдан олдин инсон экологияси нуқтаи назаридан баҳоланиши шарт. Тарбиявий йўналиш - табиатни муҳофаза қилишда катта ўрин тутиши керак. Кишиларни теварак-атрофдаги оламни эҳтиёт қилишда ўргатиш зарурдир. Ҳақиқатдан, киши табиат билан бевосита муносабатда бўлганда олижаноб ва хушфеъл бўлиб боради. Барча тирик мавжудотларга, дарё сувларининг бетўхтов ўқиб туришига, табиатдаги барча ажойиботларга маҳлиё бўлиш, уларни севиш ва эҳтиёт қилиш ёш авлоднинг энг яхши ҳислати бўлмоғи керак. Бунинг учун ёш авлодни ватанпарварлик ҳисси билан улғайтириш, табиатга муҳаббат уйғотиш лозим. Download 108.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling