Суғориладиган ерлар иқтисодий жиҳатдан энг самарали. - Суғориладиган ерлар иқтисодий жиҳатдан энг самарали эканлиги барчага аён. Бироқ, суғорма ерлардан олинадиган ялпи маҳсулот миқдори ва уларнинг таннархи турли воҳаларда турлича, бошқача айтганда иқтисодий самара бир-биридан кескин фарқ қилади. Бу ҳолатни таҳлил қилиш натижаларига кўра ҳамма гап ернинг мелиоратив ҳолатида эканлиги маълум бўлди. Дарвоқе, иқтисодий самара устун бўлган воҳаларда тупроқмелиоратив шароит экинларнинг ўсиши учун қулайлиги билан тавсифланади ва аксинча. Мелиоратив шароит оғир бўлган вилоятларда сувдан фойдаланиш ҳам издан чиққан, яъни гектар ҳисобига сарф қилинадиган сув миқдори катталиги билан ажралиб туради.
Назорат саволлари. - 1.Табиатдан фойдаланишда қандай қонуниятларни ҳисобга олиш керак бўлади?
- 2.Табиатдан фойдаланишда қандай геоэкологик принципларга амал қилиш керак?
- 3.Табиий ресурслардан фойдаланишнинг устувор йўналишларига қандай йўналишлар киради?
Do'stlaringiz bilan baham: |