Тупроқ ва ўсимлик қоплами. - Тупроқлар. Уларнинг гумус миқдори, туз мароми, физик хусусиятлари ерда маҳсулдорлик, туз тўпланиши (ёки ювилиши) грунт сувларнинг тик ёки ётиқ ҳаракатини белгилайди. Тупроқнинг ўзини-ўзи тозалаш хусусияти унинг механик таркиби, релъэф хусусияти, ёғин-сочин ва бошқа омиллар билан белгиланади.
- Ўсимлик қоплами – ҳудудда эрозия, дефляция, атроф табиий муҳитнинг ифлосланиши, турли табиий (биогеокимёвий) жараёнларнинг динамикаси, табиатда модда алмашинуви каби ҳодисаларнинг юз беришига таъсир этади.
Иқлим омили. - Атроф табиий муҳитни ифлослантиришда атмосфера стратификатсиясининг ҳолати, турли тезлик ва йўналишдаги шамолларнинг мавжудлиги, ботиқ ҳудудларда ҳаво массаларининг берк циркуляцияси, ултрабинафша нурларнинг интенцивлиги ва момақалдироқли кунларнинг миқдори (момақалдироқлар техноген маҳсулотларнинг ачиши натижасида ҳавонинг ифлосланишини тозалайди ва ёғин билан бирга атмосферадан чиқиб кетишини таъминлайди); ёғин-сочиннинг давомийлиги ва зичлиги, туманли кунларнинг миқдори ва атмосферани ифлослантирувчи ёки тозаловчи бошқа омиллар ҳақида тўла маълумотларга эга бўлиш лозим.
Инсон меҳнат фаолиятининг экологик жиҳатдан тозалик принципи. - Бу принцип ишлаб чиқариш жараёнида ва кундалик турмушда вужудга келаётган турли қаттиқ, суюқ ва газсимон чиқиндиларни атмосфера ҳавоси, сув ҳавзалари, грунт қоплами (тупроқ)га ташлашдан олдин уларни тозалаб, бутунлай зарарсизлантиргандан сўнг атроф табиий муҳитга чиқариш зарурлигига асосланади. Ушбу принципни амалиётга татбиқ этилиши геотизимларнинг ифлосланишини тўхтатиш ва унинг барқарор тозаланишида энг самарали ҳисобланади. Бизнингча, аввалига қисман, кейинчалик тўлиғича амал қилишга босқичма-босқич ўтиш билан табиий муҳитни тозаланишига эришиш мумкин бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |